Usoma bin Lodin: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
SofIslom (munozara | hissa)
New page: manba: http://www.sofislom.com Эй биродар, Аллоҳ сени раҳматига олсин, Усома бин Ладин хусусидаги қуйидаги мустаҳка...
(Farq yoʻq)

1-Sentyabr 2007, 06:48 dagi koʻrinishi

manba: http://www.sofislom.com

Эй биродар, Аллоҳ сени раҳматига олсин, Усома бин Ладин хусусидаги қуйидаги мустаҳкам шаръий фатволар билан танишгин: (Фатволар араб тилида тўлиқ шаклда, таржимаси эса қисқартирилиб берилади. Ушбу қисқартма етарли бўлмаса, арабчаси билан таржимонлар орқали танишинг - таржимон изоҳи.) Аллома Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг биринчи фатвоси: “Ал-буҳусул-исломия” журналининг 50-сони 7-17 саҳифалар: Имом Бин Боз раҳимаҳуллоҳ айтади: “Ҳозирги замонда Муҳаммад Ал-Мисъарий, Саъдул-Фақиҳ ва буларга ўхшашларнинг қилаётган бузуқ ва залолат даъватлари шак-шубҳасиз катта ёвузликдир. Улар катта ёмонлик ва чуқур фасод даъватчиларидир. У(ларнинг даъватлари)ни тарқатишдан ҳазир бўлмоқ вожиб ҳамда уни йўқ қилиш ва фасод, ёмонлик ботил ҳамда фитнага даъват қиладиган ҳар бир ишда уларга бермаслик лозимдир. Чунки Аллоҳ Таоло яхшилик ва тақвода ёрдамлашишга буюради. Фасод, ёмонлик, ёлғонни тарқатиш, фирқаланишга сабаб бўладиган ва тинчлик осмонини ғубор билан булғашга сабабчи бўлган ботил даъватларни тарқатишда ёрдамлашишга буюрмаган. Менинг Ал-Мисъарий, Ал-Фақиҳ, Бин Ладин ва уларнинг йўлларида юрадиган, уларнинг хатарли даъватларини қиладиган барча кишиларга насиҳатим шуки, Аллоҳдан қўрқишсин. Ул Зотнинг ниқмати-ўч олиши ва ғазабидан ҳазир бўлишсин, рушду ҳидоятига қайтишсин. Қилиб ўтган қилмишларидан Аллоҳга тавба қилишсин. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тавба қилгувчиларнинг тавбаларини қабул қилишини ва уларга эҳсон-яхшилик қилишни ваъда берган. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло айтадики: {قل يا عبادي الذين أسرفوا على أنفسهم لا تقنطوا من رحمة الله إن الله يغفر الذنوب جميعا إنه هو الغفور الرحيم} الزمر: 53. (Ушбу оят маъносини Саъдий раҳимаҳуллоҳнинг тафсиридан нақл қилдик - таржимон изоҳи): “Аллоҳ таоло Ўзининг исроф қилгувчи, яъни, кўп гуноҳ қилувчи қулларига Ўз саховатининг кенглигини хабар беради ва тавба қилишларига имкон қолдирмайдиган Кун келиб қолишидан олдин уларни тавба қилишларига сафарбар қилади. Шунинг учун Аллоҳ таоло айтади: «Эй пайғамбар ва Ул кишининг ўрнида туриб Аллоҳнинг динига даъват қилувчилар, Аллоҳнинг бандаларига Роббилари номидан хабар бериб айтинг: «Ўз жонларига жабр қилган, ҳавою нафсларига эргашиб, гуноҳлар қилган ва ғайблар Олими бўлмиш Аллоҳнинг ғазабига дуч келиб қолган эй бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан умидсиз бўлмангиз, яъни ўзингиз ўз қўлингиз билан ўзингизни ҳалокатга улоқтирмангиз. Гуноҳларимиз кўпайиб кетган, уларни йўқотишга йўл йўқ, энди бўлганича бўлди деб, яна гуноҳ қилишда бардавом бўлмангиз. Сизлар Роббингизни таниб олингиз. Ул зотнинг саховатли эканлигига далолат қилувчи исмларини билингиз. Билингизким, шубҳасиз Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилади. Гуноҳлар ширк, қатл, зино, судхўрлик ва зулм каби катта гуноҳларми ёки кичик бўладими, Аллоҳ уларни кечиради. Албатта Ул зот мағфиратли ва раҳмлидир”. Бу оят фақат тавба қилган кишиларга тааллуқли (шунинг учун ширк ҳам зикр қилинган.) Аллома Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳнинг иккинчи фатвоси: Имом Абдулазиз бин Боз раҳимаҳуллоҳ (“Ал-муслимуна ваш-шарқул-авсат” газетасининг 1417 ҳ.й. жумадил-ула ойининг 9-кунидаги сонида (1996 м.й.) айтади:) “Усома бин Ладин ерда фасод тарқатувчидир. У бузуқ, ёмон йўлларни мақсад қилади ва иш эгаси-раҳбари тоатидан чиқиб кетган”.

Муҳаддис Шайх Муқбил бин Ҳадий Ал-Водиъий раҳимаҳуллоҳ фатвоси: Яман алломаси шайх Муқбил бин Ҳадий Ал-Водиъий раҳимаҳуллоҳ “Ар-роъйул-аъму ал-Кувейтия” газетасининг 19.12.1998 йилда чиққан 11503-сонида ушбу газета мухбирлари билан учрашувда айтади: “Мен Усома бин Ладиндан (унинг қилмишларини инкор қилиб, ундан воз кечган ҳолимда) Аллоҳга суянаман. Усома шум, уммат бошига тушган балодир. Унинг амаллари ёмонликдир”.

Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ фатвоси:

Шайх Аллома Аҳмад Ан-Нажмий ҳафизаҳуллоҳ сўралдики, Аллоҳ сизга эҳсон қилсин, бу сўровчи айтяптики, ҳақиқатда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳиҳ ҳадисда айтганларки: {وَلَعَنَ اللَّه مَنْ آوَى مُحْدِثًا}

 “Муҳдис-ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин”. Ушбу ҳадис Толибон давлатига татбиқ қилинадими? Хоссатан улар хаворижларга бошпана беришади ҳамда уларни Усома бин Ладин бошқарадиган Ал-Форуқ ҳарбий лагерининг одамлари деб ҳисоблашади. Мана шу лагер аскарлари Улайя (деган жой)ни портлатишди. Булар ҳокимларни кофирга чиқаришади ҳамда бу юрт (Саудия Арабистони) уламоларини кофирлар дейишади? 

Шайх ҳафизаҳуллоҳ бундай жавоб беради: “Юқорида зикри ўтганларни ерда фасод тарқатувчи эканликларида шак-шубҳа йўқ. Уларга бошпана берганлар эса, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам айган ҳадисдаги ваъид-қўрқитув остига киришади, лаънатга лойиқ бўлишади. Чунки бу ишни қилганларга лаънат айтилган. “Муҳдис-ерда фасод тарқатгувчига бошпана берган кимсани Аллоҳ лаънатласин”. (Мана қара,) агар бир инсон ноҳақ ўлдирилганида сен қотилга бошпана берсанг ва ўлдирилган инсоннинг хун талаб қилгувчи аҳлларига бу қотилга тегишишларинг учун сизларга бирор йўл йўқ деб уларга тўсқинлик қилсанг, шунда сен муҳдисга бошпана берган ҳисобланмайсанми?!”.

Олий Шайх Солиҳ Оли Шайх ҳафизаҳуллоҳнинг фатвоси: Олий Шайх Солиҳ Оли Шайх “Ар-Риёз” газетасининг 8-11-2001 даги сонида исломни тушунишдаги оғиб кетиш хусусида сўз юритади. (Сўнгида айтадики:) “Балки сизлар Усома бин Ладинни улуғлайдиган баъзи ўқитувчиларни эшитгандирсизлар? Бу ислом тушунчасидаги халал-хатоликдир”.