Википедияга маълумот жойлаштириш бўйича ҚЎЛЛАНМА

ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ! Википедия шахсий фикрлар, хулосалар, кузатувлар ва тажрибалар уларни тўғрилигидан қатъий назар қабул қилмайди! Википедияга жойлаштириладиган маълумотлар учун ташкилотингизни ўзи жавобгарлигини унутманг! P.s.:Ушбу қисқа қўлланма сизга ўз дастлабки мақолангизни яратишда ва уни расммийлаштиришда ёрдам беради.

1-қадам. Интернет браузерингизда wikipedia.org манзилини теринг. Қуйидаги саҳифа очилади.

2-қадам. Бу ердан ўз тилингизни танланг. Ва “Қидириш” тугмасини босинг. Сўнгра ўнг тепа бурчакдаги “Кириш” тугмасини босинг.


3-қадам. Саҳифанинг пастки қисмидаги “Википедияга аъзо бўлиш” тугмасини босинг ва руйхатдан ўтинг.


4-қадам. Очилган саҳифанинг ўнг тепа қисмидаги “Мунозара” тугмасини босинг.

5-қадам. Очилган саҳифада “Яратиш” тугмасини босинг


6-қадам. Очилган саҳифани ичида керакли бўлган маълумотларни киритинг ҳамда “Мақола шакллантириш бўйича йўриқнома”га риоя қилган холда маълумотларни шакллантириб “Саҳифани чоп этиш” тугмасини босинг.


Мақола шакллантириш бўйича йўриқнома

1-қадам. Мақола учун мавзу танланг.[таҳрирлаш] Айнан ўзингизга қизиқарли бўлган мавзуни танланг. Жамиятга фойдали бўлган, аммо, сизга қизиқ бўлмаган мавзуни танламанг. Ушбу мавзуни жуда яхши билишингиз шарт эмас, аммо, шундай хоҳишингиз бўлиши керак. Мавзу бўйича ишончли маълумотни қаердан олишни билсангиз мақсадга мувофиқ. Батафсил батафсил ўқиш учун бу ерга босинг. 2-қадам. Мақола учун ном танланг.[таҳрирлаш] Мақола номи фақат от туркумида ва бирлик шаклида бўлиши керак. Масалан, Электрогитара. Фақатгина биринчи сўзни бош ҳарф билан ёзиш керак. Масалан, Иккинчи жаҳон уруши. Агар, мақола номи бир неча маънони англатса, ушбу номдан кейин қавс ичида тушунтириб ўтилади. Масалан, Ой (табиий йўлдош), Ой (вақт бирлиги). Географик номлар (шаҳар, дарё ва б.) қавссиз берилади. Масалан, Вена шаҳри, аммо, Вена (қон томири), Сирдарё вилояти ва Сирдарё дарёси. Шахсиятлар исмларини имкон қадар уларнинг она тилида ёзиш керак. Агар бирор кишининг исми она тили лотин ёзувларини ишлатмаса, у ҳолда транслит қилиш керак (масалан, Георге W. Буш, лекин Дмитрий Медведев). Батафсил маълумот учун, бу ерга босинг. 3-қадам. Бундай мақола бор ёки йўқлигини текширинг.[таҳрирлаш] Мавзуингизга таалуқли калит сўзларни Википедия бош саҳифасининг тепа ўнг тарафида жойлашган “Қидирув” ойнасига киритинг ва “Қидириш” тугмасини босинг. Қидирув натижалари ҳаволалар кўринишида пайдо бўлади. Сизни қизиқтираётган мақола мавжуд бўлса, ушбу мақолага ўтиб, тепасидаги “Таҳрирла” бўлимини очинг. Энди сиз ўзингиз истаган мақолани таҳрирлашга тайёрсиз. Батафсил маълумот учун, бу ерга босинг. 4-қадам. Мақолани яратинг.[таҳрирлаш] Агар, сизга керакли мақола Википедияда ҳали мавжуд бўлмаса, у ҳолда уни яратиш лозим. Бунинг учун “Қидирув” ойнасига излаётган номингизни киритиб, “Қидириш” тугмасини босасиз. Сўнг, пайдо бўлган қизил рангдаги мақолани номи устига босиб, уни яратасиз. Батафсил маълумот учун, бу ерга босинг. 5-қадам. Мақолангизни тўғри равишда яратинг.[таҳрирлаш] Википедияда жойлаштириладиган маълумот/мақола номини такрорлаш ва мақола предметини аниқлашдан бошланади. Масалан: “Фалсафа – умумий фан, дунёқараш шаклларидан бири…” Қавс ичида терминнинг келиб чиқиши ҳақида маълумот бериш мумкин. Кишилар ҳақида мақолаларда исмидан сўнг унинг туғилган ва вафот этган саналарини келтириб ўтиш керак. Масалан: “Алберт Эинстеин (талаффузи: Алберт Эйнштейн, 14-март, 1879 - 18-апрель, 1955) немис физик-назариётчиси бўлган”. Мақолани қандай қилиб тўғри яратиш ҳақида батафсил ўқиш учун бу ерга босинг. 6-қадам. Мақолани ёзинг.[таҳрирлаш] Мақоланинг тавсия этилган узунлиги – 500 белги. Мақола илмий-оммабоп услубда ёзилиши керак. Бундан ташқари, мақолаларни ёзишда иккита энг муҳим принципга таяниш зарур: 1. Бетараф нуқтаи назар (БНН). БНН принципи мақола мазмуни мутлақ бетараф ва тўлиқ тарзда берилиши керак. Сиз шахсий фикрингизни мақолада кўрсата олмайсиз. Агар, у ёки бу савол бўйича бир неча нуқтаи назарлар мавжуд бўлса, уларнинг барчаси мақолада тенг равишда ёритилиши керак. 2. Муаллифлик ҳуқуқларига риоя қилиш. Викижамиятнинг бирдан-бир мақсади – бепул ва очиқ энциклопедияни яратиш. Шунинг учун, Википедияга муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган матнлар, тасвирлар ва бошқа ресурсларни киритиш мумкин эмас. Агар, ресурснинг ҳуқуқий мавқеи кўрсатилмаган бўлса, уни ҳам Википедияга киритиш мумкин эмас. Википедиянинг ўзи „ГНУ ФДЛ“ лицензияси бўйича фаолият юритади. Танланган мақолалар туркумидан сиз аъло даражада ёзилган ва тўғри безатилган мақолаларни топишингиз мумкин. Ушбу мақолалар овоз бериш йўли билан “энг яхши” деб топилган. Улардан сиз мисол сифатида фойдаланишингиз мумкин. БНН ҳақида батафсил ўқиш учун бу ерга босинг. 7-қадам. Маълумот олган манбаларингизни кўрсатинг.[таҳрирлаш] Мақолани ёзишни тугатганингиздан кейин, мақола сўнгида “Адабиёт” бўлимини яратиб, рўйхат равишида барча фойдаланган босма нашрларингизни кўрсатиб ўтинг (номи, муаллифи, нашриёти, чоп этилган йили, ва ISBN рақами). Сўнгра, “Шунингдек қаранг” бўлимини яратиб, Википедиядаги мавзуингизга яқин мақолаларни рўйхат тарзида келтириб ўтинг. Мақоланинг энг охирида “Ҳаволалар” бўлимини яратиб, у ерда маълумот олинган барча интернет саҳифаларини санаб ўтинг. Бундан ташқари, “Ҳаволалар” бўлимида – у ердан маълумот олинмаган бўлса-да, мақола мавзуси бўйича бўлган қизиқарли веб-сайтлар кўрсатиб ўтилади. 8-қадам. Мақолани чиройли ва хатосиз безанг.[таҳрирлаш] Википедияда мақолаларни безаклаш жуда осон: • Матнни қуюқ шрифт билан белгилаш учун, уни учта битталик қўштирноқ билан мана бундай ўранг: “quyuq matn”. Қуюқ шрифт билан фақатгина мақола номи (5-қадамга қаранг) ва калит тушунчалар белгиланади. • Курсив шрифт учун, иккита битталик қўштирноқ зарур бўлади: “kursiv”. Курсив матндаги муҳим маъновий қисмларни белгилаш учун ишлатилади. Уни ўқиш қийинроқ бўлгани сабабли, ундан ҳаддан зиёд фойдаланиш тавсия этилмайди. • Мақола бўлимларининг номлари алоҳида қаторда ёзилиб, иккита (остбўлимлар учун учта) тенглик белгиси билан ўралади. Масалан: “=== 8-qadam. Maqolani chiroyli va xatosiz bezang. ===”. • Википедияда абзацлар бўш қатор билан ажратилади – абзацлар ўртасида шунчаки бўш қаторни қолдиринг. • Рўйхатлар қуйидагича яратилади: рўйхатнинг ҳар бир алоҳида қатори “#” белгиси билан бошланади ва ундан сўнг рўйхат пункти ёзилади. Рақамланмаган рўйхатлар учун “#” белгисининг ўрнига “*” белгиси ишлатилади. Масалан: “* 1-punkt;[yangi qator]* 2-punkt;[yangi qator]* 3-punkt.” • Ички ҳаволалар (Википедиянинг бошқа мақолаларига ҳаволалар) “havolaning koʻrinadigan matni” кўринишида шакллантирилади. Масалан: Ichki havolalar (ўқиётган пунктингиз матни бошига қаранг). Агар, ҳавола матни керакли мақола номи билан бир хил бўлса, иш ундан-да осонлашади. Масалан: XX asrda koʻp narsa oʻzgardi…. Яхши мақола ҳар бир хатбошида камида 3 та ҳаволага эга бўлиши керак. • Ташқи ҳаволалар (Интернетдаги бошқа веб-сайтларга ҳаволалар) қуйидагича ёзилади:Havola matnining koʻrinadigan qismi. Масалан: "Oʻzbekiston milliy axborot agentligi. Лекин, шуни эътиборга олинг-ки, Википедияда пулли ресурсларга ҳавола йўналтириш мумкин эмас, умуман, Википедияда реклама қатъиян таъқиқланади. Мақола матнини безашдаги якуний муҳим штрих бу имлони текширишдир. Шуни унутманг-ки, Википедия мақолалари остида имзоингизни қўйиш мумкин эмас. Мақолаларни таҳрирлаш ва безаш ҳақида батафсил ўқиш учун бу ерга босинг. Бу ерда эса ўрганган билимингизни синаб кўришингиз мумкин.

9-қадам. Мақолангизга туркум қўшинг.[таҳрирлаш] Қидирув осон бўлиши учун, Википедиядаги ҳар бир мақола бир ёки бир неча туркумга таалуқли бўлади. Мақолани туркумлаштириш учун, унинг охирида (“Ҳаволалар” бўлимидан сўнг), бўш қатор қолдириб, ҳар бир туркумни янги қаторда ёзасиз. Бунинг учун, туркумларни иккиталик квадрат қавсларда “Туркум:” сўзидан сўнг кўрсатиб ўтиш керак. Масалан, yoki. Шахслар ҳақидаги мақолалар туркумига киради ҳамда таваллуд ва вафот туркумлари бўйича сараланади. Масалан, va. Туркумлар ҳақида батафсил ўқиш учун бу ерга босинг. 10-қадам. Интервики ҳаволаларини киритинг.[таҳрирлаш] Википедия дунёнинг ўнлаб тилларида бўлимлари мавжуд бўлган халқаро энциклопедиядир. Аммо, ҳар хил тиллардаги мақолалар орасида алоқа (интервики-ҳаволаларини) ўрнатиш зарур. Бунинг учун, мақолангиз номини инглиз ёки рус тилига ўгиринг. Мақола охирида, туркумлардан сўнг, бўш қатор қолдиринг. Сўнг, янги қатордан бошлаб, til kodi:maqola nomining tarjimasi шаклли матнни ёзинг. Бу ерда тил коди инглиз тили учун — эн, рус тили учун – ру. “Физика” мақоласи учун интервики-ҳаволалари қуйидагича бўлади: en:Physics ва ru:Физика. Мақола ёзишни тугатганингиздан сўнг, пастдаги “Сақла” тугмасини босинг. Табриклаймиз, сизнинг биринчи мақолангиз Википедияга киритилди! Интервики-ҳаволалари ҳақида батафсил ўқиш учун бу ерга босинг. Ва яна, бир неча фойдали ҳаволалар: • Википедия:Ёрдам — Википедия ёрдам саҳифаларининг тўлиқ рўйхати. • Википедия:Форум — википедиячилар мулоқоти учун форум. • Википедия:Скйпе — Скйпедаги википедиячилар гуруҳ-суҳбати. • Википедия:ФАҚ — тез-тез сўраладиган саволлар рўйхати. • Википедия:Администраторлар — қизиқтирган саволингизга жавоб бера олувчи администраторлар рўйхати.