Kalligrafiya: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
Shrikarsan (munozara | hissa)
Removing Link FA template as it is now available in wikidata
kTahrir izohi yoʻq
Qator 4:
[[file:AndalusQuran.JPG|thumb|right|250px|Qur’on qoʻl yozmasidan sahifa (XII-asr, Andaluziya)]]
 
Hozirgi paytda kalligrafiya asosan [[taklifnoma]]larda va toʻy qutlov hatlarida qoʻllaniladi, hamda [[graffiti]], [[shrift]]lar va qo'lyozma [[logotip]]larida, [[Din|diniy san'atda]], grafikli dizaynda va ayrim ta'rixiy ma'lumotlarda qo'llaniladi. <!--ХАТТОТЛИК (qarang,араб. masalan, Letterҳуснихат Arts Review; Propfe 2005; Geddes and Dion 2004 jurnalining asl nusxasi) -->.
ёзувчи), каллиграфия — ёзув (хат) санъати, китоб кўчириш ҳамда меъморий иншоотлар, бадиий буюмларнинг китобалирини яратиш касби. Ёзувнинг
пайдо бўлиши натижасида юзага келди. Айниқса, араб ёзувининг кенг тарқалиши туфайли Х.нинг ривожланиши жадаллашди. Шарқда, жумладан, Ўрта Осиёда китоб босиш вужудга келгунига қадар қўлёзма китоб тайёрлаш, уларнинг нусхаларини кўпайтириш (матн кўчириш) билан хаттотлар шуғулланган (қ. Китобат санъати). Хаттотлар саройларда, айрим амаддорлар ҳузурида гуруҳ бўлиб ишлаган. Жумладан, темурий шаҳзода Бойсунғур Мирзо (1397—1433) Ҳиротда ташкил қилган кутубхонада мусаввир, наққош ва б. усталар билан бир қаторда
40 дан ортиқ хаттотлар қўлёзма китоблар тайёрлаш, яроқсиз ҳолга келганларини таъмирлаш билан машғул бўлган. Х. санъатига бағишланган кўплаб рисолалар 10 хил асосий хат услублари (насх, куфий, мухаккак, настаълик, сулс, тавқе, таълиқ, девоний, рико, рикъий) мавжудлиги ҳақида дарак беради.Ўрта Осиёда араб ёзувлари тарқалгунига қадар турли ёзув усуллари бўлган [мас, суғдий, урхуненисей (қад. туркий хоқон ёзувлар) ва б.]. Қад. ёзувлардан бўлган куфий ёзуви кўпгина меъморий ва б. ёдгорлик обидаларининг безагида, сақланиб қолган. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида сақланаётган Усмон Қуръони ҳам ана шу куфий (қад. ҳижоз адабий ёзуви)да кўчирилган. Қуръон кўчиришда насх,
буйруқ ва фармонлар ёзишда тавқе, мактублар битишда риқо ишлатилган. Булардан ташқари тумор, ғубор, шажарий, туғро ва б. ёзув усуллари ҳам бўлган. 15-а.дан китоб кўчириш (форс, эски ўзбек тиллари)да настаълиқ хати расм бўлган. X. Марказий Осиёда Темурийлар, Шайбонийлар ва сўнгги сулолалар (аштархонийлар, манғитлар) даврида юксак даражада тараққий этган. Амир Темур даврида Мавлоно Шамсуддин Мунший, сангтарош ва хаттот Олтун жуда машхур бўлган. Алишер Навоийнинг шахсий кутубхонасида 11 та йирик санъаткорлар (Султонали Машҳадий, Абдул-
жамил Котиб, Дарвеш Муҳаммад Тоқий ва б.) Х.да самарали ижод килган. «Хаттотлар султони» Султонали Машҳадий, Мир Али Табризий ва б. настаълиқ хатини санъат даражасига кўтарган. Темурий шаҳзодалар (Иброҳим бин Шоҳруҳ, Бойсунғур Мирзо, Бадиуззамон Мирзо ва б.) ҳам Х.ка ҳомийлик қилиш билан бирга ўзлари бу санъат тури билан шуғулланган; Заҳириддин Муҳаммад Бобур эса янги хат ва алифбо «Xammu Бобурий» ихтирочисидир. Китобат санъати билан бир қаторда биноларнинг китобалари, қабртошлардаги битиклар ва буюмларда X. кенг қўлланилган.
Шайбонийлардан Муҳаммад Шайбонийхон ва Убайдуллахон X. билан шахсан шуғулланган ва насх хатида юксак маҳорат билан ёзган. 16-а. овароуннахр
X. мактабини юзага келишида Мир Али Ҳиравийннш ҳаёти ва ижоди алоҳида ўрин тутади. Босмахона пайдо бўлгунига қадар котиб, хаттотлар меҳнати китоб тайёрлашда муҳим ўрин тутган. Бу борада Бойсунғур Мирзо, Алишер Навоий, Муҳаммад Раҳимхон II (Феруз) ва б.нинг фаолиятлари диққатга сазовор. 20-а.да йирик кутубхоналарда хаттотлар қўлёзма китоблар нусхасини кўпайтириш билан шугулландилар. Мас, Навоий кутубхонаси (Ўзбекистон миллий кутубхонаси)да бир гуруҳ хаттотлар ишлаган. 1943 й.да Ўзбекистон ФА Шарқшунослик инти ташкил топгач, малакали хаттотлар (Ибодулла Одилов, Абдуқодир Муродов, Абдулла Носиров, Усмон Каримов ва б.) шу ерга тўпланди: улар кўҳна қўлёзмаларни тиклаш, кўчириш, тавсиф варақалари тузиш билан шуғуллана бошладилар. 20-а. 80-й.ларига келиб китобат санъати бир гуруҳ кишилар томонидан қайта тикланди. Бунда Ҳабибулла Солиҳ, Абдулла Мирсоатов, Тўхтамурод Зуфаров, Алишер Шомуҳаммедов ва б. нинг хизматлари катта. Жумладан, Ҳабибулла
Солиҳ Мусҳафи Усмон Қуръонининг асл нусхасидан пергаментга 3 марта нусха кўчириб тайёрлаган (бир нусхаси Малайзиянинг КуалаЛумпур ш.да; пергаментга кўчириб тайёрлаган яна бир нусхаси Тошкент ислом университетида), Катта Лангар Қуръонидан (СанктПетербург ва Ўзбекистондаги нусхалари асосида) терига кўчириб нусха тайёрламоқда. Ҳабибулла Солиҳ 1998 й.да Истанбулда ўтказилган Халқаро хаттотлар беллашувида «Девоний» хат услуби бўйича кучли ўнликдан ўрин олди; 1999 й.да Х.да янги тарз (нақшин безак ёзувининг алифбосини кашф килиб бу соҳада янгилик) яратгани чун Лоҳурдаги Халқаро хаттотлар беллашувида «Парвин рақам» («Шарқ юлдузи») унвонига сазовор бўлди. Абду-лазиз Мансуров, Ислом Маматов, Салимжон Бадалбоев, Ғафуржон Ҳақбердиев ва б. бугунги кундаги энг машҳур хаттотлардир. X. ҳоз. кунда Тошкент шарқшунослик инти, Тошкент ислом
университети, Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн интида ўргатилади. <!-- (qarang, masalan, Letter Arts Review; Propfe 2005; Geddes and ion 2004 jurnalining asl nusxasi) -->.
<!-- [[File:ssd1.jpg|Каллиграфическое поздравление. Автор: Бондаренко Инна. г. Санкт-Петербург]] -->
[[File:Schriftzug Urkunde.jpg|thumb|bottom|250px|Nemis tilidagi «Urkunde» sozining kalligrafiyasi (guvohnoma)]]