Yulduz Usmonova: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
Tahrir izohi yoʻq
Qator 27:
 
2-chaqiriq Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi deputati.
 
 
Юлдуз Усмонова: “Мен ўзимга бахт сурагандим” номли интервю.
 
Мехр-мухаббати бисёр, табиатан ўта талабчан ва қаттиққўл, ёниб-куйиб яшовчи, халқ дардини куйловчи, маликалардек назокатли, шердек шижоатли...
ЮЛДУЗ УСМОНОВАдек эстрада маликасига таърифу тавсиф бериш ҳам осон, ҳам кийин. Негаки, миллионлаб мухлисларга эга севимли хонандамизнинг серқирра ва мураккаб феъл-атвори ҳам Юлдузларга хос. Унинг ўзлигини англаш учун у билан бирга бўлиш, бирга нафас олиш шарт эмас, унинг юрагидан вулкондек отилиб чиққан, тан-жонини бахшида қилган қўшиқларини тингласангиз, бас!
 
 
Айни кунда навбатдаги концерт дастури устида ишлаётган санъаткорнинг вақти жуда жуда тиғиз. Ҳар бир қўшиғи хит булувчи хонанда учун бундай жараён қандай масъулиятни юклашини фақат бунинг гувохи бўлгачгина тушундим.
 
 
- Бир оз тин олсангиз булмайдими, дастурингиз деярли тайёр бўлибди-ю?
 
- Халқнинг олдига чиқаман, ахир! Мухлисларимга улар кутган ижод маҳсулини бера олишим шарт. Бунинг учун фақат ва фақат меҳнат қилишим керак. “Олма пиш - оғзимга туш” дейдиган замон эмас хозир.
 
 
- Дўстларингиз ҳам, душманларингиз ҳам сиздаги шижоатга ҳавас қилишади. Бунча куч-ғайратни қаердан оласиз?
 
- Худойим бермаса, ҳаммаси бекор.
 
- Бу сафар ҳар галгидан-да бошқачасиз. Илхом парилари билан битим тўздингизми ё?
 
- Бу йилги дастурим олдингиларидан тубдан фарқ қилади. Ҳар йили беш-олтита қўшиғим оммалашса, бу йилги дастуримда ўнтадан ошиқ қўшиқларим хит булишига умид боғлаяпман.
 
-Кечирасиз-у, шу пайтгача биронта қўшиғингиз эътиборсиз қолганини эшитмаганман.
 
- Раҳмат. Ижодкорнинг баҳосини халқ беради. Камтарона меҳнатимни кадрлаётган мухлисларимга жонимни бериб юборгим келади.
 
- Тароналарингизда дард бор. Тингловчини сеҳрловчи алоҳида кобилиятингиз ҳам бордек?
 
- Ижро этишда қандай конуният бор? Буни сўз билан тушунтириб бера олмайман. Баъзи санъаткорлар мухлислари билан хисоблашишни умуман билишмайди. “Мен гўзалман, истеъдодлиман, мендақаси йўқ” дейдиганлар кўпайиб кетди. Кейинги пайтда мухлислар учун концерт берилмаяпти. Ўзини кўз-кўз қилиш учун сахнага чиқишяпти кўпчилик. Ачинаётганим - халқимизнинг мусиқий савиясини ўлдиришяпти. Асл санъатимизга путур етказишдан чўчишмаяпти. Бора-бора тингловчиларимизнинг меъдасига тегади бу нарсалар. Сахнага чиқиб ўзини-ўзи мақтаётган санъаткорларни санъаткор деб бўлмайди. Уларнинг отарчидан фарқи йўқ.
 
 
- Санъатни пул топиш манбаига айлантириб олган хонандалар кўпайиб кетаётганига қандай қарайсиз?
 
- Шоу-бизнес бизга Европадан кириб келди. Европада Лайли ва Мажнун, Тоҳир ва Зуҳра борми? Иймон нималигини билишадими? Шарм-хаё, ибо деган тушунчалар бизда барибир устун: Шоу-бизнес ўз йулига, бироқ биз ўзлигимизни унутмаслигимиз лозим. Миллий, бой санъатимизни оёқости қилишга ҳеч кимнинг хаққи йўқ. Қишлоқларда шунақа табиатан чиройли қизларимиз борки, анча-мунча санъаткорларимизни йулда қолдиришади. Санъаткордан оддий инсонлар андоза олишади. Шунинг учун ҳам санъаткор маданиятли булиши керак. Қошини учирсин, кўзини сўзсин, аммо эви билан-да! Шоу-бизнес деб, пул деб, ибо-хаёсини йўқотишмасин. Туғрисини айтсам, кейинги пайтда одамлар нима эшитишни ҳам билмай қолишяпти. Мусиқий дидни ўлдиришяпти. Бу - фожиа!
 
- Бу жараённи тўхтатиш мумкин эмасми?
 
- Мумтоз санъатимизни сақлаб қолишимиз керак. Бу бизга мерос. Данғир-дунғир қўшиқлар билан ўзимизни ўзимиз алдаяпмиз. Бизда балет йўқ, четда балет бор, опера бор. Телевидениедаги оркестрдан бошқа ҳеч нарса қолмади. Бир пайтлар мақом гурухи бўларди.
 
- Ҳозир биров мақом айтяптими?
 
- Йўқ, эстрада, шоу-бизнес деб ўзларини бозорга солишяпти.
 
- Бу санъатимизнинг фожиаси эмасми?
 
- Катта фожиа! Бугунги кунда миллий санъатимизнинг бир қисмини олиб қолиб, келажак авлодга етказсак ҳам катта гап. Мен ҳам неча ёшдаман? Бир кун мен ҳам қарийман-ку! Қачонгача курашишим мумкин? Қўшиқ ижро этиш маданияти йўқ. Овози баланд бўлиб авжида бақириб айтгани билан бу зўр санъаткор ҳисобланмайди. Пичирлаб айтсин, дарди бўлсин. Баъзи санъаткорлар менинг хатти-ҳаракатларимни қилиб, устоз деб юришади. Сахнага чиқишдан аввал муомалани, маданиятни, ўзини тутиш-билишни ўрганишса яхши бўларди. Аввало инсоннинг меҳнатини қадрлай билиш керак. Аслида мухлисларсиз санъаткор ҳеч ким эмас. Иккита қўшиқ айтиб, танилиб, бурнини осмонга кўтариб, мухлисларга тепадан қарайдиган санъаткор санъаткорми? Машҳурлик ўз йўлига. Халқнинг мехр-муҳаббатини қозониш бошқа.
 
- Демак, овознинг юқорилиги санъаткорнинг санъатини курсатиб бера олмас экан-да?
 
- Айтиш билан айтишнинг фарқи бор. Овоз эшакда кам бор! Шуни таъкидлаб ўтмокчиман. Мен шу даражага эришган бўлсам-да, ҳанўзгача ўз устимда ишлайман. Профессионал санъаткорман, деб оёғимни чўзиб ётиб олганим йўқ.
 
- Инсоннинг энг катта нуксони - ўзига юкори баҳо бергани бўлса керак?
 
- Фаросати йўқ инсон ўзини мақтайди. Маданияти бўлмаган санъаткор қандай қилиб ўзгаларга ўрнак бўлсин? Санъат ҳам маънавий қурол. Шу қуролдан тўғри фойдалана билиш керак. Бизнинг миллатимизни, кимлигинимизни кўрсатиб берадиган кам санъат. Ўрганиш, илм олишнинг айби йўқ. “Мен” деган сўзни йиғиштириб қуйиш керак. Машҳур санъаткорнинг қилиғини қилиб, соч турмаклашигача ўзлаштиргани билан у санъаткор бўлиб қолмайди. Аввало ўз “мен”ини яратиб, кейин “мен” деса ярашади. Ҳеч бўлмаганда устоз кўришсин.
 
- Мухлислар сизни шахс сифатида ҳам, санъаткор сифатида ҳам кашф этишган. Юлдуз Усмонова ўзини-ўзи кашф эта олдими?
 
- Инсон ўзини-ўзи кашф эта олмаса керак. Билмадим... Истеъдод, омад, бахт – буларнинг ҳаммаси Оллоҳдан берилаётган неъматлар. Биз шунинг қадрига етишимиз керак.
 
- Қилган хатоларингизни тан оласизми?
 
Хато қилсам, кечирим сўрашдан ор қилмайман. Хом сут эмган бандамиз, хато қилишга мойиллигимиз бор. Мен ўзимни ўзим ҳам кўп танқид қиламан. Эътибор берган бўлсангиз, мендан яхши гап, мулозамат эшитиш қийин. Мен ўзимни кам мақтамайман, бировни ҳам.
 
- Мақтовга лойик инсон булса-чи?
 
- Айтишим мумкин, шу билан бирга камчиликларини ҳам айтиб ўтаман.
 
- Кизингиз Нилуфар Усмонованинг “Тарона” билан шартнома асосида ишлаётгани ростми?
- Қизим билан якин сирдошмиз, дугонадекмиз. Мен Нилуфарни кўп ўришаман. Лекин санъатда ўз ўрнини топиши учун уни етаклаб юрмайман. Ўзи учун ўзи ҳаракат қилсин. “Тарона” бу она эмас-да! Бир сўм пул тикса, ўн сўм қилиб қайтариб олади. Бурнини ерга теккизиб ишлатади. Ижод давомида қийинчиликпарни ҳам кўриши керак-ку! Мен оркасида турсам, менга суяниб қолади. Мен уни авайлаганим билан ҳаёт авайламайди-да. Бу ёлғон дунёнинг шафқатсиз зарбалари кўп.
 
- Турмуш ўртоғингиз тўғрисида бўлар-бўлмас гап-сўзлар юрибди, асабингизга тегмайдими?
- Менинг шахсий ҳаётимда одамларнинг гап-сўзи роль уйнамайди. Ҳамма ҳам суянган инсонининг ёнида бўлади. Ашаддий мухлисларим ҳам ҳар доим ёнимда туришолмайди. Менга яхши, мени тушунувчи инсон керак эди. Тан оламан, кўп марта турмушга чиқдим. Бу ҳам пешонамда бор экан-да! Хозирги турмуш ўртоғим мен билан баробар жон куйдиради. Ёлғон гапиришни билмайди. Содда, самимий, меҳрибон инсон. Энг асосийси, иймон-эътиқодли.
 
- Энди ўз бахтимни топдим, деб уйлайсизми?
- Алҳамдулиллоҳ, Яратганга беадад шукр! Ҳаж сафарига борганимда, Байтуллоҳ атрофида айланганимда шахсий ҳаёт, бахт сўрагандим. Ёлғизлик фақат Оллокга хос, бандасига эмас.
 
- Баъзан инсон ёлғизликни кумсайди-ку?
- Бунақа вазиятлар ҳаётдан чарчаганингиздан келиб чиқиб, ёлғизликни қумсаб қоласиз. Ишдаги, уйдаги хиёнатларни кўрганингиздан кейин яшагингиз келмай қола¬ди. Менда аввал бунақа холатлар кўп бўларди. Аёллар ҳар биттаси ўз ўрнига мени қуйиб кўрсин. Қанча-қанча хиёнатларни кўрмадим. Ҳеч бир аёлга мен кечирган кунларни кўришни раво кўрмайман.
 
- Юлдуз Усмонова қачонгача ёниб-куйиб ишлаши мумкин?
- Ўла-ўлгунича. Ўлганимдан кейин ҳам исмим ёниб турса керак, деб уйлайман. Хақ йўлга хизмат қилсак, узоқ ва давомли ёнамиз.
 
- Качон ёлғон гапирасиз?
- Бировнинг дилини оғритиб қўймаслик учун гоҳ-гоҳида ёлғон гапиришим мумкин.
- Жигарларингиз, яқин қариндошларингиз билан қай даражада якинсиз?
- Табиатан мен жуда ҳам жигарпарвар инсонман. Гоҳида шу жигарлардан ҳам кўнглинг қоларкан. Оёғингга болтани бегона урмайди, ўзингники уради. Ака-ука, опа-сингиллардан яхширок яшасанг, уларнинг ғайирлиги келадими, билмайман, баъзида билиб-билмай қитмирлик қилишади. Энг катта муаммолар ҳам ўзингникидан чиқади. Шунинг учун мен борди-келдига эътибор қилмай кўйганман. Айникса, дадам оламдан ўтгандан кейин Марғилонга боргим келмай қолди.
 
- “Дадажон” куширингизда ўз дардингизни куйлабсиз-да!
- Нафақат менинг дардим, мен каби қизларнинг дарди. Қиз бола кўпроқ дадасига меҳрибон бўлади. Хис-туйҳу ҳаммамизда бор. Шуни моҳирлик билан етказиб бериш ҳам санъат.
 
- Нима деб уйлайсиз, содик Дўстларингиз кўпми?
- (Узоқ ўйланиб) Билмадим.
 
- Дўстларингизга ишончсизлик билан қарайсизми?
- Нимага энди, ишонаман! Фақат суяниб қолишдан қурқаман. Мен фақат Оллоҳга ишонаман ва фақат унга суянаман. Инсонга ишонган куним, унинг аблаҳлигини кўрганман. Яхши кўриш бошқа, суяниш бошқа. Оллоҳимдан бошқа ҳеч кимга ишонмайман!
 
ДЕВОН суҳбатлашди. “Тасвир” газетаси 2007 йил.
 
 
Юлдуз Усмонова: «ЎЗБЕКИСТОН, ҚАНДАЙ БЎЛСАНГ ШУНДАЙ СЕВАМАН!» номли интервю.
 
Бир дақиқа ҳам тиниб билмай ишлайди, ўй-ҳаёли кадрдон халқининг дардини куйлашда, ҳеч кимни беэътибор қолдирмайди, маслаҳатларини аямайди, кези келганда аччиқ бўлсада, ҳақиқатини айтади. Ушбу таъриф санъатимизнинг куюнчак ижодкори Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмоновага тегишли. Биз бу санъаткорни ўта тиғиз иш жараёнида учратишга муваффақ бўлдик. Янги альбом, янги тароналар, янги клиплар, навбатдаги концертга тайёргарлик хуллас доимгидек Юлдузхонимга ярашадиган ҳаракатлар уммони.
 
- Сухбатларингизнинг бирида мен биринчи ўринга ижодимни кўяман деган эдингиз. Оилачи, зеро аёл учун энг муҳими шу эмасми, ижодни олдинга чиқарганингизга афсусланиб қолмайсизми?
- Албатта аёл учун оиланинг нечоғли муҳим эканлигини ҳар биримиз биламиз. Аёл оиласини ўйласа, унга маънавий озуқа бўлиши керак. Лекин мен юқоридан берилган неъмат - санъатимни фақат туйма-туй юриб пул ишлаб, қолган пайтларда оилам билан бўламан десам, текинхўр, ошхўр ижодкорга айланаман-ку. Уйда аёл киши бўлиб ўтирсам, халқнинг эътибори ва эътирофини қандай қилиб оқлайман? 20 йил саҳнада қандай қилиб Юлдуз Ус¬монова бўлиб туришим мумкин? Шундай экан, санъатимни биринчи ўринга қуйишим хато эмас, зеро ишни севиш керак. Меҳнат ҳам ибодат дея бежиз айтишмаган. Бу билан оиламдан бутунлай воз кечиб юбормаганман. Ишимни севганим учун болаларим ҳам шу тарбияни олаяпти.
 
- Хорижда гастролларда кўп буласиз. Чет эллик мухлиснинг узбек мух- лисидан фарки ва устунликлари нимада?
- Фарки ер билан осмонча. Мухлис ҳар бир жойда мухлис, лекин чет элдагилар сизга янгиликка қарагандай назар солишади. Европада қанчалик кўп мени олкишламасин, улар учун мен «экзотикаман». Бизнинг ўзбек халқи эса машҳур бўлсанг эмас, дилига тушсанг, сени ахтаради. Шу боисдан мухлисимиз қарсагининг озгинаси ҳам ҳаққонийдир. Оз бўлса-да, ширин. Лекин халқимизнинг эътирофини қозониш ҳам осон эмас.
 
- Сизнингча, бизнинг шоу-бизнесимизга нималар етишмайди?
- Бу мавзуни соатлаб давом эттириш мумкин. Лекин шуни айтишим мумкинки, санъат ҳали ҳам ўсиб келаяпти, шундай экан ҳали маълум бир хулосалар ясаш ёки натижасидан хурсанд бўлишга эрта. Камчилигимиз хонандаларимиз жуда тез осонлик билан ўсиб бораяпти, биз эса уларни сунъий гормонлар билан таъминлаб турибмиз.
 
- Машҳур санъаткорнинг сахнадан ўз обрўси билан кетиши деган тушунча бор. Сиз ҳаётингиздаги бу вазиятни қандай тасаввур қиласиз?
- Ўзига қолса, унча-мунча одам санъатдан кетмайди. Лекин нима бўлганда ҳам тақдир. Саҳнани ташлаб кетиш осон эмас. Яна бир нарса борки, дейлик Фарруҳ Зокировга ўхшагани йуқ, у қандай қилиб саҳнадан кетсин. Мухлисга керак бўлиб турган пайтда юлдузлар ўзлари хоҳашса ҳам кета олишмайди. Халқнинг ўзи керак эмасини четга чиқариб қуяди.
 
- Алла Пугачёва бош ролни ижро этган «Женщина которая поёт» фильмини кўрганда, хеч ҳаётингиз ҳаўида кино яратиб куришни уйламаганмисиз?
- Йўқ. Мен рол ижро этишни яхши кўраман, лекин ўзимнинг хаётимни эмас. Тўмарис, Нодирабегим каби тарихий тимсолларни беришса рол уйнардим. Шуни айтиб ўтиш керакки, ҳозирда режиссёрларимиз санъатни эмас, чўнтагини кўпрок уйлаб фильмлар яратишаяпти.
 
- Шоу-бизнеснинг қонун-қоидалари сизнинг шахсий принципларингизга қарама-қарши келиб қосла, сиз уларга буйсунасизми ёки...
- Буйсунмаганим учундир, хонандалар орасида кўп ҳам қайнамаётгандирман...
 
- Хасаддан қўркмайсизми?
- Жуда қурқаман. Оёғимнинг тагида менга ҳалақит қиладиган одам Худога шукр йўқ. Лекин орқамдан гапириб ғашимга тегадиганлар кўп. Ҳасадлар туфайли кўп тўҳматларни бошимдан кечирдим. Олдимда тилёғламалик қилишни бошлашларидан асл мақсадини тушуниб тураман. Унинг чиройли сўзлари, мақтовлари остида аслида ғаразли мақсадлар ётганини дарров англайман. Шунча шогирдларни кўрдим, лекин уларда «мен» жуда тез пайдо бўлди. Мени тез эсидан чиқариб юборишди.
 
Бахт ҳақида кўп гапирилган. Лекин сизнинг фикрингизни хам тинглагимиз келди.
Момо Ҳавво еб куйган олмада (кулади). Шу олма ейилмаганда бахтимиз бутунрок булармиди.
 
Суҳбатдош НОДИРАХОН “Бекажон” газетаси 2007-йил
 
 
Халқга нафи тегадиган инсон бўлишни истайман
Юлдуз Усмонова ҳақида жуда кўп ёзилган. Ва келажакда яна канча ёзилишини тасаввур қилиш қийин. У билан бўлган сухбатларда деярли айтилмаган гап, кўтарилмаган мавзу қолмагандек.Чин мухлисларнинг назаридан четда қолиб кетган заррача жихат йўкдек гўё. Шунга қарамасдан, бугунги Юлдуз Усмонова хақида билмоқчимиз.
 
- У бугун нималардан хурсанд?
- Coғ-саломатлигимга хурсандман.
 
- Нималардан кўнгли тўлмаяпти?
- Ҳозирча хаммаси жойида.
 
- Нималарни орзу қиляпти?
- Айтмайман.
 
- Ушбу сухбат бу йилги концертлар дастурини томоша қилишга келганлар учун илова қилинар экан, мухлислар бу концертда нималарга кўпроқ эътибор беришини хохлардингиз?
- Менинг концертимга келадиган мухлисларим ни¬маларга эътибор бериш кераклигини ўзлари яхши билишади.
 
- Мухлис санъаткордан энг аввало қўшиқ кутади.
Хамма ўзига керак қўшиқни кутади. Бу йилги янги репертуарингиздаги қайси қўшиқлардан кўпроқ кўнглингиз тўлди?
- Хамма қўшиқлардан кунглим тўлди.
 
- Хозир профессионал мусиқачилар жуда кўп.
Бастакорлар ва аранжировка усталари хам. Лекин яхши, оригинал қўшиқлар ёзаётган композиторлар барибир кам. Сиз учун бу муаммо эмас. Ўзингиздан ортиб бошўа санъаткорларга ҳам ажойиб қўшиқлар ёзиб беряпсиз. Лекин оранжировкаларда кимлар билан ҳамкорлик ҳилдингиз?
- Акром Ибодуллаев, Аскар Ибрагимов, Хайрулла Рофуров, Нодир Умаров.
 
- Саҳна декорацияси ҳақида нима дейсиз?
- Санъаткор аввал қўшиқ сифатига эътибор бериши керак сўнгра костюмларга. Саҳна бу охирги даражада.
 
- Бу йилги либослар кимдан?
- Роберта Ковали, Жени Пекхем, Блу Марин, Зухаир Мурад фирмаларидан ҳамда хориж либосларидан ҳеч хам қолишмайдиган, бирга-бир қилиб тикадиган қўли гул уста чевар Мастурахон Исоқжонова.
 
- Тобора ёшариб боряпсиз. Бунинг сири нимада. Пархездамисиз?
- Пархез инсонни чиройли қилмайди, инсон ўзини рухий пархез қилиши керак.
 
- Қайси спорт тури билан мунтазам шуғулланяпсиз?
- Спортнинг сузиш тури билан.
 
- Фанатлар учун бу муҳим. Қайси косметикадан фойдаланяпсиз?
- Шанел, Гуерилан, Есте Лаудер, Ианкоме, Диор.
 
- Қандай пайтларда ўзингизни кўпроқ бахтли хис қиласиз?
- Уйлаган ва олдимга куйган мақсадларимга Оллох етказганда.
 
- Кизингиз Нилуфар хам анча таниқли хонанда бўлиб колди. У сиздан маслахатлар олиб турса керак. Бир томонда эса сиздан янада кўпроқ нарсани ўрганмоқчи бўлган шогирдлар. Нилуфар сизни улардан қизғонадими?
- Нилуфар хозирда “Тарона рекорде” студиясида ишламокда. Мени улардан қизгонмайди, чунки у ҳар доим олдимда.
 
- Набирангиз ҳақида. У хаётингизга, хонадонингизга кандай янгиликлар олиб келди. Унинг кела¬жакда ким бўлишини орзу қиласиз?
- Халққа нафи тегадиган инсон бўлишини истайман.
 
- Турмуш ўртогингиз ҳақида. Мухлислар учун у ҳақида қисқа маълумот бера оласизми?
- Бу менинг шахсий хаётим....
 
- Яна концертга кайтамиз. Йиллар давомида тинимсиз меҳнат қиляпсиз. Бор ижодингизни ўзбек санъатини ривожлантиришга бағишлаяпсиз.Томошабин сизнинг ҳар йилги концертларингизни кузатиб борар экан, сиз ҳам томошабинларни кузатасизми. Бундан бир неча йил аввалги томошабин билан бугунгисининг фарқи борми?
- Албатта кузатиб бораман. Янги қўшилган мухлисларимга жуда ҳам қийин. Йил да¬вомида ҳар хил сифатсиз концертларни кўриб ўзларини алдаб қўйишлари мен учун ачинарлидир.
 
- Бу қадар концертлар санъаткордан жуда катта куч талаб қилади. Концертлар тугагандан кейин қаерда дам олмоқчисиз?
- Қанака дам? Яна ижодни давом эттираман.
 
- Мухлисларингиз учун қандай тилак-истакларингиз бор?
- Тинчлик-омонлик сабр-қаноат ва файзу барокат тилайман...
 
И. Жиянов 2007-йил
 
 
== Filmografiyasi ==