1809 — versiyalar orasidagi farq

68 442 bytes removed ,  3 yil oldin
k
213.230.78.137 tahrirlari OchilovBot versiyasiga qaytarildi
k (213.230.78.137 tahrirlari OchilovBot versiyasiga qaytarildi)
 
 
== Voqealar ==
Умархон, Амир Умархон, Амирий (1787— Қўқон — 1822) — Қўқон хони (1810—1822), зуллисонайн шоир. Норбўтабийнинг ўғли. Ўзбекларнинг минг уруғидан. Бошланғич саводини оилада чиқариб, кейин мадрасада таҳсил олган. Ёшлигидан сарой хизматига жалб қилинган: акаси — Қўқон хони Олимхоннинг давлатни бошқариш ишларида фаол иштирок этган. Олимхон 1807—08 йилларда унга Фарғона ҳокимлигини топширган. Шу йилларда у Андижон ҳокими Раҳмонқулибийнинг қизи Моҳларойим (Нодира)га уйланган.
Ҳоким табақалар Олимхоннинг Тошкентда кўтарилган ғалаённи бостириш учун қўшин тортганлигидан фойдаланиб, фитна уюштирадилар ва 1810 йили Умархонни хон қилиб кўтарадилар, Олимхон эса ўлдирилади. Умархон Қўқон хонлиги ҳудудини кенгайтириш, ҳокимиятни мустаҳкамлаш сиёсатини олиб боради. Бухоро амирига қарашли Туркистон шаҳри (1815), Ўратепани (1817) босиб олган. Сирдарё бўйидаги ерларда Янгиқўрғон, Жулек, Қамишқўрғон, Оқмачит, Қўшқўрғон номли ҳарбий истеҳкомлар қурдирган. Улар Ўрта Осиёни Россия билан боғлайдиган муҳим савдо йўлида жойлашган эди. У Россия билан дипломатик муносабатлар ўрнатишга ҳаракат қилган. Умархон даврида Қўқон, Тошкент, Туркистон, Чимкент, Сайрам, Авлиёотада масжид ва мадрасалар қурилиб, қабристонлар тартибга келтирилган. Шаҳрихон шаҳарчаси барпо этилган, янги қишлоқлар вужудга келган. Хон амалдорларининг талончилик сиёсатига қарши Чимкент ва Сайрамда кўтарилган қўзғолон бостирилган. 19-асрнинг 1-ярмида Қўқонда ўзига хос илмий-маданий муҳит вужудга келган — унинг бошида турган маърифатпарвар ҳукмдор Умархон илм, маданият, санъат, адабиёт, турли касб-ҳунарларнинг ривожига катта эътибор берган, мадрасаларда ўқиш-ўқитиш ишларини яхшилаган, турли ҳунар мактаблари очилишини қўллаб-қувватлаган. Ўзи ҳам Амирий тахаллуси билан шеърлар ёзган. Унинг атрофида 70 дан ортиқ шоир йиғилган. 1821 йилда Фазлий Намангоний Умархон амрига биноан, 63 шоирнинг шеърини ўз ичига олган «Мажмуаи шоирон» тўпламини тузган. Уни улуғлаб қасидалар ёзиш, ғазалларига татаббуълар боғлаш бу шоирлар ижодида етакчи ўрин тутган.
Умархон Лутфий, Жомий, Навоий, Фузулий, Бедилни ўзига устоз санаб, улардан ижод сирларини ўрганган, уларга эргашиб ижод қилган, ғазалларига мухаммаслар боғлаган. Арузнинг туркий адабиётда машҳур, халқ ижодида ҳам кенг тарқалган енгил ва ўйноқи вазнларидагина ёзилган бу шеърларнинг барчаси ишқу муҳаббат мавзуида. Уларда анъанавий мотивлар ва тасаввуфий руҳ устун. Ўзбек ва форстожик тилидаги шеърларини тўплаб, девон тартиб берган. Девон ғазал, мухаммас, мусаддас, туюқ жанрларидаги 10 минг мисрадан ортиқ шеърни ўз ичига олган.
Ўзбекистон Фанлар Академияси Алишер Навоий номидаги Адабиёт музейининг матншунослик ва ёзма ёдгорликларни нашр этиш бўлимининг илмий ходимлари томонидан Умархоннинг турли даврларда кўчирилган 26 та қўлёзма девони ҳисобга олиниб, уларнинг илмий тавсифи берилган. Бу қўлёзмалар Санкт-Петербург, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро кутубхоналарида сақланади. Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондида Умархоннинг 17 та қўлёзма девони мавжуд. Бундан ташқари, литографик усудда чоп этилган девонлари ва шоир шеърларидан намуналар берилган баёзлар бор.
Умархон тахтга (1810-1822) ўтиради. У Туркистон, Чимкент, Сайрам ва Авлиёота сингари жойларни эгаллаб, хонликни анча кенгайтиришга эришди. Унинг даврида Ўратепа ва бошқа жойлар учун Бухоро хонлиги билан кўп маротаба урушлар бўлди. Умуман, Умархон ҳукмдорлиги вақти Қўқон хонлигининг энг кучайган даври бўлди. Бундай хол унинг ўғли Мадалихон (1823-1842) даврида ҳам кўзга ташланади. Чунончи, 1834-йили Қоратегин, Кўлоб, Ҳисор, Бадаҳшон, Дарвоз ва Матчо бўйсундирилди. XIX асрнинг 20-30- йилларида ҳозирги Қирғизистоннинг ерлари қўлга киритилиб, Пишпак, Тўқмоқ Куртка ва бошқа бир қанча ҳарбий истеҳкомлар қурилди. Булар вақт ўтиши билан савдо-хунармандчилик ўчоқларига айланиб борди. Қозоғистон ерларида эса 1817-йили Оқмасжид ва 20-йиллари Авлиёота қурилди. Умуман олганда, ғарбда Орол денгизи ва шарқда Или дарёси ҳавзасида яшовчи Кичик ва Катта Жуз қозоқлари Қўқон хонлигининг табааси эдилар. Айтиб ўтиш лозимки, Қозоқлар ва қирғизларни бошқариш Тошкент бекларбеги зиммасига юкланган эди. Шунинг учун ҳам маҳаллий манбада Тошкент ҳокимлигининг чегараси Ғўлжагача бориб етганлини уқтириб ўтилади. Мадалихон даврида Хитой қўл остидаги Шарқий Туркистон билан иқтисодий ва сиёсий алоқалар кучайди. Қашғарда бир вақтлар ҳукмронлик қилган Офоқхўжа авлодлари мамлакатни Хитой босиб олганидан сўнг муҳожирлар сифатида Қўқон хонлигидан паноҳ топган эдилар. 1826-йили улардан бири Жаҳонгирхўжа Қашғарга бориб, қўзғалон кўтарди. У ҳалққа суянган ҳолда Қашғарда Хитой ҳарбий истеҳкомларини қуршаб олди. Қўзғолончиларнинг бу муваффақияти Қўқон ҳукуматини ва савдо аҳлини руҳлантириб юборди.Қўқонда Жаҳонгирга ёрдам бериш ва Шарқий Туркистонни Хитой босқинчиларидан тозалаш кайфияти устун келиб, 1826- йили Мадалихон у ерга қўшин тортди. Бироқ бирон натижага эриша олмай орқага қайтишга мажбур бўлди. Қўзғалон эса Хитой аскарлари томонидар бостирилди. Мадалихон 1830- йили ҳам Қашғарни озод этиш ниятида у ерга бостириб кирган бўлса-да, лекин тағин мақсадга эришолмади.
Бу йилларда Хитойнинг ички ва ташқи аҳволи ниҳоятда оғирлашгани туфайли Қўқон хонлигига бироз ён беришга мажбур бўлди. Чунончи, Қашқар бозорларидан олинадиган солиқ лар ва божлар Қўқон хонлигига тўланадиган бўлди. Уларни йиғиш учун хонликнинг махсус оқсоқоли тайинланди. Яна Хитой маъмурияти Қўқонга ҳар хил совғалар юбориб туришни ҳам ўз зиммасига олган. Қўқон хонлиги совғалар эвазига ўз еридаги Қашқар тахтига даъвогар Офоқхўжа авлодларини назоратда ушлаб турган. 1840-1841-йиллари Бухоро хони Насрулло Ўратепа ва Ҳўжандни эгаллаб, Қўқонга қаттиқ зарба берди. Бу ҳам камдек, 1842-йили Насруллохон Қўқонга ҳужум қилиб, Мадалихонни, Нодирани ва бошқа кўп одамларни ўлдирди, шаҳар талон-тарож қилинди.
Аммо кўп ўтмай, Қўқонда Бухороликлар ҳукмронлиги ағдарилиб, Шералихон (1842-1844) ҳокимиятни бошқарди. Бу вақтда қўлданчиқиб кетган Тошкент, Қурама, Ҳўжанд ва ҳозирги Жанубий Қозоғистон ерлари хонлик таркибига қайта киритилди. 1844-1875-йиллар мобайнида хонликда тахт учун чидаб бўлмайдиган даражада курашлар авжига минди. Хонликда Худоёрхон уч маротаба (1852-1858, 1862-1863, 1865-1875) тахтга ўтирди. Шу орада Маллахон (1858-1862) ва Султон Саъидхон (1863-1865) ҳукмронлик қилдилар. Бу вақтга келиб ўзаро урушларнинг тинимсиз давом этиши ва тахтга нобоп шахсларнинг ўтириши оқибатида хонлик ҳар жиҳатдан чуқур инқирозга учради. Оғир аҳволга ҳалқ ғалаёнлари кўтарилди.
Давлат бошқаруви ва қўшин. Қўқон хонлигидаги ҳокимиятни бошқарув тартиблари Бухоро ва Хива хонликларидан деярли фарқ қилмаган. Бу ерда ҳам хон чекланмаган ҳуқуққа эга бўлиб, ўзининг ҳоҳиш-иродасига кўра иш юритган. Хонлик вилоятларга тақсимланган бўлиб, уларни бек ёки хоким лавозимидаги амалдорлар бошқарган. Вазир хондан кейинги иккинчи шахс ҳисобланиб, муҳим масалалар бўйича ҳукмдор билан келишган ҳолда иш олиб борган. Оли йва ўрта ва қуйи маъмурий вошқарувда қуйидаги мансаблар мавжуд эди: Қушбеги, оталиқ, девонбеги, мингбоши, шайхуслом, қозикалон, парвоначи, шиғовул, саркор, иноқ, дастурхончи, амин, ясовул, оқсоқол...Мингбоши ёки оталиқ ҳарбий унвон ҳисобланган. Сарой қошида махсус кенгаш тузилган бўлиб, унга энг олий мансаб вакиллари киритилган. Хон кенгашининг раиси ва фаолиятини белгиловчи шахс ҳисобланган. Қўшинда мингбоши, бешюзбоши, юзбоши ва ўнбоши лавозимлари бўлган. Унинг муайян қисми мунтазам ҳизматни ўтаб, кўпчилиг тинчлик пайтида деҳқончилик, ҳунармандчилик ва бошқа ишлар билан шуғулланганлар. Ҳарбий ҳизматни ўтовчиларга бир от ва эгар жабдуқ берилган. Юзбоши бир йилга – 147 сўм, ўнбошига – 65 сўм, оддий сарбозга - 48 сўм ҳақ тўланган. Вилоятлардаги қўшинҳоким томонидан таъминланган, пойтахтдагиси ҳукумат зиммасида бўлган. Қўшин қилич, найза ва пилтали милтиқ ва тўплар билан қуролланган бўлиб, ҳарбий маҳорат анча пастлашиб кетган. Ички ўзаро тўқнашувлар, айниқса, Бухоро хонлиги билан урушлар қўшиннинг тинкасини қуритганди.
Иқтисодий ва маданий ҳаёт. Бошқа хонликлардагига ўҳшаш Фарғона водийсида ва қарам жойларда сунъий суғориш ҳал қилувчи ўринни эгаллаган. Шу боис сунъий суғоришга алоҳида эътибор берилган. Водийда Олой ва Туркистон тизмасидан оқиб тушадиган Норин дарёси сувидан кенг фойдаланилган. Оқбура, Аравон, Исфайрам, Шоҳимардон, Сўҳ ва Исфара сингари дарёлар ҳам катта аҳамиятга эга бўлган. Шунингдек, Қорадарё ва унинг ирмоқлари бўлмиш Қуршоб, Қорағулжа, Тар, Ясси, Кўгарт, Майлисой ва Чотқол тоғларидан оқиб тушадиган тушадиган Подшоота, Косонсой, Ғовасой дарёлари деҳқончиликнинг ривожланишида муҳим ўрин тутган. Норин ва Қорадарё қўшилишидан юзага келган Сирдарё энг катта сув манбаи эди. Фарғона водийсида сунъий суғоришга Шоҳруҳбий ва Эрдонабий вақтида алоҳида эътибор берилган. Хусусан, Эрдонабий Сўх дарёсидан ариқ чиқариб, янги ерларни ўзлаштирган. Сўх дарёсидан ариқлар Норбўтабий даврида ҳам қазилган. Олимхон олтита канал чиқарган ва Олтиариқ деган катта қишлоқнинг вужудга келишига сабабчи бўлган. Мухаммадалихон ҳам Сўҳдан ариқ қазитган. Худоёрхон томонидан Улуғнор каналининг қурилиши Асака атрофидаги бепаён ерларни ўзлаштириш имконини берди. Сунъий суғоришнинг ривожлантирилиши деҳқончиликнинг ва, умуман, водийда ишлаб чиқариш кучларининг кучларининг ўсишига олиб келди. Фарғона водийсида ерларнинг кўпи давлатнинг иҳтиёрида бўлган, унинг муайян қисмигагина хусусий кишилар эгалик қилган. Булардан ташқари, вақф ерлари мавжуд эди. Хонлар ерларнинг бир қисмини солиқлардан озод этган холда, хизмат кўрсатган кишиларга хусусий мулк тарзида берган. Деҳқончиликда пахта, ипак, тамаки етиштирилиши билан бирга сабзавотчилик ва боғдорчилик ривожлантирилган. Кишини ҳайратлантирадиган ва завқлантирадиган боғлар кўп бўлган. Пахта ва ипак хонлик хаётида муҳим ўрин эгаллаган. Деҳқончиликнинг ўсишига монанд равишда ҳунармандчилик ҳам кенг қулоч ёйди. Айниқса, тўқимачик, кўнчилик, кулолчилик, тикувчилик, бўёқчилик, мисгарлик, темирчилик, дурадгорлик ва ҳунармандчиликнинг бошқа турлари ривожланди. Улар фақат ички эҳтиёж учун эмас, балки ташқи бозор учун ҳам турли-туман нафис маҳсулотларни ишлаб чиқарганлар. Хонликда савдо-содиқ қизғин тус олган. Қўқон, Андижон, Наманган, Марғилон ва Ўш йирик савдо-ҳунармандчилик марказларига айланиб, Самарқанд, Тоешкент, Бухоро, Хива , Ҳўжанд, Қозоғистон ва Қирғизистон ерлари билан яқиндан алоқаларини олиб борганлар. Ўз навбатида, Қўқон хонлиги савдогарларини Туркистон ўлкасининг кўп жойларида учратиш мумкин эди. Улар айни бир пайтда Россия, Арабистон, Хитой, Хиндистон, Туркия ва бошқа хорижий мамлакатлар савдо қилганлар. Қўқонликлар айниқса Қашқар билан қизғин савдо олиб борганлар. Уларнинг Қашқардаги фаолияти шу даражада салмоқли бўлганки, Мапказий Осиёдан у ерга борган савдогарлар кўпинча “андижонликлар” деб юритилган. У вақтларда хонлик савдогарлари асосан тайёр маҳсулотлар билан савдо қилишлари водий ҳаётида ижобий таъсир кўрсатган. Деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдонинг ўсиши маънавий ҳаётнинг ҳам ўсишига катта таъсир кўрсатган.
 
 
 
Чунончи, бутун XIX аср давомида қимматли тарихий асарлар яратилди. 1822-йили Мирзо Қаландар Исфарагий томонидан “Шохнома” асари ниҳоясига етказилди. Бу манбада хонликнинг тарихига доир қизиқарли маълумотлар келтирилган. Мухаммад ҲакимхонтўраХўқандийнинг “Мунтаҳаб ут-тавориҳ” асари ўзининг сермазмунлиги ва маълумотларга болиги билан ажралиб туради. Ҳакимхон кўпни кўрган муалллиф ҳисобланиб, Туркия, Россия, Макка ва Мадинага саёхат қилагн. Бу асар хонликнинг сиёсий, ижтимой иқтисодий хаётини ўрганишда қимматли манба хисобланади. Мулла Ниёз Муҳаммад Хўқандийнинг “Тарихий Шоҳрухи” асари ҳам қимматлидир. Аваз Муҳаммаднинг “ Тарихи жаҳонномойи” ва Мулло Мирзо Олимнинг “Ансоб ас-салотин ва иавориҳ ал-хавоқин” каби асарлари ёзилган. Хонликда адабиёт соҳасида ҳам ютуқларга эришилиб, кўплаб машҳур шоирларнинг ижод қилганликлари маълумдир. Умуман, хондикда маданият анча ривожланди. Бунда меъморчиликнинг салмоғи анча бўлди. Ажойиб масжидлар, мадрасалар, карвонсаройлар, жамоа бинолари қад кўтарди. Масалан, Норбўтабий мадрасаси (1799), Жомеъ масжиди (1815), Қўқон Ўрдаси (хон саройи, 1870) меъморчиликнинг ёрқин намуналари сифатида ҳамон саловат тўкиб турибди. Хонликда мактаб ва мадрасаларда савод чиқариш билан бираг диний ва қисман дунёвий фанлар бўйича машғулотлар ўтқазилган. Уларди таълим ва тарбия олган кишилар орасида машҳур шоирлар, олимлар етишиб чиққан. Бироқ, ўзаро қонли урушлар ва келишмовчиликлар ҳамда хонларнинг аксарияти маданиятга етарли даражада эътибор бермаганлиги орқасида истеъдодлар макони – водийда фан ва маданият узвий ривожланиш имконига эга бўлмади.
Фарғона водийсида Қўқон хонлигининг ташкил топиши кўпгина кўчманчи қабилаларнинг ўтроқлашиб, илғорлашишига ижобий таъсир кўрсатди; дашту-биёбонларда хонлик томонидан истеҳкомлар қурилиши ва улар заминида шаҳарларнинг шаклланиши ижобий воқеа бўлди. Хонлик даврида ўзбек, қирғиз, қозоқ, туркман, тожик ва қорақалпоқларнинг ўзаро алоқалари давом этаверди. Улар ҳар жиҳатдан. Улар ҳар жиҳатдан бир-бирларининг маданиятини ва умуман ҳаётини бойитдилар. Лекин қонли урушлар ўзаро алоқаларнинг изчиллик билан ўсишига тўсқинлик қилди.
Умумий хулосалар шундан иборатки, гарчанд Хива , Бухоро ва Қўқон хонликларида ҳаёт ўз йўлида давом этиб, муайян даражад олға силжишлар ва ютуқлар кўзга ташланган бўлса-да, бироқ улар мавжуд табиий бойликларга ва кенг имкониятларга таққосланганда, “денгиздан бир томчи сув”га ўҳшаб кетади. Бунга тинимсиз давом этган тахт учун курашлар ва хонликларнинг ўзаро урушлари орқасида юзага келганоғир шароит сабаб бўлган эди. Унчалик катта бўлмаган минтақада бир-бирига душман учта мустақил хонликнинг мавжудлиги пировардида фожеали оқибатларни туғдирди. Хонликларнинг кўпчилиги сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан ўта заифлиги, кўпроқ шахсий манфаатларини ўйлаб иш юритишлари ҳамда қўшиннинг замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминланмаслиги мамлакат мудофаасига чидаб бўлмайдиган даражада салбий таъсир кўрсатди.
Туркистонда парокандалик ва оғир шароит хукм сураётган даврларда Россия империяси Европанинг қкдратли давлатларидан бири сифатида майдонга чиқди. Унинг қўшини ҳар жиҳатдан яхғи таъминланган ва қуролланган бўлиб, жанговорликлик фаолияти анча баланд эди. Шундай шароитда икки томоннинг тенгсиз кучлари тўқнашди ва урушлар борган сари авжига миниб бораверди.
Рус қўшинларининг босқинчиликлари ва хонликнинг тугатилиши.
Қўқон хонлигидаги ҳалқ харакатлари ва Худоёрхоннинг қочиши орқасида юзага келган. Оғир вазият рус ҳукуматига қўл келди. Бу вақтда Еттисувда турган Кауфман дарҳол Тошкентга қайтиб, хонликни босиб олиш чораларини кўрди. Бу орада, яъни 1875-йил 6-августда ватан ҳимоячилари Тошкент тарафга юриш қилиб, Оҳангарон дарёсидаги Облиқ қишлоғини згалладилар. Улар 8-августда Тошкент билан Ҳўжанд ва Ўратепа оралиғидаги почта бекатларини эгаллаб, 16 русни асирликка олдилар. Савдогар Исаевнинг ойна заводига ўт қўйилди. Бундан хабар топган Кауфман Сирдарё вилоятининг губернатори Головачевга ҳарбий юриш бошлашни буюрди. Головачев ҳарбий қисм билан Тошкентдан 60 чақирим узоқликдаги Тилов қалъасига борди. Бу вақтда 5000 кишилик ватан ҳимоячилари Облиқ қишлоғида Тиловга ҳужум қилишга тайёрланмоқда эдилар. Ҳар икки томон ўртасида қисқа отишмалардан сўнг ватан ҳимоячилари томонга чекинганлар.
Тошкентда Кауфман Биринчи Туркистон ўқчи баталъони, Оренбург қўшинининг тўртта отлиқ тўпчиларини, 100 казак аскар ва бошқа ҳарбий қисмларни Қўқонга жўнатган. Бу вақтда ватан ҳимоячиларининг айрим гуруҳлари Ҳўжанд атрофларида почта бекатларини ёндирганликлари ҳамда қўқонликлар Нов қишлоғини эгаллаганликлари ҳақидаги маълумотлар Тошкентга келиб турган. 5000 кишилик қирғизлар Сирдарё орқали ўтиб, Қурама уездига қарашли Самгар қишлоғини эгаллаганликлари тўғрисида ҳам хабарлар олинган. Шу боис Головачев Гарновский бошчилигидаги ҳарбий қисмларга Хўжанд томонга юришни буюрган. Қўқонликлар Тошкент атрофидаги Паркентга ҳужум қилармиш, деган овозаларга жавобан у жойга 1875-йили 21-август кечаси полковник Скобелев раҳбарлигидаги аскарлар юборилган.
Ҳақиқатдан ҳам Қўқон хонлигидаги ватан ҳимоячилари руслар босиб олган Тошкент ва Ҳўжанд чегараларига бостириб кириб, душманга зарба беришга уринганлар. Головачев аскарлари Оҳангарон минтақасидаги Облиқ-Тилов атрофларида қўқонли ҳимоячилар устидан ғалабага эришганлар.
1875-йили 13-августда Кауфман йўлга чиқиб, Пискентга келганида подполковник Нолдедан 9-август куни Ҳўжандга ҳужум қилган ватан ҳимоячилари тор-мор этилганлиги ҳақидаги ҳақида хабарни олган. Шу воқеа маълум бўлдики, Абдураҳмон офтобачи Маҳрамда кўп куч тўплаб, ўша куни Хўжандга уч томондан ҳужум уюштирган экан. Хусусан, Қўқон йўлидан 10-15 минг кишилик ва Самгар томонидан 6-10 минг кишидан иборат ватан ҳимоячилари ҳужум қилганлар. Қўқонликлар Хўжанднинг Нов дарвозаси томондан бостириб кирганлар. Аммо барчаси душман томонидан орқага суриб ташланган. Шунга қарамай, Хўжанд хавфидан холи бўлмаганлиги учун уезд бошлиғи подполковник Нолде шаҳар мудофааси мустаҳкамлаш чораларини кўрди. Бу орада ватан ҳимоячилари шаҳарга яқинлашиб келдилар. 12-августда уларга қарши полковник Саримович 4 рота, 100 казак, артиллерия дивизиони билан юриш қилиб, чекинишга мажбур этган. Шундан у Қистакўз деган жойда жойлашган. Сўнгра у Абдураҳмон офтобачининг 16 минг кишилик ҳужум қилиб, уларни Қўқон йўли бўйлаб қувлади. Кўп ўтмай Тошкентдан Ҳўжандга қўшимча ҳарбий қисмлар етиб келди. Бир пайтда Кауфман ва Головачев бошчилигидаги қўшинлар Хўжандга бораётганда Мирзаобод станциясида Қўқон отлиқлари кўринган. Улар душман аскарлари кўриниши биланоқ Самгар қишлоғига қочганлар. Уларнинг кетидан юборилган Скобелев солдатлари Самгарга борганда 4 минг кишилик ҳимоячилар у ердан Маҳрам қалъасига қайтганликлари маълум бўлди.
18-август куни Кауфман қўшин билан Хўжандга борган. Бундан олдинроқ полковник Ефимович бошчилигидаги 200 казак артиллерия дивизиони билан Самарқанддан келган.
Умуман, Кауфман Қўқон хонлигига курашиш мақсадида
Олтин бешик воқеаси
Қўқон хонлигининг ҳукмдорлари ҳақида гапирганда шуни таъкидлаш жоизки, деярли барча мусулмон тарихчилари ва айрим рус тарихчилари хонлар сулоласини Олтин Бешик билан, у орқали Бобур билан боғлаб, Одам пайғамбаргаргача етказадилар . Олтин Бешик ҳақидаги ривоят шундан иборатки, 1512-йилда Мирзо Бобур Самарқанддан Фарғона орқали Хиндистонга қочиб кетади. Қочиш пайтида Бобурнинг хотинларидан бири ўғил туғади. Қочоқларни ўраб олган қўрқинч уларни янги туғилган болани қаровсиз ташлаб кетишга мажбур қилади. Уни қимматбаҳо зийнат буюмлари қўйилган бешикка ётқизиб, содиқ хизматкорларидан бирига қолдирадилар. У Бобурга янги туғилган боланинг тақдири ҳақида хабар бериши керак эди. Иттифоқо, Фарғона ўзбеклари муҳим ва маслаҳатли ишни ҳал қилмоқчи бўлиб, ўша тарафга ўтсалар дарахт тагида бир бешик ичида гўдак овози келди. Бориб кўришса, бешик олтиндан ясалган ва гўдакнинг бошида ҳам бир ҳамён зар қўйилган, қимматбаҳо матолар билан йўрғаланган ва гавҳар ва жавоҳирлар тақилган ажойиб гўдак бўлиб, юзидан нур ёғилар эди. Минг жамоаси ва жонкентлик қирғиз жамоаси ва қипчоқлар тилло ва ажносларни ўзаро тақсимлаб олишди ва бу гўдак подшохзода деб таҳмин қилдилар. Бу жамоалар маслаҳатлашиб, бир покиза аёл топиб, гўдакни унга топширдилар. Бола минг уруғи овулига жойлаштирилди. Гўдакни яхшилаб парвариш қилишди. Халойиқ орасида машҳур бўлди. Бир жамоа “олтин бешик” деб от қўйса, бошқа гуруҳ “Амирали” деса, бошқалар эса “Ҳумоюн” ёки “Оллоҳберди” деб атадилар. Кўп вақт давомида гўдакни тарбияси билан машҳур бўлдилар.
Мирзо Бобур гўдакни бешикка ташлаб, Ҳиндистонга кетган эди. Худонинг фазли – карами билан Ҳиндистонга подшоҳ бўлди. У Ҳиндистонда одиллик ва тўғрилик билан подшоҳлик қилаётган даврда ўша гўдак фарзанди, олтин бешикда Фарғонага ташлаб келган фарзанди ёдига тушиб, бир доно одамни кўп ёдномалар билан Фарғона юртига юборди. Фарғона вилоятига келиб, у гўдакни сўраб топди. Элчи хат ва ёдномаларни топширди уни бир неча кун меҳмон қилишди. Шундан сўнг ҳалойиқ йиғилиб, маслаҳат билан Бобурга хат ёздила. Хатнинг мазмуни шундай эди.
“Бул подшоҳзодани бул умид бирла тарбия қилиб эрдукким, юртимизға хон қилурмиз деб, жанобларидан илтимос қилдик. Густоҳлик бирла бул шахзодани сақлаб, элчиларни қайтардик. Тил сўзимизни арз қила ижобатга мақрун бўлғай, ассалому алайкум” – деб хатни элчига бериб инъом ва эҳсонлар бирла қайтардилар.
Элчи Ҳиндистонга қайтиб бўлган воқеаларни Бобур Мирзога етқазди. Гўдакнинг саломатлигини англаб, хурсанд бўлиб, шукроналар айтиб, унинг сўзларини қабул қилди.
Шундан сўнг халойиқ йиғилиб, уламо, фузало ва машойиҳлар бирлашиб Фарғонага хон қилиб кўтардилар. Аммо у Ҳумоюн хон бўлишига қарамасдан Олтин Бешик исмида машҳур эди, овозаси худудларга етиб, обрў–эътибори ошиб, камоли баланд бўлиб, ҳалқ уни ғанимат билиб, улуғлигини қабул қилдилар.
Вояга етганда ҳалқ унга ҳар бир уруғдан (қирқ, қипчоқ, қирғиз, ва минг) биттадан қизга уйланишга имкон беради. Ўша замонда Абдулазизхон Бухорода подшоҳ эди ва баъзи тарихда Убайдуллахон подшоҳ эди. Ораларида алоқалари яхши эди. Олтин Бешикхон минг жамоасини улуғини Қутлуқхоним деган қизини никоҳига олади. Ундан бир ўғил вужудга келса-да, унинг уч исми машҳур эди: Тангрёрхон, Худоёр Султон ва Султон Иликхон.
Ривоятга кўра, Олтин Бешикхон 1545-йилда вафот этади, унинг ўғли Тангриёр (Султон Иликхон) Фарғонанинг ҳукмдори бўлади, лекин уни хон эмас, балки бий деб аташади. Бу ном унинг авлодларидан то Олимхонгача берилган. Олти ёшда эди, ҳазрат Маҳдум Аъзам валининг унга назари тушиб, қабул топган эди. Бу ҳазрат унинг хақига дуо қилиб, “сенинг наслинг албатта асрдан-асрга, авлоддан-авлодга ўтиб, подшоҳ бўлади” – дейди.
Кўп одил, саҳоватли подшоҳ бўлди ва ундан икки ўғил қолди: Муҳаммадаминхон ва Ёрмуҳаммадхон. Отасининг юзланиши Ёрмуҳаммадхонга кўпроқ эди ва Муҳаммадаминхонга камроқ эди. Шу боис Муҳаммадаминхон ўзини камситилган билиб, бир неча навкарлари билан Бухорога қочиб кетди. 1564-65-йиллар Ьухорода бўлиб, Имомқулихон кўришиб, ўрин топди. Бухорода олти йил турди. 1571-йилда Имомқулихон оламдан ўтди. Ўғли Искандар Жонибек подшоҳ бўлган бўлса-да, Муҳаммадаминхонни кўп навкарлари билан Хоразмга подшоҳ қилиб юборди. Муҳаммадаминхон Урганч таҳтида барқарор бўлиб, одиллик билан ўн икки йил подшоҳлик қилади.
Тангриёр Султон вафот этгандан сўнг, ўрнига ўғли хукумат тепасига келди. Ота-бобоси йўлидан бормай, май ичиш ва бузуқлик билан умр ўтқизди. Сарой ва фуқаро ҳолидан ҳабар олмади. Кеча-кундуз безмга берилди. Аъён, ашроф, уламо ва фузало, сипоҳ ва фуқаро сабр ва тоқат қилолмай, арз қилиб, Ҳиндистонга Акбаршоҳнинг ҳизматига жўнатишди. Ўрнига Муҳаммадаминхоннинг ўғли Абдулқосимхонни подшоҳлик таҳтига ўтқазишди.
Саккиз ёшда эди, халойиққа маъқул бўлиб, тожи-таҳт соҳиби бўлди. Унга Султон кучак деган лақаб қўйдилар. Ўн йил подшоҳлик қилди, ўн саккиз ёшда оламдан ўтди. Ундан уч яшар бир ўғил қолди ва исмда машҳур бўлди: Аслзодахон, Убайдуллахон ва Тубҳикхон. Бундан бошқа хон бўладиган муносиб номзод йўқ эди. Ночор улуғ-кичик шахзодани таҳтга ўтқаздилар.
Ўттиз икки йил подшоҳлик қилиб, ўттиз беш ёшида олмдан ўтади. Ундан бир фарзанд ёдгор бўлиб қолади. Уни шоҳ Уматвали дейишади. Ёшлигидан ҳазрат Мавлоно Лутфулло Чустийдан тарбия олган ва у ҳазратнинг қўлини олиб, ўн ёшда камолотга етишиб, подшоҳлик қилади. Давлатни адолатли равишда бошқариб қирқ ёшида вафот этади. Ундан Шаҳруҳбий деган ўғил ёдгор бўлиб қолади. Таҳтни адолатли равишда бошқариб, йигирма уч йил подшоҳлик қилиб, эллик олти ёшда олмдан ўтди. Ўғли Рустамхон салтанат таҳтига ўтирди.
Рустамхон байтуллоҳни зиёрат қилиб келган эди. Ҳожихон исми билан машҳур бўлди. Шу боис Рустамхон Ҳожихонликда машҳур бўлиб, ҳукмронлик қилиб, оламдан ўтди. Ундан икки ўғил ворис бўлиб қолди: Ашурқули оталиқ ва Фозил оталиқ.
Ҳалойиқни фикри билан Ашурқули оталиқ отасининг таҳтига ўтирди. Бир неча йил ҳукмронлик қилиб, оламдан ўтди.
“Биринчи хон Шоҳруҳнинг таҳтга ўтириши, - деб ёзади академик В. В. Бартолъд, - қўрғон (қалъа ичидаги ҳарбий иншоат) нинг қурилиши билан боғлиқ бўлиб, бошқа қўрғон кейинчалик Эскки Ўрда деб номланган, унинг ўғли Абдулкарим томонидан қурилган (1746-йилда вафот этган)”.
Шоҳруҳхоннинг таҳтга ўтиришини Мулла Олим “Тарихи Туркистон” асарида қизиқарли тасвирлайди: Тарғовага Жанкат, Пилахан, Тўфонтепа, Партак, Тепа Қўрғон, Қайнар ва бошқа жойларнинг оқсоқол, аслзода одамлари тўпланиб, Ашурбекнинг ўғли ақлли, инсонпарвар Шоҳруҳхон Ашурбек ўғлини хон қилиб сайлашга қарор қиладилар. Шундан сўнг Шоҳруҳ ўрда ва қўрғон қуриш учун қулай жой танлашга фармон беради. Юборилган одамлар “Кўк тўнликлар” яшайдиган икки сой оралиғидажойлашган ҳудудни қулай жой деб ҳисоблайдилар.Улар у ерда арк қурадилар ва унинг атрофида сарой ва бинолар қура бошлайдилар. Шундан кейин Шоҳруҳни таҳтга ўтқазадилар. Хоннинг сайланиш йилини 1709-йил деб ҳисоблайдилар.
Мулла Олим Шоҳруҳ 12 йил ҳукмронлик қилиб, ҳукмронлигининг ўн учинчи йилида вафот этди , - деб ҳисоблайди.Бундан унинг 1721-йилда вафот этганлиги келиб чиқади.
Бу давлат тасарруфида Қўқон, Исфара ва Марғилон атрофларини қўшиб олган. Шоҳруҳдан уч ўғил қолади: Абдураҳимбий, Абдукаримбий, ва Шодибий. Отасининг ўрнини ўғилларидан каттаси Абдураҳимбий эгаллайди.
В. П. Наливкиннинг маълумотига кўра, 1732-йилгача унинг қароргоҳи Тикон Тўда қишлоғи бўлган. Худди шу йили у Қўқон шаҳрига биринчи бўлиб асос солади , - деб ҳисоблайди. Аслида Қўқон шаҳрига анча илгарироқ асос солинган.
Бу вақтда Хўжандда юз уруғидан бўлган Муҳаммад Раим оталиқнинг ўғли Оқ Юўта ҳукмронлик қилади. У Абдураимни Ўлдиришга қарор қилади, лекин у буни билиб қолиб, ўша вақтда Эски Қўрғон (бошқача Қалаъи – Раимбий) номи билан аталувчи Қўқонга қочиб кетади. Бундан ўч олиш учун Абдураҳимбий яқин кишилари билан Оқ Бўтанинг ўрдасига махфий равишда кириб, унинг бошини кесиб ташлайди, ўзини эса эрталаб тантанали суратда ҳукмдор деб эълон қилади, Хўжанд эса Қўқонга қўшилади. Хўжанд хукуматини укаси Абдукаримбекка топширади ва кичик укаси Шодибекка Марғилон хукуматини берди. Аскар тўплаб, Самарқанд устига юриш қилиб, уни босиб олди. Ундан кейин Каттақўрғонни босиб олиб, Шаҳрисабзга мутаважжиҳ бўлди. Орадан бир қанча вақт ўтгандан кейин Абдураҳимбий андижонликларни ҳам осонгина бўйсундиради.
Шундан кейин Абдураҳимбий қаттиқ касал бўлиб, ақлдан озади, у 1733-йилда суиқасд уюштирилиши натижасида ўлдирилади . Ундан ўғли ва бир нечта қиз қолган бўлса ҳам акаси Абдуракаримбмй ҳукмдор қилиб тайинланади, у Қўқонга кўчиб боради ва уни қайтадан қуради. 1746 – йилда хитойликлар Қошғарни босиб оладилар қалмиқларнинг Жунғор давлатини тор-мор қиладилар, қалмиқ кўчманчиларининг бир қисми ғарбга юриб, Фарғона водийсига бостириб кирадилар. Абдукаримбий қалмиқларга қарши Қипчоқ бачча бошчилигида қўшин юборади, лекин у ўлдирилади. Унинг ишонган қўшини эса қочиб кетади, натижада қалмиқлар Қўқонга яқинлашиб қоладилар. Ўратепа хони Фозилбий (Содиқбийнинг ўғли ва Абдукаримбийнинг аталган ўғли) буни билиб қолиб, қўшин билан ёрдамга келади. Қонли жанглардан сўнг қалмиқлар Қўқондан чекинадилар.
1750 – йилда Абдукримбий вафот этгач (баъзи бир маълумотларга кўра 1747/48 й.) , унинг ўғли Абдураҳмон бир йилча (1751) ҳукмронлик қилади. У амалдан олинади ва Марғилонга ҳукмдор қилиб тайинланади, ҳокимият эса Эрдона қўлига ўтади, у ҳам амалдан олиниб, унинг ўрнига Бобобек тайинланади. У бир йилча ҳукмронлик қилади. Уни Бешариққа алдаб олиб бориб ўлдиришади. Эрдона яна Қўқонга ҳукмдор қилиб тайинланади. Эрдона ўз ҳудудини кенгайтиришни давом эттиради. Натижада у Исфарани эгаллаб олишга қарор қилиб, Абдураҳмон Ботирни хоинона равишда ўлдиради, унинг ўғли Норбўтабий эса шу кечаси бувисиникида бўлгани учун қутулиб қолади. Суиқсдни билиб қолиб, Шаҳрисабзга қочишга улгуради. Эрдонабий ўзининг ўтмишдошларига ўхшаб уруш қилишга киришади. У ўратепа ҳарбий юриш қилади, лекин муваффаққиятсизликка учраб, Хўжанд тарафга чекинади. Чангли бўрон бошланишидан фойдаланиб, Мадамин ва Фозилбийлар қўшини билан чекинаёган Эрдонага ҳужум қиладилар, қўқонликларни асир қилиб олиб, уларнинг кўпчилигининг бошини кесиб ташлайдилар, шу ернинг ўзидаёқ улардан Калла Минор барпо этилади. Эрдонанинг ўзи эса Қўқонга қочишга улгуради. Эрдона Ўратепага навбатдаги юриш қилган пайтда ғалаба қилади. “Ўратепалик асирларнинг кўпини ўлдириб, Эрдона уларнинг каллаларидан янги Калла Минор барпо этишни буюради”. (“Жаҳоннома” муаллифи Мулла Азамат бу минорни 1276/1858-йилда кўрганлигин айтади) .
1758 – йилда Эрдонабий Хитой ҳомийлигини тан олишга мажбур бўлади. 1762 – йилда Хитой элчилари Ўрта Ўрда хони Абдулмамат ва Султон Аблайга Цян-Лун истаги билан баҳорда Туркистон ва Самарқандга ҳарбий юриш қилмоқчи эканликларини эълон қиладилар. Бунинг учун улар зарур одамлар, отлар, ҳўкиз ва қўйлар ажратишни айтадилар. Эрдона Ўратепа ва Ҳўжанд ҳокими Фозилбий ҳамда қирғиз султонлари буни билиб қолиб, ўша вақтда кучли ҳокимлардан бири бўлган Афғонистон ҳокими Аҳмат шоҳга нома юбориб, ундан мусулмонлар оламини мунофиқлардан қутқаришни сўрайдилар.
Ўрта Осиё ҳокимлари ўзаро уруш-жанжалларни вақтинча унитиб, дурронийлар сулоласининг асосчиси Қандаҳор ҳокими ҳисобланганАҳмад бошчилигида иттифоқ тузадилар. Бу иттифоқ натижасиз тугаган бўлса ҳам Хитойнинг жунғориларга тегишли бўлган чегараларни Тошкент, Сайрам, Сузоқ ва Туркистонгача кенгайтириш ниятлари тўхтатилади .
Эрдона 14 йил ҳукмронлик қилади (Мулла Олим 12йил деб ҳисоблайди). Эрдонабийнинг ўлимидан кейин Шодибийнинг ўғли Сулаймонбек Қўқон хокими деб эълон кқилинади, лекин суиқасд натижасида у ўлдирилади. Фақат уч ойгина ҳокимлмк қилишга улгуради. Сулаймонбекнинг қотиллари Абдулла Қушбеги, Ғурумсарой хокими Ўтов Баковул ва яна қанча қўқонлик аслзодалар Норбўтабийни бошқаришни ўзи қабул қилиб олишга кўндирадилар. Уни хоким деб эълон қиладилар. Норбўтабий подшолик қилганидан бошлабоқ Чуст ва Наманган ҳокимларини ўзига бўйсундиради. Норбўтабий ўз фаолиятини Хўжандни забт этиш билан якунлайди. Бунинг учун унга кўп тиришишга тўғри келади. Ўратепа ва Жиззаҳ ҳокими Худоёрбек бу вилоятни (яъни Хўжандни – Ҳ.Б.) бир неча йил талайди. Фақат Худоёрбекнинг вафотидан кейингина Қўқонга тамомила бирлаштирилади. Норбўтабий Ирисқулбийнинг жияни Минг ойимга уйланади. Кейинчалик иккита ўғил (Олим ва Умар) ҳамда бир қиз (Офтоб ойим) кўради. Шунингдек, Норбўтабийнинг биринчи хотинидан катта ўғли Мадамин , учта кичик ўғиллари – Рустам, Позил ва Ёдгор никоҳсиз хотинларидан туғилган болалар эди. Бундан ташқари унинг яна тўртта қизи бор эди.
Норбўтабий ўз акалари бўлмиш Шоҳруҳбийни Наманганга, Ҳожибийни Хўжандга, катта ўғли Мадаминни Марғилон (Ёр Мозор) га, Иккинчи ўғли Олимни эса Тўрақўрғонга ҳоким этиб тайинлайди. Кўп ўтмай Шоҳруҳбий ўлгач, унинг ўрнига Ҳожибий тайинланади. 1797 – йилда Мадамин қаттиқ касал бўлиб, вафот этади. Ундан ҳеч қандай насл қолмайди. Норбўтабий ҳукмронлигининг биринчи йилига Ефремовнинг саёҳати тўғри келади. 1774-йилда қирғизлар уни асирга олиб, Бухорога сотиб юборадилар. 1782-йилда у Россияга Ҳиндистон ва Англия орқали қайтиб келади. Унинг йўлда ёзган хотираларига (Десятилетнее странствование) кўра, Норбўтабийнинг мустақил хонлиги Хитой томонидан тан олинган.
Норбўтабий Хитой билан иттифоқда, Бухоро билан душманларча муносабатда бўлган. Унинг узоқ давом этган ҳукмронлик даврида Фарғона водийсида суғориладиган иншоатлар ва суғориш учун мўлжалланган ерлар кўпайтирилади. Савдо-содиқ, ҳунармандчилик шаҳарларининг равнақи ошади, хусусан, Қўқоннинг мавқеи мустаҳкамланади.
Қўқон тарихчилари Норбўтабий ҳукмронлик қилган даврда маҳсулотларнинг арзонлиги ва савдогарлар учун қулай шароитлар яратилганлигини ҳикоя қиладилар. Савдо-сотиқ ва ҳўжалик фаолияти билан осойишта, бамайлиҳотир шуғулланиш имкони билан таъминловчи арзончилик ва идора қилиш усулини Шарқ солномачилари мамлакатнинг тинчлик, хотиржамлигида биринчи даражали, жуда муҳим кўрсаткич деб билардилар .
1801 – йилда Норбўтабий вафот этади. Ундан кейин ўғли Олимхон Қўқон ўлкасини кенгайтиришни давом эттиради. У Ангрен, Чимкент, Сайрам, Тошкент вилоятларининг ҳаммасини, Россиядаги карвон йўлларидаги муҳим манзилгоҳларни забт этади. Олимхон давлати энди бутунлай бошқалардан ажралиб кўзга ташланиб турганини, Бухорога қарши кураша олишини, шунчалик кучлилигини кўриб, хонлик унвонини қабул қилади. Унинг давлати эса Қўқон шаҳридаги пойтаҳти билан Қўқон хонлиги номини олади.
Олимхон даврида Қўқоннинг сиёсий аҳамияти ошади. У тоғли тожиклар: қоратегинлар, шўғнонликлар, бадахшонликлар, эронликлар ва бошқалардан иборат ёлланма аскар қўшинин тузади. Бу қўшин ҳокимиятни марказлаштириш учун курашда унинг суянчиғи, таянчи бўлади. У тузган катта қўшиннинг ядроси (ўзаги) бўлиб қолади. Унинг даврида Россия билан биринчи маротаба савдо алоқалари ўрнатилади. Лекин тараққиёт хали юз бермайди, чунки улар орасида тасмий равишда дипломатик алоқалар ўрнатилмаган эди.
Олимхон ўзига хос тарихий шахс эди. У диний пойдеворни қайтадан ташкил этиш учун қатор чоралар кўради. Масалан, диний унвон ҳисобланган “эшон”ни бекор қилади. Камбағал, бечораларга ва “қаландарлар”га ер майдонлари ва чорва беради. Шу билан бирга уларни ижтимоий-фойдали меҳнатга жалб қилади. Айрим диндор арбобларнинг тўғри ибодат қилишини текшириш мақсадида имтиҳон қилади (синаб кўради). Ёлғончилиги фош қилинганларни жазолайди. Диндор рухонйлар Олимхоннинг бу хатти-ҳаракатидан норози бўладилар. Унинг Тошкентдалигидан фойдаланиб, фитна уюштирадилар, у ўлдирилди, деб миш-миш тарқатадилар.
Таҳтга унинг укаси Умархон ўтқазилади. Олимхон хиёнатни билиб қолиб, қисқа йўл билан Қўқонга жўнайди. Йўлда эса пистирма қўйилган эди. Олимхон 1810-йилда “Олти Қуш” деган жойда отиб ўлдирилади. Қотил андижонлик Қамбар Мирзо эди.
Умархон ҳукмронлик қилган давр адабиёт ва санъатнинг ривожланиши, шунингдек, амалда барча ҳокимият кўпинча қўлида бўлган диндор руҳонийларнинг диний пойдеворини тиклаш билан тавсифланади. Улар одат ва шарият ҳимоясида (ниқоби остида) шаънларига заррача норозилик кўрсатилса қириб ташлардилар. Масалан, 1814-йилда руҳонийларнинг навбатдаги қурбони севги бўлди. Бу фожеали воқеани рус элчиси ва сайёҳи Филлип Назаров ўз кўзи билан кўрган. У буни етти йил кейин чоп этилган “Записки о некоторих народах и землях средней части Азии” китобида бундай тасвирлайди: “Қиз атиги 17 ёшда эд. У ёш амалдорни севар эди. Худди бошқа ёшлардек улар ўз келажаклари: ўз оилалари бўлишини. Оилавий бахтни орзу қилишарди. Лекин шариат қонунлари қаттиқ эди. Унда фақат мулкка эмас, инсонларга ҳам, ўзгармас, дахлсиз, илоҳий хусусий мулк қонун тарзида кўрсатилган. Ота-оналари қизни унга ёқмаган тор фикрли кишига унаштирадилар. У буни билиб қолиб севганидан жудо қилмасликларини ўтиниб сўрайди. Лекин қариндошлари қатъий қарор қиладилар. Ана шунда қиз ота-онасини уйини ташлаб, севгилисиникига кетиб қолади ва у ерда сочларини олдириб, эркакча чопон кийиб, хизматкор кўринишида яшайди.”
Эшон ва муллалар шариат қонунларининг шу қадар бузилишини жазосиз қолдира олмас эдилар. Қиз соқчи назоратига олинади. Уни қилган ишини сабабини сўрашганда қиз ўз севгисининг бор бўлган ҳамма тарихини сўзлаб беради. Бу ҳикояни муҳокама қилувчилар, бутун Қўқон аҳли учун осмондаги момақалдироқдай бўлди. Диндор ҳудожўй хаёлпарастлар тўлқинланган равишда қаттиқ ғазаб билан уни зудлик билан ўлдиришни талаб қилдилар.
Қизнинг мисли кўрилмаган даражадаги гўзаллиги ҳақидаги хабар Умархонгача бориб етди. Ҳатто ҳукмдорнинг ўзи ҳам руҳонийларнинг ҳукмини бекор қилолмади. Қатл қилиш белгиланган кунда ҳалқ оломони юозорни тўлдириб юборди. Қизни тайёрланган чуқурлик олдидаги майдонга олиб келдилар ва ерга кўкрагигача кўмиб қўйдилар. “Жаллод бахтсиз бошига биринчи тош билан урганда ” у атиги 17 ёшда эди. Қўқонда бунга ўхшаш воқелар бир неча маротаба қайтарилган.
Умархон ҳам хонлик худудини кенгайтириш бўйича илгари ўтган хонларнинг хатти-ҳаракатини давом эттиради. Унинг даврида Ўратепа, Туркистон ва Тошкентдан шимолдаги бошқа кичик шаҳарлар ҳам забт этилади. Умархон ҳукмронлик қилган даврда Россия билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш учун ҳаракат қилиб кўрилади. Шу мақсадда Петербургга Қўқон элчилари юборилади. Бироқ хонликка қайтишда улардан бири касалликдан вафот этади, иккинчиси эса Петропавловскда сургун қилинган солдат томонидан ўлдирилади. Бу ноҳуш воқеани бартараф қилиш учун 1813-йилнинг май ойида Қўқонга Ф. Назаров юборилади. Хон аҳволни ва ва элчини ўлдириш сабабларини аниқлагунча уни тутиб туради. Ф. Назаров хонликда бир йилча яшайди. 1814-йил октябрда Россияга қайтиб кетади.
1818-йилда Умархонга Қўқонда Жоме масжидини қурдургани учун амир-ул-муслимин унвони берилади. У ана ўша йили мингбошилик вазифасини таъсис этади. Умархон ҳақида кўп тарихчилар диндор, тақводор, мўмин, “жаннатмакон”, деб ёзсалар-да, ўз ўтмишдошлари каби қўшни давлатлар билан ҳалокатли, қирғин келтирадиган урушлар олиб боради. Унинг Ўратепада 1817-йилдаги хатти-ҳаракати ҳақида Х1Х аср шоираси Дилшод ўзининг “Тарихи Мухажирон” асарида мана шундай ёзади: “Ҳамма асирлар Чорсу майдонига ҳайдалди... Одамлар бугунги кунда 13400 киши асирга олинганини бир-бирларига шивирлаб етказардилар...
Фарғона амирининг ўзи, яъни Умархон олим ва катта ўоир бўлишига қарамай, бу жафокаш ҳалқнинг олим ва шоирларидан биттасига ҳам раҳм-шафқат қилмади...амирнинг ишораси ҳамма гуноҳкорлар (айбли иш қилиб қўйганлар)ни кенг сой (жарлик) томонга Чорсудан шарққа олиб бордилар. Бу сойда эса одамларни қатл қилиш учун дорлар турар эди. Улар шамчироқ ёки беданали қафас (тўр қовоқ) ва шамчироқни илиш учун таглик (кронштейн) кўринишида эди. Эрталабки бомдод намозидан то қуёш ботгунгача шом намозигача одамларни бирин кетин осдилар, ўлдирдилар, пайдо бўлиб қолган ташувчилар ўлганларни замбилга солиб, жасадларни аравага ортиб, узоқроққа олиб кетдилар” .
1822-йилнинг кузида Умархон касал бўлиб қолади ва 17 кундан кейин зрталаб вафот этади.
 
== Tavalludlar ==