Toshkent islom instituti: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
Tahrir izohi yoʻq
k Bilol7707 tahrirlari Ximik1991Bot versiyasiga qaytarildi
Qator 3:
 
Respublikamiz istiqloliga qadar sobiq Ittifokda yagona oliy islom oʻquv yurti boʻlgan, unda Zakavkazye, Shim. Kavkaz, SSSR ning Yevropa qismi va Sibir, Oʻrta Osiyo va Qozogʻiston musulmonlari diniy idoralari uchun diniy xodimlar tayyorlangan. 2003y.OʻzR Vazirlar Mahkamasi karori bilan institutisitut bitiruvchilariga bakalavr diplomi beriladi.
 
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тасарруфидаги Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти Ўзбекистондаги ягона олий диний ўқув юрти бўлиб, унда динлар тарихи ва назариясини чуқур эгаллаган, Ислом дини асосларини дунёвий фанлар билан уйғун ҳолда пухта ўзлаштирган, араб тилида сўзлаша оладиган, Қуръони каримни тўлиқ ҳифз этган мутахассислар тайёрланади. Айни пайтда институтда 176 нафар талаба таълим олмоқда. Уларнинг 34 нафари аёл-қизлардир.
 
Собиқ Иттифоқда ягона олий Ислом ўқув юрти
 
Шўро ҳукуматининг даҳрийлик сиёсати, динга қарши кураши сабаб барча масжид ва мадрасалар ёпиб юборилиши натижасида 1928 йилга келиб Ўзбекистонда диний таълим тизими батамом тўхтатилган. 1943 йилнинг октябрида Тошкент шаҳрида Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонларининг диний бошқармаси ташкил этилиши, 1945 йилдан Бухорода "Мир Араб" (1945 йилдан бошлаб бугунги кунгача) ва Тошкентда "Бароқхон" (1945-1961 йиллар) мадрасалари фаолият юритиши минтақада диннинг қайта тикланиши учун катта туртки бўлди.
1969 йили муфтий Зиёвуддин ибн Эшон Бобохон ҳазратлари ташаббуси билан ташкил этилган, 1971 йил октябрдан фаолиятини бошлаган Тошкент ислом институти аввал олий диний мадраса деб юритилди. Муҳаддислар султони Имом Бухорий ҳазратларининг 1225 йиллик таваллуди тантаналари нишонланиши муносабати билан Тошкент олий мадрасаси 1974 йилдан буён Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом олий маъҳади деб юритила бошланди.
Дастлаб қабул қилинган 20 нафар талабалар битиргунга қадар маъҳадга бошқа талабалар қабул қилинмади. Институтнинг дастлабки қалдирғочлари битирув имтиҳонларида Совет Иттифоқининг турли бурчакларидан олим ва диний арбоблар иштирок этишди. Мазкур имтиҳонлар натижаси ўлароқ талабаларга биринчи бор олий маълумотли диний мутахассислик дипломлари топширилди. Шундан сўнг, яъни 1975–1976 йилдан бошлаб олий маъҳадга мунтазам талабалар қабул қилиш бошланди.
Республикамиз истиқлолига қадар собиқ Иттифоқда ягона олий Ислом ўқув юрти бўлган Тошкент Ислом институтида Закавказье, Шимолий Кавказ, СССРнинг Европа қисми ва Сибирь, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари учун мутахассислар тайёрланган. Шунингдек институтда Афғонистон, Вьетнам, Болгария, Чехославакия, Сурия каби давлатлардан ҳам талабалар таълим олганлар.
Институтга турли йилларда Асрорқул Мавлонқулов, Шамсуддинхон Бобохонов, Абдуқаҳҳор Шоший, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, Зоҳидхон Қодиров, Муҳаммадлатиф Жуманов, Баҳодирхон Муртазоев, Ғуломжон Мирзаёқубов, Абдуқайюм Азимов, Аюбхон Ҳамидов ректорлик қилганлар. Ҳозирда Мисрнинг «Ал-Азҳар» университети битирувчиси, тарих фанлари номзоди, доцент Ҳайдархон Йўлдошхўжаев институтга раҳбарлик қилмоқда.
Россия муфтийлар кенгаши раиси Равил Гайнуддин ҳазрат, Кавказ ва Кавказорти мусулмонлари диний идорасининг раиси Шайхулислом Аллоҳшукур Пошозода, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф каби олимлар ҳам Тошкент Ислом институти битирувчилари бўлган.
2003 йил 22 августдаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Дин соҳасидаги маънавий, маърифий, таълим шароитларини ва фаолиятини янада такомиллаштиришда ижтимоий кўмак ва имтиёзлар бериш тўғрисида"ги қарорига асосан Тошкент Ислом институти ҳужжати бакалавр дипломи сифатида эътироф этилди ҳамда ана шу дипломларга эга бўлган шахсларга давлат олий таълим тизимида ўқишни давом эттириш ҳуқуқи берилди.
 
Институтда қандай фанлар ўқитилади?
 
Тошкент ислом институтида таълим сифатини ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида «Диний фанлар», «Тиллар», «Ижтимоий фанлар», “Таҳфизул Қуръон” кафедралари ташкил қилинган. Ўқитувчиларнинг 4 нафари фан доктори, профессорлар, 8 нафари фан номзоди, доцентлар, кўплари хорижий Ислом университетларини тамомлаган.
“Диний фанлар” кафедраси “ҳадис”, “мусталаҳул ҳадис”, “фиқҳ”, “усулул фиқҳ”, “ислом тарихи” (сийрат, хулафолар, мазҳаблар тарихи), “ақоид”, “фароиз”, “хатоба”, “замонавий масалаларнинг фиқҳий асослари” ва “илмий тадқиқотлар олиб бориш методологияси” фанларини ўз таркибига олган. Устозлардан Я.Раззоқов ва С.Примовлар фан доктори илмий даражасини олиш учун илмий ишлар олиб боришмоқда. М.Сайдалиевнинг “Сеҳр ва фолбинликка исломда муносабат”, И.Бегматовнинг “Илм талаб қилиш одоби”, А.Саидаҳмедовнинг “Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?” ва А.Пардаевнинг “Ақоид дарслиги” номли китоблари нашрдан чиққан.
"Тиллар" кафедраси арaб, инглиз, рус, ўзбек, форс тилларини, балоғат, хаттотлик ҳамда форс қўлёзмаларини ўқиш ва тавсифлаш фанларини ўз таркибига олади.
"Ижтимоий фанлар" кафедраси диний ҳамда дунёвий фанларни уйғунликда ўргатиш, илмий-назарий ёндашиш тамойилларига асосланиб, ҳар томонлама етук кадрларни тайёрлашни мақсад қилган. Кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан фалсафа асослари, этика, эстетика, мантиқ, миллий ғоя: асосий тушунча ва тамойиллар, социология, педагогика, психология, маънавият асослари, Ўзбекистон тарихи, информатика ва ахборот технологиялари, жисмоний тарбия ва спорт каби ўқув курсларидан таҳсил берилмоқда.
“Таҳфизул Қуръон” кафедраси Республикада Қуръони каримни тўлиқ ёдлатишга ихтисослашган ягона билим даргоҳидир. Бу кафедрада талабалар уч йил мобайнида Қуръонни тўлиқ бир сидра ёд олиш имконига эга бўлишади. Кафедра таъсис этилгандан то шу бугунги кунга қадар 285 нафар талаба таҳсил олди. Уларнинг аксарияти Қуръони каримни тўлиқ ёд олишга мушарраф бўлишди. Кафедрада юртимиздаги олий ўқув даргоҳларни тамомлаш билан бирга хориж давлатлардаги нуфузли олийгоҳларда жумладан, Жабборали Нурматов, Абдуллоҳ Муҳиддинов, Саиджамол Масаитов Саудия Арабистони Мадина унверситетида, Жалолиддин Ҳамроқулов “Азҳар” университетида, Жаҳонгир Неъматов Миср Араб Республикасидаги “Айну Шамс” олийгоҳида ўз илм ва малакаларини ошириб келишган.
 
Қандай қилиб ўқишга кириш мумкин?
 
Тошкент Ислом институтига нафақат диний ўрта-махсус таълим муассасалари битирувчилари, араб тилига ихтисослашган коллеж, лицей ва махсус мактабларни тамомлаганлар, шунингдек мустақил араб тилини ўрганганлар ҳам ҳужжат топширишлари мумкин. Институтда бошланғич диний таълим, бошланғич араб тили ўқитилмайди. Таълим дастури диний ўрта-махсус таълим муассасалари битирувчилари учун мўлжалланган. Қабул жараёнида ҳужжат топширувчининг араб тили, ижтимоий йўналиш бўйича билимлари суҳбат асосида текширилиб, институт талабига жавоб берсагина қабул қилинади.
Чет тили ва маънавият бўйича ижодий имтиҳон суҳбат асосида, тарих ва она тили ва адабиёт фанларидан Давлат тест маркази стандартлари асосида тест усулида имтиҳон топширилади. Ўтган йили ажратилган 50 та ўрин учун 200 дан ортиқ ҳужжат топширилган. Диний ўрта-махсус таълим муассасалари орасида ўтказиладиган ягона олимпиада ғолиби институтга имтиҳонсиз кириш ҳуқуқига ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси гранти асосида бепул ўқиш имконига эга бўлади. Бошқа талабалар контракт асосида (йилига 3 000 000 сўм) ўқийдилар.
 
Талабаларнинг 40 фоизи мураттаб қори ва қориялар
 
«Талабаларимизнинг 40 фоизи мураттаб қори ва қориялардир. Ўзлари “Таҳфизул Қуръон” бўлимида таълим олмаса-да, баъзи гуруҳларимизда барча талабаларнинг мураттаб қори эканликлари бизни қувонтиради. Айни пайтда “Таҳфизул Қуръон” кафедрасида 49 нафар талаба таълим олаётган бўлса, уларнинг аксарияти Қуръон каримни тўлиқ ёд олишди. Қолганлари ҳам ўқишни битиргунга қадар мураттаб қори бўлиб етишадилар, иншааллоҳ. Уларнинг орасида Республикамиз ва халқаро миқёсдаги қорилар мусобақаларида қатнашган талабалар ҳам бор. Яқинда Кувайт давлатида бўлиб ўтган халқаро Қуръон мусобақасида 1-босқич талабамиз Набийиддин Жалилов юртимиз қорилари номидан ҳифз йўналиши бўйича қатнашиб, яхши олқишларга сазовор бўлди. Аввалги йилларда Миср, Саудия Арабистони, Россия давлатларида бўлган қорилар мусобақаларида талабаларимиз иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллашган. Рамазон ойида институтимиз талабалари Тошкент шаҳрининг «Ҳазрати имом», «Кўкча», «Новза», «Хўжа Аламбардор», «Алоқа», «Ракат» каби жомеъ масжидларида, вилоятлардаги катта жомеъларда Қуръони каримни хатм қилмоқдалар. Икки талабамиз халқаро хаттотлик мусобақасига тайёргарлик кўрмоқда», — дейди институт ректори Ҳайдархон Йўлдошхўжаев.
Ёруғ зиё манзили
 
Институтнинг ахборот ресурс марказида 12000 га яқин китоб, 14000 электрон китоб, 100 га яқин қўлёзма ва тошбосма китоблар мавжуд.
Кутубхонада яхши бир анъана бўлиб, институт раҳбарияти, талабалар, меҳмонлар зиё маскани фондини бойитиш учун ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкин ва бу хизмат кутубхонанинг ривожланишига ҳисса қўшганлар фахрий китобида қайд этилади. Институт кутубхонасида Қуръони каримнинг қўлёзма нусхасидан тортиб, арабча ва ўзбекча тафсир ва шарҳлари, мўътабар ҳадис тўпламлари ва уларнинг шарҳлари, фиқҳ, ақоид илмига оид манбалар, шунингдек дунёвий фанлар, бадиий адабиётлар, рус ва бошқа тиллардаги китоблар, газета ва журналлар, электрон китоблар, фильм ва аудио дисклар мажмуаси талабалар ихтиёрига берилган.
Кутубхона 1845-1865 йиллари Қўқон хони Худоёрхон даврида қурилган «Намозгоҳ» масжиди тарихий биносида жойлашган. Кенг, ёруғ, салқин хоналарда китобхонлар учун барча зарурий шароитлар яратилган.
 
Ҳавас қиларлик маскан
 
Институтда доимий равишда Қуръон, ҳадис, сийрат мусобақалари ўтказилади ва ғолиблар муносиб тақдирланиб, республикамиз ҳамда жаҳон миқёсида ўтказиладиган мана шундай тадбирларга йўлланма берилади. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси тизимида ҳамда бошқа олий ўқув юртлари ўртасида ўтказиладиган турли спорт мусобақаларида ҳам институт талабалари муваффақиятли иштирок этмоқдалар.
Институт талабаларига икки маҳал бепул иссиқ овқат, стипендия берилади. 100 ўринли барча қулайликларга эга ётоқхонада талабалар бепул яшаш имконига эгалар. Институт ҳудудида жойлашган тарихий «Намозгоҳ» масжидида талабалар беш вақт намозни адо этишлари учун шароит яратилган. Талабалар ҳар жумъа куни навбат билан имом-хатиблик вазифасини бажариш асносида амалиётни ҳам ўтайдилар. Шинам таҳоратхона ҳам талабалар ихтиёрида.
Ўқув юрти ҳудудида ўғил болалар костюм-шим ва оч рангли кўйлакда, қизлар эса шариат кўрсатмаларига кўра бир хил кийим ҳамда оқ рўмолда бўлишлари талаб қилинади. Қизлар учун таълим алоҳида олиб борилади.
Тошкент Ислом институти тасарруфида www.buxoriy.uz ҳамда www.mumina.uz сайтлари фаолият юритади. Сайтлар талабалар ҳамда устозларнинг мақолалари билан мунтазам тўлдириб борилмоқда.
Ота-боболаримизнинг муқаддас дини — Исломнинг ҳаётимизда тутган ўрни, буюклиги, илоҳийлигини англаб, динимиз ривожига ҳисса қўшиш, Аллоҳ таоло олдидаги бурчни адо этиш, муқаддас динимизни, Қуръони карим оятларини, ҳадисларни чуқур ва кенг ўрганиш, уларни тарғиб қилиш, халқимиз, миллатимиз, ёш авлоднинг бу бебаҳо хазинадан баҳраманд бўлишига шароит туғдириш ва шулар асносида маънавий ҳаётимизни юксалтиришни мақсад қилганмисиз? У ҳолда Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтига марҳамат!
 
Давронбек Тожиалиев тайёрлади.
 
* * *
 
Toshkent Islom instituti: kecha va bugun
 
O‘zbekiston Musulmonlari idorasi tasarrufidagi Imom al-Buxoriy nomidagi Toshkent Islom instituti O‘zbekistondagi yagona oliy diniy o‘quv yurti bo‘lib, unda dinlar tarixi va nazariyasini chuqur egallagan, Islom dini asoslarini dunyoviy fanlar bilan uyg‘un holda puxta o‘zlashtirgan, arab tilida so‘zlasha oladigan, Qur’oni karimni to‘liq hifz etgan mutaxassislar tayyorlanadi. Ayni paytda institutda 176 nafar talaba ta’lim olmoqda. Ularning 34 nafari ayol-qizlardir.
 
 
Sobiq Ittifoqda yagona oliy Islom o‘quv yurti
 
Sho‘ro hukumatining dahriylik siyosati, dinga qarshi kurashi sabab barcha masjid va madrasalar yopib yuborilishi natijasida 1928 yilga kelib O‘zbekistonda diniy ta’lim tizimi batamom to‘xtatilgan. 1943 yilning oktyabrida Toshkent shahrida O‘rta Osiyo va Qozog‘iston musulmonlarining diniy boshqarmasi tashkil etilishi, 1945 yildan Buxoroda "Mir Arab" (1945 yildan boshlab bugungi kungacha) va Toshkentda "Baroqxon" (1945-1961 yillar) madrasalari faoliyat yuritishi mintaqada dinning qayta tiklanishi uchun katta turtki bo‘ldi.
1969 yili muftiy Ziyovuddin ibn Eshon Boboxon hazratlari tashabbusi bilan tashkil etilgan, 1971 yil oktyabrdan faoliyatini boshlagan Toshkent islom instituti avval oliy diniy madrasa deb yuritildi. Muhaddislar sultoni Imom Buxoriy hazratlarining 1225 yillik tavalludi tantanalari nishonlanishi munosabati bilan Toshkent oliy madrasasi 1974 yildan buyon Imom al-Buxoriy nomidagi Toshkent islom oliy ma’hadi deb yuritila boshlandi.
Dastlab qabul qilingan 20 nafar talabalar bitirgunga qadar ma’hadga boshqa talabalar qabul qilinmadi. Institutning dastlabki qaldirg‘ochlari bitiruv imtihonlarida Sovet Ittifoqining turli burchaklaridan olim va diniy arboblar ishtirok etishdi. Mazkur imtihonlar natijasi o‘laroq talabalarga birinchi bor oliy ma’lumotli diniy mutaxassislik diplomlari topshirildi. Shundan so‘ng, ya’ni 1975–1976 yildan boshlab oliy ma’hadga muntazam talabalar qabul qilish boshlandi.
Respublikamiz istiqloliga qadar sobiq Ittifoqda yagona oliy Islom o‘quv yurti bo‘lgan Toshkent Islom institutida Zakavkaze, Shimoliy Kavkaz, SSSRning Yevropa qismi va Sibir, O‘rta Osiyo va Qozog‘iston musulmonlari diniy idoralari uchun mutaxassislar tayyorlangan. Shuningdek institutda Afg‘oniston, Vetnam, Bolgariya, Chexoslavakiya, Suriya kabi davlatlardan ham talabalar ta’lim olganlar.
Institutga turli yillarda Asrorqul Mavlonqulov, Shamsuddinxon Boboxonov, Abduqahhor Shoshiy, shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf, Zohidxon Qodirov, Muhammadlatif Jumanov, Bahodirxon Murtazoev, G‘ulomjon Mirzayoqubov, Abduqayyum Azimov, Ayubxon Hamidov rektorlik qilganlar. Hozirda Misrning «Al-Azhar» universiteti bitiruvchisi, tarix fanlari nomzodi, dotsent Haydarxon Yo‘ldoshxo‘jaev institutga rahbarlik qilmoqda.
Rossiya muftiylar kengashi raisi Ravil Gaynuddin hazrat, Kavkaz va Kavkazorti musulmonlari diniy idorasining raisi Shayxulislom Allohshukur Poshozoda, shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf kabi olimlar ham Toshkent Islom instituti bitiruvchilari bo‘lgan.
2003 yil 22 avgustdagi O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining "Din sohasidagi ma’naviy, ma’rifiy, ta’lim sharoitlarini va faoliyatini yanada takomillashtirishda ijtimoiy ko‘mak va imtiyozlar berish to‘g‘risida"gi qaroriga asosan Toshkent Islom instituti hujjati bakalavr diplomi sifatida e’tirof etildi hamda ana shu diplomlarga ega bo‘lgan shaxslarga davlat oliy ta’lim tizimida o‘qishni davom ettirish huquqi berildi.
 
 
Institutda qanday fanlar o‘qitiladi?
 
Toshkent islom institutida ta’lim sifatini oshirish va malakali kadrlar tayyorlash maqsadida «Diniy fanlar», «Tillar», «Ijtimoiy fanlar», “Tahfizul Qur’on” kafedralari tashkil qilingan. O‘qituvchilarning 4 nafari fan doktori, professorlar, 8 nafari fan nomzodi, dotsentlar, ko‘plari xorijiy Islom universitetlarini tamomlagan.
“Diniy fanlar” kafedrasi “hadis”, “mustalahul hadis”, “fiqh”, “usulul fiqh”, “islom tarixi” (siyrat, xulafolar, mazhablar tarixi), “aqoid”, “faroiz”, “xatoba”, “zamonaviy masalalarning fiqhiy asoslari” va “ilmiy tadqiqotlar olib borish metodologiyasi” fanlarini o‘z tarkibiga olgan. Ustozlardan Ya.Razzoqov va S.Primovlar fan doktori ilmiy darajasini olish uchun ilmiy ishlar olib borishmoqda. M.Saydalievning “Sehr va folbinlikka islomda munosabat”, I.Begmatovning “Ilm talab qilish odobi”, A.Saidahmedovning “Siz Payg‘ambarni ko‘rganmisiz?” va A.Pardaevning “Aqoid darsligi” nomli kitoblari nashrdan chiqqan.
"Tillar" kafedrasi arab, ingliz, rus, o‘zbek, fors tillarini, balog‘at, xattotlik hamda fors qo‘lyozmalarini o‘qish va tavsiflash fanlarini o‘z tarkibiga oladi.
"Ijtimoiy fanlar" kafedrasi diniy hamda dunyoviy fanlarni uyg‘unlikda o‘rgatish, ilmiy-nazariy yondashish tamoyillariga asoslanib, har tomonlama yetuk kadrlarni tayyorlashni maqsad qilgan. Kafedra professor-o‘qituvchilari tomonidan falsafa asoslari, etika, estetika, mantiq, milliy g‘oya: asosiy tushuncha va tamoyillar, sotsiologiya, pedagogika, psixologiya, ma’naviyat asoslari, O‘zbekiston tarixi, informatika va axborot texnologiyalari, jismoniy tarbiya va sport kabi o‘quv kurslaridan tahsil berilmoqda.
“Tahfizul Qur’on” kafedrasi Respublikada Qur’oni karimni to‘liq yodlatishga ixtisoslashgan yagona bilim dargohidir. Bu kafedrada talabalar uch yil mobaynida Qur’onni to‘liq bir sidra yod olish imkoniga ega bo‘lishadi. Kafedra ta’sis etilgandan to shu bugungi kunga qadar 285 nafar talaba tahsil oldi. Ularning aksariyati Qur’oni karimni to‘liq yod olishga musharraf bo‘lishdi. Kafedrada yurtimizdagi oliy o‘quv dargohlarni tamomlash bilan birga xorij davlatlardagi nufuzli oliygohlarda jumladan, Jabborali Nurmatov, Abdulloh Muhiddinov, Saidjamol Masaitov Saudiya Arabistoni Madina unversitetida, Jaloliddin Hamroqulov “Azhar” universitetida, Jahongir Ne’matov Misr Arab Respublikasidagi “Aynu Shams” oliygohida o‘z ilm va malakalarini oshirib kelishgan.
 
 
Qanday qilib o‘qishga kirish mumkin?
 
Toshkent Islom institutiga nafaqat diniy o‘rta-maxsus ta’lim muassasalari bitiruvchilari, arab tiliga ixtisoslashgan kollej, litsey va maxsus maktablarni tamomlaganlar, shuningdek mustaqil arab tilini o‘rganganlar ham hujjat topshirishlari mumkin. Institutda boshlang‘ich diniy ta’lim, boshlang‘ich arab tili o‘qitilmaydi. Ta’lim dasturi diniy o‘rta-maxsus ta’lim muassasalari bitiruvchilari uchun mo‘ljallangan. Qabul jarayonida hujjat topshiruvchining arab tili, ijtimoiy yo‘nalish bo‘yicha bilimlari suhbat asosida tekshirilib, institut talabiga javob bersagina qabul qilinadi.
Chet tili va ma’naviyat bo‘yicha ijodiy imtihon suhbat asosida, tarix va ona tili va adabiyot fanlaridan Davlat test markazi standartlari asosida test usulida imtihon topshiriladi. O‘tgan yili ajratilgan 50 ta o‘rin uchun 200 dan ortiq hujjat topshirilgan. Diniy o‘rta-maxsus ta’lim muassasalari orasida o‘tkaziladigan yagona olimpiada g‘olibi institutga imtihonsiz kirish huquqiga hamda O‘zbekiston musulmonlari idorasi granti asosida bepul o‘qish imkoniga ega bo‘ladi. Boshqa talabalar kontrakt asosida (yiliga 3 000 000 so‘m) o‘qiydilar.
 
 
Talabalarning 40 foizi murattab qori va qoriyalar
 
«Talabalarimizning 40 foizi murattab qori va qoriyalardir. O‘zlari “Tahfizul Qur’on” bo‘limida ta’lim olmasa-da, ba’zi guruhlarimizda barcha talabalarning murattab qori ekanliklari bizni quvontiradi. Ayni paytda “Tahfizul Qur’on” kafedrasida 49 nafar talaba ta’lim olayotgan bo‘lsa, ularning aksariyati Qur’on karimni to‘liq yod olishdi. Qolganlari ham o‘qishni bitirgunga qadar murattab qori bo‘lib yetishadilar, inshaalloh. Ularning orasida Respublikamiz va xalqaro miqyosdagi qorilar musobaqalarida qatnashgan talabalar ham bor. Yaqinda Kuvayt davlatida bo‘lib o‘tgan xalqaro Qur’on musobaqasida 1-bosqich talabamiz Nabiyiddin Jalilov yurtimiz qorilari nomidan hifz yo‘nalishi bo‘yicha qatnashib, yaxshi olqishlarga sazovor bo‘ldi. Avvalgi yillarda Misr, Saudiya Arabistoni, Rossiya davlatlarida bo‘lgan qorilar musobaqalarida talabalarimiz ishtirok etib, faxrli o‘rinlarni egallashgan. Ramazon oyida institutimiz talabalari Toshkent shahrining «Hazrati imom», «Ko‘kcha», «Novza», «Xo‘ja Alambardor», «Aloqa», «Rakat» kabi jome’ masjidlarida, viloyatlardagi katta jome’larda Qur’oni karimni xatm qilmoqdalar. Ikki talabamiz xalqaro xattotlik musobaqasiga tayyorgarlik ko‘rmoqda», — deydi institut rektori Haydarxon Yo‘ldoshxo‘jaev.
 
Yorug‘ ziyo manzili
 
Institutning axborot resurs markazida 12000 ga yaqin kitob, 14000 elektron kitob, 100 ga yaqin qo‘lyozma va toshbosma kitoblar mavjud.
Kutubxonada yaxshi bir an’ana bo‘lib, institut rahbariyati, talabalar, mehmonlar ziyo maskani fondini boyitish uchun o‘z hissalarini qo‘shishlari mumkin va bu xizmat kutubxonaning rivojlanishiga hissa qo‘shganlar faxriy kitobida qayd etiladi. Institut kutubxonasida Qur’oni karimning qo‘lyozma nusxasidan tortib, arabcha va o‘zbekcha tafsir va sharhlari, mo‘‘tabar hadis to‘plamlari va ularning sharhlari, fiqh, aqoid ilmiga oid manbalar, shuningdek dunyoviy fanlar, badiiy adabiyotlar, rus va boshqa tillardagi kitoblar, gazeta va jurnallar, elektron kitoblar, film va audio disklar majmuasi talabalar ixtiyoriga berilgan.
Kutubxona 1845-1865 yillari Qo‘qon xoni Xudoyorxon davrida qurilgan «Namozgoh» masjidi tarixiy binosida joylashgan. Keng, yorug‘, salqin xonalarda kitobxonlar uchun barcha zaruriy sharoitlar yaratilgan.
 
 
Havas qilarlik maskan
 
Institutda doimiy ravishda Qur’on, hadis, siyrat musobaqalari o‘tkaziladi va g‘oliblar munosib taqdirlanib, respublikamiz hamda jahon miqyosida o‘tkaziladigan mana shunday tadbirlarga yo‘llanma beriladi. O‘zbekiston Musulmonlari idorasi tizimida hamda boshqa oliy o‘quv yurtlari o‘rtasida o‘tkaziladigan turli sport musobaqalarida ham institut talabalari muvaffaqiyatli ishtirok etmoqdalar.
Institut talabalariga ikki mahal bepul issiq ovqat, stipendiya beriladi. 100 o‘rinli barcha qulayliklarga ega yotoqxonada talabalar bepul yashash imkoniga egalar. Institut hududida joylashgan tarixiy «Namozgoh» masjidida talabalar besh vaqt namozni ado etishlari uchun sharoit yaratilgan. Talabalar har jum’a kuni navbat bilan imom-xatiblik vazifasini bajarish asnosida amaliyotni ham o‘taydilar. Shinam tahoratxona ham talabalar ixtiyorida.
O‘quv yurti hududida o‘g‘il bolalar kostyum-shim va och rangli ko‘ylakda, qizlar esa shariat ko‘rsatmalariga ko‘ra bir xil kiyim hamda oq ro‘molda bo‘lishlari talab qilinadi. Qizlar uchun ta’lim alohida olib boriladi.
Toshkent Islom instituti tasarrufida www.buxoriy.uz hamda www.mumina.uz saytlari faoliyat yuritadi. Saytlar talabalar hamda ustozlarning maqolalari bilan muntazam to‘ldirib borilmoqda.
Ota-bobolarimizning muqaddas dini — Islomning hayotimizda tutgan o‘rni, buyukligi, ilohiyligini anglab, dinimiz rivojiga hissa qo‘shish, Alloh taolo oldidagi burchni ado etish, muqaddas dinimizni, Qur’oni karim oyatlarini, hadislarni chuqur va keng o‘rganish, ularni targ‘ib qilish, xalqimiz, millatimiz, yosh avlodning bu bebaho xazinadan bahramand bo‘lishiga sharoit tug‘dirish va shular asnosida ma’naviy hayotimizni yuksaltirishni maqsad qilganmisiz? U holda Imom al-Buxoriy nomidagi Toshkent Islom institutiga marhamat!
 
[[Turkum:Institutlar]]