Vikipediya:Qidiruv: Versiyalar orasidagi farq
Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
Korhona hususiy kapital auditi Teglar: Mobil qurilma orqali Mobil sayt orqali |
Tahrir izohi yoʻq |
||
Qator 1:
'''Тошкент кимё-технология институтининг Шаҳрисабз филиалини ташкил этиш.'''
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 июндаги № 489- сонли Қарорига асосан Тошкент Кимё-технология Институтининг Шаҳрисабз филиали ташкил этилди.
Юртбошимизнинг шахсан ўзларининг ташаббуслари ва Шаҳрисабз аҳлининг қўллаб-қувватлаши ва жамоанинг бирдамлиги, аҳиллиги билан ушбу ютукка эришилди.Республикамизнинг кўплаб вилоятларида аҳоли эҳтиёжини қондира оладиган олий таълим муассасалари ва уларнинг филиаллари ташкил этилган.Шаҳрисабзга шаҳар мақоми берилганлиги, унда улкан ўзгаришлар амалга оширилаётганлиги ва вилоятнинг истиқболини эътиборга олиб, Тошкент кимё-технология Институтининг Шаҳрисабз филиалини ташкил қилишни таклиф қилинди. Қашқадарё вилоят аҳолисининг қарийб ярми Шаҳрисабз шаҳри, Китоб, Яккабоғ, Чироқчи ва Қамаши туманларида истиқомат қилишади. Мазкур ҳудудда аҳоли зич, ёшлар кўп, ишсизлик кўрсаткичи юқори ва ишлаб чиқариш корхоналари кам. Очилиши таклиф қилинаётган филиал эса келтирилган ноқулайликларнинг маълум миқдорда ечилиши, Шаҳрисабзда илм-фаннинг ривожланишига туртки бўлади ва ўз навбатида Шаҳрисабз ва қўшни туманларда ишлаб чиқариш маданиятининг ўсиши, янги техналогиялар асосида фаолият юритадиган корхоналарнинг вужудга келиши, қўшимча иш ўринларининг яратилишига ёрдам беради. Институт филиалини ташкил этиш учун асосий қадам Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 13-14 декабр ойида Қашқадарё вилоятга ташрифидан сўнг ташланди. Президентимиз учрашув мобайнида вилоят аҳолисининг “Менинг- фикрим” веб порталига Шаҳрисабз шаҳрида олий ўқув юртининг филиалини очиш бўйича юборган таклифи юзасидан мутасаддиларга Тошкент давлат педагогика университети ва Тошкент кимё-техналогия институтининг Шаҳрисабз филиалларини ташкил этиш топшириғини берди.Бу таклиф бутун Қашқадарё аҳолисининг орзў қилган илм масканини яратилишига туртки бўлди. Мазкур топшириқ ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент кимё-техналогия институтининг Шаҳрисабз филиалларини ташкил этиш тўғрисида”ги ҳамда “Тошкент давлат педагогика университетининг Шаҳрисабз филиалини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари тайёрланди.
Ташкил этиш кўзда тутилиётган филиалларга базавий олий таълим муассасаларидан юқори малакали профессор-ўқитувчилар жалб этилиб, ўқув жараёни 2019-2020 ўқув йилидан бошланиши белгиланди. Тошкент Кимё-технология Институтининг Шаҳрисабз филиалида 2019- йил 4- сентябрдан “Озик-овкат технологиялари(дон махсулотлари)”, “Консервалаш технологиялари”, “Функционал овкатланиш ва болалар махсулотлари технологияси”, “Виночилик технологияси, бижгиш махсулотлари ва алкоголсиз ичимликлар технологияси” йуналишларида филиал ўз фаолиятини бошлади.
Шу билан бирга бир қанча ҳодимлар ўз маъсулиятларидан келиб чиқиб ҳақиқий ишбилармон, янги ғоялар, янгиликлар билан ишлайдиган, юраги қайноқ ҳодимлар, педагоглар илк қалдирғочларни ўқитиш уларга таълим тарбия беришни бошлашди.Бизга Президентимиз томонидан берилган ишонч ва билдирилган вазифаларни оқлашга ваъда бериб яхши кадрларга таълим-тарбия беришга астойдил ҳаракат қиламиз.
|