Ozarbayjon: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
Tahrir izohi yoʻq
Qator 24:
 
Қорабоғ можароси – Арманистон билан Озарбайжон орасидаги можаро. Қорабоғ можаросининг тарихи арманиларнинг Кавказга кўчиш давридан бошланади.
Қорабоғ можароси – Арманистон билан Озарбайжон орасидаги можаро. Қорабоғ можаросининг тарихи арманиларнинг Кавказга кўчиш давридан бошланади.
Мундарижа:
• 1 Тарихи
• 2 Иравон шаҳрининг арманиларга имтиёзли берилиши
• 3 Можаро натижалари
• 4 Манба
• 5 Шунингдек, қаранг
• 6 Хорижий тадбирлар
Тарихи
Ҳозирги Озарбайжон давлатининг илдизлари Кавказ Албанияси давлатига бориб тақалади. Ҳозирда Тоғли Қорабоғ дея танилган ҳудуд ўз пайтида ушбу давлатнинг бир қисми бўлган. Қадимий манбаларга кўра Албаниянинг этник таркиби ерли Кавказ ва туркий халқларга оид 26 та қабила бирлигидан иборат эди. Албания бой ва ноёб маданиятга эга бўлиб, унинг 52 ҳарфдан иборат ўз алифбоси мавжуд эди. Милодий 313 йилда насронийлик Албанияда давлат дини деб эълон қилинди ва мустақил албан черкови фаолият юрита бошлади. Кескин ва мураккаб шароит Албания мустақиллигининг узоқ давом этишига имкон бермади. Милодий 705 йилда Албания давлати Араб Халифалиги таркибига ўтди. Шундан сўнг арманилар билан Византияга қарши иттифоқ тузган Халифалик Албания билан Византия ўртасидаги мавжуд бўлган мустаҳкам алоқаларни бузиш мақсадида албан черковини армани григорян черковига тобе вазиятга солиб қўйди.
Ўрта асрларда Қорабоғ Озарбайжоннинг ҳозирги ҳудудида ўша пайтда мавжуд бўлган турк-мусулмон сулолалари томонидан идора этилган давлатнинг бир қисми бўлиб, бу ерда туркий тилли халқлар маскан тутган эди.
18-аср турк (Озарбайжон) сулоласидан бўлган Жавонширларнинг бошчилик қилиши Қорабоғ хонлигининг вужудга келиши билан алоқадордир. Бу Озарбайжон зодагонларининг ирсий сулола анъанаси ҳукм сурган Озарбайжон Хонлиги бўлиб, бу ерда ўрнашган этник сулолалар орасида озарбайжонликлар кўпчиликни ташкил этарди.
Қорабоғ хонлиги билан Россия Империяси ўртасида имзоланган Куракчой битимидан (1805) сўнг ушбу Хонлик Россия Империяси ҳукмронлиги остига ўтишга мажбур бўлди. Бутун Кавказ ўлкасини ишғол этган Россия Империяси ушбу ҳудудда ўз назоратини ўрнатиш ва уни мустаҳкамлаш мақсадида турли-туман воситалар билан “парчалаб ташла ва ҳукмронлик қил” сиёсатини амалга ошира бошлади. Эрон ва Усмонли империясидан арманиларнинг Қорабоққа кўчирилиши ва шу билан мазкур ҳудудда демографик вазиятнинг сунъий йўл билан ўзгартирилиши бу соҳада амалга оширилган кенг миқёсли тадбирларнинг бир ҳиссаси эди. Россия – Эрон (1806-1813, 1826-1828) ва Россия – Усмонли (1828-1829) урушларидан сўнг ушбу ҳудуднинг этник таркиби бутунлай ўзгартирилди. Фақат 1828-1830 йилларнинг ўзида Эрондан 40.000дан ортиқ, Усмонли Империясидан эса 84.600 армани Озарбайжонга кўчириб келтириб жойлаштирилди.
1828 йилда Россия шоҳининг амри билан ишғол этилган Озарбайжон хонликлари (Иравон хонлиги ва Нахчивон хонлиги) ҳудудида армани вилояти барпо этилди. Бундан Усмонли Имперясининг орқа дарвозасида, низода бўлган иккала томон орасида алоҳида давлат яратиш ва туркий тилли халқларни бир-биридан ажратиб ташлаш мақсади кўзда тутилган эди. 1836 йилда Россия шоҳи томонидан албан черковининг тугатилиши албан аҳолисининг бутунлай Григорианлашуви (арманилашуви) билан якун топди.
Иравон шаҳрининг арманиларга бериб юборилиши
29 май – Озарбайжон Халқ Жумҳуриятининг ҳукумати мустақиллик эълон этган, лекин сиёсий маркази бўлмаган Арманистон Республикаси ҳукуматига Иравон шаҳрини (ҳозирги Ереван, аҳолисининг 30 фоизи арманилар ва бошқа этник гуруҳлардан, 70 фоизи озарбайжонликлардан иборат эди) бериб юборди.[Mанбани кўрсатинг] Бундан мақсад Нахчивонда, Қорабоғда, Зангазурда бошланиб кетган арманилар ишғолининг олдини олиш эди.
Арманистон томонидан дашноқ ҳукуматининг бош вазири имзолаган битимга асосан Арманистон чегаралари белгиланди ва натижа эътиборига кўра бу давлатнинг 400.000 нафар аҳолиси бўлган Иравон ва Эчмиадзин районлари ҳам киритилган ҳолда 10.000 кв. км дан иборат умумий майдони аниқлаб берилди. Қорабоғ Озарбайжон Халқ Жумҳуриятининг таркибий қисми бўлганича қолди. [Манбани кўрсатинг]
Можаро натижалари. 1918 йилнинг июнь-июль ойларида Сулҳ ва яхши қўшничилик муносабатларига доир келишувга тескари ўлароқ, Арманистон Республикаси Озарбайжонга қарши кенг миқёсли тажовуз бошлади. Нахчивон шаҳрининг ишғол этилиши, Озарбайжоннинг Зангазур ва Қорабоғ вилоятларига оммавий ҳужумлар 115 кентнинг вайрон этилиши ва 7729 Озарбайжон фуқаросининг қатл этилиши билан якун топди. Тахминан 50.000 киши эл-юртидан жудо бўлди.
1921 йил 5 июлда Россия Коммунистик (большевик) Партияси Марказий Комитети Сиёсий Бюроси шундай қарор қабул қилди: “Мусулмонлар ва арманилар ўртасида тинчликнинг, қуйи ва юқори Қорабоғ орасида иқтисодий алоқаларнинг, Озарбайжон билан давомли муносабатларнинг қўриниб сақланиш зарурати асос қилиб олинган ҳолда, Тоғли Қорабоғ Озарбайжон ССР таркибида қолдирилсин ва унга кенг ҳудудий мухторият берилсин”.
Тоғли Қорабоғ арманиларига ўз-ўзини бошқариш ҳуқуқининг берилиши билан бир қаторда аҳолисининг аксарияти озарбайжонликлардан иборат бўлган Зангазур ва Қозох районининг бир қисми (9.000 кв.км.) Арманистонга бериб юборилди. Совет ҳокимияти даврида Озарбайжоннинг умуман олганда 20.000 кв.км. ҳудуди Арманистонга берилди.
1923 йил 7 июнда Озарбайжон ССР Марказий Ижроия Комитетининг “Маъмурий маркази Хонканди (1923 йилнинг сентябрида шаҳар номи ўзгартирилди ва большевиклар лидери Степан Шаумян шарафига Степанакерт деб атала бошлади) бўлган Тоғли Қорабоғда мухтор вилоятнинг ташкил этилиши” ҳақидаги фармони қабул қилинди; айни пайтда Арманистонда жипс ҳолда яшаб келган уч юз минг озарбайжонликка Совет ҳукумати ва Арманистон ССР томонидан ҳатто маданий мухторият ҳам берилмади.
1948-1953 йилларда Арманисоннинг озарбайжонли аҳолиси доимо тазйиқ остида яшади ва бу ҳам озарбайжонликларнинг Арманистондан оммавий депортация қилиниши билан якунланди. Расмий маълумотларга кўра 1948-1953 йилларда 250 мингдан ортиқ озарбайжонлик Арманистондан Озарбайжоннинг Кур-Ораз пасттекислигидаги районларга кўчирилди.
1987 йил 18 ноябрда Кремль маслаҳатчиси А.Аганбекяннинг Тоғли Қорабоғнинг Арманистон ССРга бирлаштирилиши ҳақидаги баёноти. Бу баёнот миллий адоват туйғуларининг янада алангаланиши ва можаронинг кескинлашувида ҳал этувчи роль ўйнади.
Ноябрь-декабрь ойларида Ереванда Озарбайжон ССР Тоғли Қорабоғ вилоятини Арманистон ССРга бирлаштириш шиорлари остида намойишлар бўлиб ўтди. 1988 йилнинг бошлариданоқ Арманистон ССРда яшайдиган озарбайжонликларни оммавий суратда ҳайдаб чиқариш бошланди. Озарбайжон ҳокимият органларининг қарори билан қочқинлар Боку ва Сумгайитга жойлаштирилди. Февраль ойида можаронинг дастлабки қурбонлари: икки Озарбайжон фуқароси Аскаронда (Тоғли Қорабоғ) ўлдирилди.
1988 йилнинг 27-29 ноябрида Арманистон ССРнинг Гукарк, Спитак ва Степанаван шаҳарларида озарбайжонликларга қарши амалга оширилган жиноятлар натижасида 33 киши ўлдирилди. Декабрь ойида Арманистон ССРда 220.000дан ортиқ озарбайжонлик ўз уйларидан зўрлаб чиқарилди.
1989 йилнинг 29 июлида Озарбайжондан Арманистонга ўтадиган темир йўл чизиғи Арманистон ҳудудида поездларга қилинган ҳужумлар натижасида тўхтатиб қўйилди. Озарбайжон Нахчивон Мухтор Республикасининг Арманистон томонидан қамали бошланди.
1 декабрда эса Арманистон ССР Олий Совети Тоғли Қорабоғнинг Арманистон ССРга бирлаштирилиши ҳақида қарор қабул қилди. Бу билан, халқаро ҳуқуқнинг асосий меъёр ва тамойилларини бузган ҳолда, Арманистон қўшни давлатнинг ҳудудий яхлитлигига қарши иддаоларини расман эълон этди ва Қорабоғ уруши бошланиб кетди.
 
== Xoʻjaligi ==