Shlangli protivogazlar: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
"Шлангли противогазлар нафас йўлларини изоляцияловчи турдаги химоя воситалари бўлиб..." yozuvi orqali yangi sahifa yaratildi
(Farq yoʻq)

23-Fevral 2013, 18:13 dagi koʻrinishi

Шлангли противогазлар нафас йўлларини изоляцияловчи турдаги химоя воситалари бўлиб, хаводаги кислороднинг ўта паст миқдорида ёки хар қандай кимёвий- физик хусусиятдаги захарли моддаларнинг ўта юқори конценрацияларидан химояланишда қўлланилади. Шлангли противогазнинг ишлаш мохияти шундаки, унда нафас олиш учун бериладиган хаво зарарланмаган, тоза худуддан олинади ёки аввалдан тозаланади. Шлангли противогазлар газсимон захарли моддалар ёки CO2 йиғилиб қолиши мумкин бўлган, кимёвий махсулотлар сақланадиган хар хил турдаги сиғимлар ёмкостларни тозалаш ва таъмирлашда, қудуқларда, кимёвий ишлаб чиқариш жойларининг ерости ўтказишларида, димоходларда, ертўлаларда иш бажарилганда қўлланилади. Шлангли противогазлар икки хил турда: ПШ-1 ва ПШ-2 маркировкалари билан ишлаб чиқарилади. Шлангли противогаз ПШ-1 қуйидагилардан тузилган: армированний резина шлангли гофер трубка ва шлем-маска, фильтрлаш коробкаси (олинаётган нафасни чанглардан тозалаш учун) ва шланг учини тоза хаво худида қотириш учун металл штирлардан иборат. ПШ-1 комплектига қуйидагилар киради: қутқарув тасмаси, сигнал-қутқарув арқони, уч хил ўлчамдаги шлем-маскалар ва қути. ПШ-2 хам худди ПШ-1 каби тузилган, фақат унинг комплектига хаво хайдаш ускунаси-воздуходувка киради.