Ismlar imlosi: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
"<{{Kitob | Nomi = Исмлар имлоси | Original nomi = حروف العلة أسماء (арабча) | Rasm..." yozuvi orqali yangi sahifa yaratildi
 
Tahrir izohi yoʻq
Qator 5:
| Imzo =
| Muallif = [[Rahmonberdi Madazimov]]
| Janr = [[бадиийБадиий публицистиka]]
| Til = [[Ўзбек]]
| Original nashr qilingan yili = [[1915]]
Qator 30:
'''“ИСМЛАР ИМЛОСИ”'''
 
=== '''МУҚҚАДДИМА''' (илова, изоҳ, қўшимча сўз боши) ===
Бисмиллахир рохманир рохийм!
Ушбу рисола (китоб)ни тасниф қилмоқ (ёзмоқ)дин биринчи мақсади шул ким биз Туркистон (Марказий Осиё)лик мусулмон (ўзбек)лардан аксаримиз фарзандларимизга исм қўймоқда уламо ва фузалоларга ва ушбу азизларга ўхшаган зотларга китобга мувофиқ қоидадаги исмларни камдан-кам қўйдирамиз. Ўзларимизга ёдимизга келган исмларни қўяр эканмиз, фарзандларимизни хунук исмда қолмоғига сабаб бўламиз. Мисол, ўғил бўлса Ўроқбой-Оттўқўр. Қиз бўлса Берам, Бурма ва шунга ўхшаш вақтинча омонат қўйилган исмларни вақтида ўзгартиролмай бепарволик билан, камолга етса ҳам шул номуносиб исм билан қолиб ота-оналаридан норизо бўлсалар керак. Ҳаммага маълумдирким, ота-онани фарзанди учун қиладиган ишларини бири ушбу исм қўймоқда андиша ва мулоҳаза қилмоқдир. Бизни ушбу рисолада ҳам баъзи қоидага зид исмлардан оз-моз бордир. Аммо улар жуда ҳам номуносиб эмасдир. Шул исмларни холислаган (танлаган)дирмиз. Нобобларни ёзмадик, бинобарин, ушбу рисолани ижод қилдик то ким ушбуға қараб ҳар ким хохлаган исмини қўймоққа осон бўлиши учун. Ва ҳам аксар даркор бўлган вақтда баъзи одамларни исмини киши ҳаёлидан фаромиш (чиқариб) қоладир. Ўшандоқ вақтда, ушбу рисолани бахр олиб фаслидан бошлаб то охирги фаслигача қайси фаслда бўлса қараб топмоққа раҳбардир. Чунки баъайни (баъзи) одамлар исми ёдидан кўтарилган кишининг номини бош ҳарфи ёдидан чиқмайдир. Шундоқ одамларга кўпроқ зарурдир. Маълумлари улғайким ушбу рисола ичидаги номлар, хусусан биз Туркистон (Марказий Осиё)лик мусулмонлар (ўзбеклар) орасида кўпроқ аталадирган исмлардир. Ғайри (чет) мамлакатлардаги мусулмон (ўзбек) қардошларимиз ўз қоидаларига қараб булардин бўлак ҳам номлар қўюрлар. Бул камина фақир алхақир саропо тасипини офтобдин зарра ва дарёдин қатра топган фикр қасроним ва жустжўй ожиза намни етган жойи алхол ушбу минволғача камина ўқиб кўргучи зотлардан умид шулким даф ато ижтиҳодимизга шикаст бермасалар экан, инсон хатосиз бўлмагай. Балким саҳу-сарву хатолари бўлса, бизни огох қилиб, билмаганимизни билдириб, бузилган жойлари бўлса ислох (тузатиб) қилиб ўтмоқларини рижи этамиз!!! Ушбу биринчи маротибадаги рисоламизда баъзи исмлар мастур бўлмай нотамомдир. Бинобарин, ҳар бир ҳарф фаслини этагидан охиридан оз-оздан бўш жой қолдирдик, то ким ҳар кимни ўз ҳаёлига келиб мундин кўринмаган номлардан бўлса, марҳамат айлаб ёзиб қўймоқлари учун, иншоолло биз ўзимиз ҳам жуст-жў айлаб китоблардан кўриб, мундин қолган номларни кейинча чиқадирган рисолага қўшсак керак. Ушбу рисолани аввалида мозкурларни (ўғилларни) ва охирида мунисалар (қизларни) исми баён қилинур. Ҳаммаси авжад (алифбе, ҳарф, кофия ўзига мос) тартиб билан. Аммо махсус бўлган номлардан ҳам зикр бўлинди. Агарчандики даркор бўлмаса ҳам қадимлардин ёдгори учун бул тўғрида мунисларни хақир кўрмасдан орзу-илтимосларини ҳам дарча илтифотга олиб муаллимлардин (отинча, ўқитувчи хотин-қизлардин деган гап) мусавда олиб ва ҳам жон рўйхатдан кўтариб ушбуни охирига тиркадик, айбга буюрмагайлар. Чунким барча инсонни туққан онаси хотин киши бўлгандан сўнг, 2-жидадил шул ким ўғил ҳам фарзанд, қиз ҳам фарзанд. Қиз болалар исмларини ҳам аксар эркаклар қўядирлар.