Vitiligo: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
CoderSIBot (munozara | hissa)
k Birlashtirish andozasi almashtirildi
Tahrir izohi yoʻq
Teglar: Mobil qurilma orqali Mobil sayt orqali
Qator 1:
{{birlashtirish|Pes}} <!-- Bot tomonidan qo‘shildi -->
 
'''Vitiligo''' (lot. vitiligo — teri usti kasalligi) — terining ayrim qismlarida normal pigmentning yoʻqolishi (q. Pes). Халқ орасида пес номи билан аталадиган витилиго касаллигининг келиб чиқиш сабаблари ривожланган тиббиётга ҳанузгача тўлиқ маълум эмас. Айнан шу туфайли уни даволаш ҳам қийин саналади. Бу касаллик ёш, жинс ва ирқ танламайди. Дунё аҳолисининг 1-4 фоизи витилигодан азият чекади. Лекин сўнгги вақтларда ёшлар орасида касалланганлар сони кўпайгани кузатилган. Одамларда ҳанузгача бу хасталикка ибтидоий қараш сақланиб қолганини инкор этиб бўлмайди. Кўпчилик бу ҳақда етарли маълумотга эга бўлмагани боис, уни «юқумли» ёки «авлоддан-авлодга ўтади», деб ўйлайди. Беморларни касалликнинг ўзидан кўра атрофдагиларнинг шунга ўхшаш фикр ва қарашлари кўпроқ қийнайди.
'''Vitiligo''' (lot. vitiligo — teri usti kasalligi) — terining ayrim qismlarida normal pigmentning yoʻqolishi (q. Pes).
 
Витилиго инфекцион ёки аллергик касаллик эмас, атрофдаги одамларга умуман юқмайди. «Насл суриш» эса замонавий тиббиётнинг очиқ масалаларидан бири. Аксарият шифокорлар тўғридан-тўғри наслдан ўтишини инкор этишади. Кўп ҳолларда витилиго билан оғриганлар «ўз тенгим» дея худди шундай беморлар билан турмуш қуришади. Бу уларнинг энг катта хатоси. Ота ва она бирдек витилиго билан касалланган бўлса, уларнинг фарзандида генетик мойиллик ҳосил бўлиши мумкин. Лекин оқ доғларнинг ўзи ота-онадан фарзандга ўтмайди.
 
Сабаблари
 
Сурункали асабийлик;
 
Витамин ва микроэлементлар етишмаслиги;
 
ички аъзолар тизимидаги касалликлар (жигар - Гепатит А ва В турлари, ўт қопи, ошқозон ости бези, ошқозон-ичак касалликлари);
 
ички аъзолар тизими фаолиятининг бузилиши;
 
эндокрин тизим касалликлари (масалан, қалқонсимон без фаолиятининг сусайиши);
 
гормонал фоннинг ўзгариши (балоғат ёши, ҳомиладорлик, туғруқ жараёни, климакс);
 
организмда паразитлар мавжуд бўлганда (лямблия, оскарида, острица, пакана лентасимон гижжа ва бошқалар);
 
иммунитет заифлиги;
 
экологик омиллар;
 
овқатланиш тартибига риоя қилмаслик.
 
Бу сабабларнинг барчаси комплекс ҳолида бўлгандагина витилиго касаллиги бўлиши мумкин. Дерматологлар оқ доғларни бемор бошидан ўтказган бир қанча касалликларнинг асорати, косметик нуқсон деб баҳолашади. Чунки инсон териси ички аъзолар фаолиятининг кўзгуси.
 
Касалликнинг кечиши ва белгилари
 
Тананинг турли жойлари депигментация, яъни терига табиий ранг берувчи меланин пигменти камайиши ёки йўқолиши натижасида оқ доғлар пайдо бўлади. Бу доғлар катталашиш ва бир-бирига қўшилиб кетишга мойил. Бунда доғ жойлашган тери сезиш хусусиятини йўқотмайди. Шикастланган теридаги сочлар ҳам оқаради. Доғларнинг қуёш ва сунъий ультрабинафша нурларига сезгирлиги юқори бўлиб, тез куяди. Бу касаллик бошланишини одам кўпинча сезмайди. Одатда доғлар пайдо бўлишидан олдин тери бироз қичишиши ва кепакланиши ҳам мумкин. Руҳингизни чўктирманг!
 
Бу касалликда беморга асабийлашиш мумкин эмас. Асаблар ва бош миянинг зўриқиши уларнинг биринчи рақамли душманлари. ДОҒ — АСАБИЙЛИК — ДОҒ. У занжирга ўхшаб айланаверади. Айнан шу «касалликни даволаб бўлмайди», деган хулосани пайдо қилган.
 
Бемор ташқи кўринишидаги ўзгаришларни қабул қилишга қийналади. Руҳий тушкунлик устун келганидан, шифокорга мурожаат қилишдан ҳам бош тортганлар оз эмас. Касаллик билан курашиш истагида бўлганлар аввало ўзларини қўлга олишлари керак. Мутахассислар фикрича, беморнинг хоҳиши, соғайиш ва шифокорга ишончи даволаш самарасини оширар экан. Демак, оқ доғларни ҲУКМ деб қабул қилмаслик керак!
 
Даволаш мумкин!
 
Витилиго давоси йўқ касалликлар рўйхатидан ўчганига анча бўлди. Уни даволаш мумкин, бугунги кунда бунинг бир қанча турлари бор ва улар яхши самара бераётгани билан аҳамиятли. Аввало доғларнинг қачон пайдо бўлгани ва қай даражада тарқалганига эътибор берилади. Доғларни қанчалик эрта даволашга киришилса, улардан шунча тез фориғ бўлиш имконияти бор. Ҳар бир беморнинг ҳолатига индивидуал ёндашилади.
 
Витилигони битта доғнинг ўзига қараб даволаб бўлмайди. Даволашни бошлашдан олдин хасталикнинг келиб чиқиш сабабини ўрганиш, беморнинг умумий аҳволи ва бошдан кечирган касалликлари ҳақида билиш лозим. Асаб тизими, ошқозон-ичак, жигар ва бошқа ички аъзолар текширилади. Паразит организмлар мавжудлигини аниқлаш учун таҳлил топширилади. Шунингдек, қалқонсимон без фаолиятини ҳам текшириш керак. Патологик ҳолатлар аниқланса, барчаси даволанади. Витаминотерапия (В гуруҳ витаминлари, РР, мис, рух, темир ва аскорбин моддалари) ўтказилади ҳамда иммунитет яхшиланади. Сўнг доғни маҳаллий даволаш чораларига ўтилади.
 
PUVO — махсус суртма дори ва ультрабинафша нурлари ёрдамида терини табиий рангига қайтарилади.
 
Мезотерапия — керакли дорилар билан доғ ва уни атрофидаги терининг юқори қаватига микроуколь қилинади.
 
Лазеротерапия — тери суртма дори ва лазер нури ёрдамида ўз рангига қайтарилади.
 
Тери кўчириб ўтказиш — мини жарроҳлик амалиёти ҳисобланади. Бемор соғлом терисининг бир қават эпидермиси доғ устига кўчириб ўтказилади. Бунда териларнинг ўзаро мослигига аҳамият берилади. Масалан, сон қисмидаги доғ устига сондаги соғ тери кўчирилади. Амалиёт маҳаллий анестезияда ўтказилади.
 
Бу даволаш усуллари тери-таносил диспансерлари ва ихтисослашган дерматологик марказларда амалга оширилади. Муолажа турини шифокор белгилайди. Даволаниш муддатини олдиндан айтиб бўлмайди, бу беморнинг ҳолатига боғлиқ. Сабр билан муолажалар ўз вақтида қилинса, натижа яхши бўлади. Бир курс даволанганидан сўнг бемор дам олади. Ва яна қайтадан даволанади. Доғлар бутунлай кетганда даволаш тўхтатилади. Шифокор кўрсатмасига тўлиқ риоя қилинганда доғлар пайдо бўлиш эҳтимоли камаяди. Витилиго касаллигини даволаш қиммат муолажалардан саналади.
 
Шифокор тажрибасидан...
 
Шуҳрат АКБАРОВ, дерматовенеролог: — Яқинда шифохонамизга оғир аҳволдаги 10 яшар болани олиб келишди. Унинг елка-курак соҳасида, қўлларида доғлари бор эди. Ота-онаси ўзи яшайдиган ҳудуддаги эшон ҳузурига олиб бориб, даволатган экан. Табиб доғларни кесиб, анжир сувини томизган. Даволашга ёрдам беради деб, боланинг елкасига араб ёзувида дуолар ёзган. Бечора бола бу оғриқларнинг барчасига чидаган. Жароҳатлар яллиғланиб, йиринглаб кетган. Фарзанди иситмалаганидан сўнггина ота-она шифокорга мурожаат қилиш кераклиги эсига тушган. Улар «Боламни тезроқ тузатинглар» деб шарт қўйди. Беморни қийнайдиган, ҳаётини хавф остига қўядиган бундай табиблар ишониш-ишонмаслик ҳар кимнинг ўз иши. «Шифокорларга қилаётган пўписангизни табибга ҳам қилдингизми?» десам, «Эшон табибларга қаттиқ гапириш беҳурматлик бўлади» деган жавоб олдим.
 
Мутахассис тавсиялари
 
Витилигода халқ табобати фойда бермайди;
 
доғни кесиш, куйдириш мумкин эмас;
 
табибларга эмас, малакали шифокор-дерматологга мурожаат қилинг;
 
оқ рангдаги маҳсулотлардан парҳез қилинмайди;
 
балиқ ейиш мумкин;
 
насл сурмайди;
 
юқмайди;
 
кучли руҳий зўриқишдан ўзингизни асранг (Қаттиқ сиқилганидан бир кунда танасида оқ доғлар пайдо бўлa ди
 
== Adabiyotlar ==