Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
Your recent contributions.
k Replacing page with 'Hi master! At last, uzwiki will have its master!! Usta bob, hush kelipsiz!!! O'ziz bir gullatip qoying uzwikini... == Your recent contributions. == It appears that you are...'
Qator 3:
O'ziz bir gullatip qoying uzwikini...
 
== Мулла Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари ==
 
Тошдан қаттиқ
Мавлоно мулла Муҳаммад Шариф Ҳиндистонийнинг ушбу ўз тилларидан ёзиб олинган таржимаи ҳолларини ўқир эканман, беихтиёр, инсон боши тошдан ҳам қаттиқ. Аммо одам боши сой тубидаги тошдек чидаб қолади, деган ўй ҳаёлимда такрорланди. Ҳа, Худо ғолиб қиламан деса, одам - ғолиб! Уни ҳеч нарса, ҳеч қандай азоб уқубат, ҳеч қандай қийинчилик енголмайди.
 
Илм истаган, дили маърифат ва яхшиликка ташна солиҳ йигит бошидан замон не тегирмон тошларини югуртирмади. Уни маърифат ва имондан тўйдиролмади. Балки аксинча қийинчилик ортган сайин унинг имони мустаҳкамлана, маърифати комиллана борди. Аллоҳ доим сабр қилгувчилар биландир, деган ояти карима бу ажойиб инсон тақдирида яна бир карра исботини топди.
 
Мавлоно Муҳаммад Шариф Ҳиндистонийнинг бошдан кечирганлари магнит лентасига ёзиб олинган экан. Уламойи киром мулла Камол ўғли Саримсоқжон уни қунт билан оққа кўчириб чиқди.
Даврнинг не-не ловулларини бошидан кечирган бир инсоннинг юракларни ларзага солувчи қиссаси шу тариқа газета саҳифасига кириб келди.
 
Бу умр қиссаси – оғзаки қисса. Унда кўҳна жонли туркий тилимизнинг ўзига хосликлари «ошланмаган», «ишланмаган» жилвалари шундоқ кўзга ташланади.
 
Қисса шундай талаффуз қилинган бўлса, шундай қоғозга тушди. Бу тил – мулла Ҳиндистонийнинг тили ва у дахлсиз, сайқалга муҳтож эмас. Айрим ўринлардагина келишикларни андак тўғриладик.
Сиз билан, ўқувчи, ҳаяжонларимизни тезроқ баҳам кўришни истадик.
Иброҳим Ғофур
 
 
Худонинг номи билан бошладим.
Сиз қорийин киромларға маълум бўлсинким, камина ахқорул ибод Муҳаммаджон Ҳожимулло Рустам ўғиллари сана 1310 ҳижрий мувофиқ 1892 мелодийда қўқонд музофотиға қарашли Чорбоқ қишлоғида Хўжа Муҳаммад Вали мозорлариға яқин ушбу қишлоқда туғулуб тарбия топғондирман.
 
Қиблагоҳимнинг ҳикоя қилишларича, қўқонд ва Самарқандда таҳсил улум қилғон эканлар. Марҳум фақиҳ эдилар. Бошқа улумларға маҳоратлари ўртача эрди. Ман олдиларида фарзи айн ва фақиҳ Кайдони ва ҳам «Мухтасар» то «Китоби никоҳ» ўқуғон эрдим. Мени қори қилишга кўп ҳарис эрдиларки, «қўқондда мадрасада ўқуб турғонимда рамазон ойида мадрасада хатм бўлди. Бир қори хатмга ўтди. Ниҳоятда хуш овоз экан. Номи Муҳаммаджон қори экан. Мен Худоға аҳд қилиб шундоғ тиладимки, агар ман хотун олсам, Худо ўғул берса, номини Муҳаммаджон қўйиб, қори қиламан. Худойи таоло талабимга мувофиқ бир обрўлик улуғ киши мени мадрасадан олиб бориб, қизини менга никоҳ қилиб берди. Худовандо ирода қилғон экан, сан вужудға келдинг».
 
Хулосаи калом шулки, менинг Шайх 8 ёшимда марҳум Муҳаммад Амин қориға бердилар. Ул зот Жалобир қишлоғидан эрдилар. Бизнинг жойимиздан бир километр масофададур. Бир ойда ҳафтиякни тамом қилдим. Сўнгра қори домла марҳум бўлуб қолдилар. Сўнгра қиблагоҳим мени Тошболта домлаға топшурдилар. Бу қори домлада тўрт йил давом этдим, лекин қуръонни ҳифз қилмоғим маҳол кўринур эрди. Сабаби шулки, уйнинг хизмати ҳам қори домланинг хизматлари бўлуб менга фурсат бермас эрди. Мен қиблагоҳимга айтдим: - «Мени шаҳарға олиб бориб беринг. Бу жойда одам бўлмайман»ю. қиблагоҳимга ҳам мақбул бўлди. Шаҳри қўқонд бизни қишлоқдан саккиз километр масофада турар эрди. Ул даврда кўчалар ҳароб эрди. Одамлар оту эшак ва пиёда юрар эрдилар. Отамизни бир отлари бор эрди, эшакдан каттароқ. Мени орқаларига миндириб олдилар. Икки километр юргандан сўнг кўчада озгина лойдан ўтмади. қиблагоҳ ҳарчанд зажир қилиб урсалар ҳам бўлмади. Отдан тушуб, етакласак ҳам бўлмади. Ҳайрон бўлуб туруб қолдук. Ногоҳ орқадан бир аёлни овози эшитилди. қарасак, биз тарафға бир аёл югуруб келмоқда. Яқин келғонда маълум бўлдики, волидамиз экан. қуръоним фаромуш бўлуб қолғон экан. Орқамиздан волидамиз қуръонни олиб югурғон эканлар. Етиб келғондан кейин бкҳол бўлуб йиқилиб ерга ётиб қолдилар. Биз қуоъонни олғондан сўнг отни етакласак юриб кетабердию. қиблагоҳ айтдилар: - «Агар от тўхтаб турмағонда онанг то шаҳарғача югуруб борар экан, Худо раҳм қилиб отни тўҳтатиб қўйди».
 
Хулосаи калом шулки, қиблагоҳ мени Зикриё қори домлаға топшурдилар. Бу қориҳонада икки йилда тамом қилдим. Ўн тўрт ёшимда қуръонни ҳибз қилдим. Сўнгра одатга мувофиқ қиблагоҳимиз тамом уламоларни жаъм қилиб, хатм тўйини қилиб бердилар. Ҳаммаларидан дарс ўқушумға фотиҳа олиб бердилар. Кейин Мулло Эшонқул домланинг ҳузурларида ибтидои дарсларни ўқушға бошладим. Илму Сарф ва илму Наҳвнинг ибтидои китобларини ўқуб, то «Шарҳи Жомий» бошладим. Ёлигимдан илмга ҳирс эдим. Рамазондан илгари бир ой такрор қуръон такрор қилмоқ учун Шоҳимардонға борар эдим. Ул вақтларда араба билан одамлар зиёратга борар эрдилар. Менда кирага пул йўқ, ночор пиёда борар эдим. Бир мартаба кавшимни ечиб, халтага солиб ялангоёқ юрдим. Шунинг учунки, кавшим йиртилиб қолса, бозордан янги олиш қийин, пул йўқ, камбағалчилик:
 
Халқимизни касбидур деҳқончилик,
Меҳнату ва кулфат эди орзончилик,
Нон десак, олиб берар зоғорани,
Чинни коса ўрнига тоғорани.
 
Иш тополмай ётадур қум устида,
Таги тешилган элак хум устида,
Халқимизни кўблари оми эди,
Кўкнору, носкашу ва банги эди.
 
Хулоса шулки, мен қорийинларга ул давр замонин аҳволидан озгина баён қилдим. қариялардин қолғон бир мисол борки: - «Мушти рамуз аз хурдор».
 
Ман энди ўзумнинг аҳволимни ёзишға бошлайин. қисса кўтаҳ, шоҳимардонға етиб бордим. Ул жойда бир ой такрор қилиб турдим. Мени қўлимда ҳеч қандай маблағ йўқ. Фақат ҳоли таваккал эди холос. Лекин зиёратчилар кўп келар эрдилар. Баъзилар мени олдимға келиб: - «қори, бир хатм қилиб қўйинг» деб бирор нарса берар эрди. Баъзилари пишғон овқат олиб келиб берар эдилар:
 
«Таваккални Худоға айлағон эр,
На талқону на қалқонни ғамин ер».
 
ХУЛОСА ШУЛКИ, УЙИМДА МУЯССАР бўлмағон лазиз овқатларни Худо еткузур эрди. Эмди ҳовузни олдида нон сотувчи қизлар нонларини зиёратчиларға сотиб, асрда уйлариға кетур эрддилар.
 
Бир кун бир қиз кетмай ҳовузни олдида йиғлаб ўлтурубдур. Мен олдиға бориб сўрадим: - «Нимага йиғлайсан?». Ул қиз айтдики: - «Эртадан кечғача сотғон нонимни пулини ушбу ҳовузга тушуриб юбордим. Эмди, мени уриб ўлдирадурлар. Онам ўгай, ўзимни онам ўлиб кетғон». Мени раҳмим келди: «Бечора етим экан». Сўрадим: - «қандай ва қаердан тушурдунг?» қиз айтдики ҳамма пулимни ҳамёнға солғон эрдим. Ўйнаб ўлтуруб, тушуруб юбордим». – «қай жойға тушурдинг, менга кўрсат?» дедим. қиз тушган жойни кўрсатди. Мен кўйлакларимни чиқориб, ҳовузға ўзимни ташладим. Истаб юриб охири ҳамённи топиб бердим. Етим қизни ҳурсандлиғи бениҳоят эрди. Мен айтдим: - «Сан мени, Худо сизга илм берсун деб дуо қилғил». қиз кейин мени таълим беришимга мувофиқ қиблаға қараб туруб дуо қилди. Бу менинг учун ажойиб ҳодиса бўлди. Илгари фаҳмимни олмасдан кўп қийналар эдим. Ҳатто баъзи вақт йиғлар эдим. Ушбу авқотдан кейин фаҳмим яхши бўлуб, хатто шерикларимга ҳам муколима қилиб берар эрдим. Бу етимни дуоси зоеъ кетмади.
 
Эмди Шоҳимардондан Қўқондға қандай қилиб кетмоқ ғами менга тушди. Буни Худо осон қилди. Воқеа шундоғ бўлдики, қўқонддан бир жамоа бойлар зиёратга келдилар. Улардан бир бойнинг ўғли қорихонада ман бирла ўқуғон эрди. Отаси бирла келиб қолди. Булар кетар вақтида мени бирга олиб кетдилар. Ушбу вақт қўқондда дарсда ўқур эрдим. Мадрасаи Минг Ойимда Усмон махдум мулло ҳузурларида Шарҳа мулло ўқувчилар жамоасиға қўшилдим. Шул вақт тахминан ўн олти ёшда эдим. Бир йилдан кейин Бухороға кетиб қолдим. Сабаби шулки, ман истар эдим ҳамиша ўқушни, лекин ёз вақтида менинг қиблагоҳим: - «Менга ёрдам қиласан» деб деҳқончилик ишлариға олиб кетар эрдилар. Шу билан мен олти ой ўқушдан қолар эрдим. Шунинг учун Бухороға борсам, ҳамиша дарсга машғул бўламан деб, шу қарорга келдим. Ул қиблагоҳдин сўрадим. Жавоб бермадилар. Ҳатто койиб бердилар, айтдиларки: - «қўқондда сенга дарс берадурғон домла йўқму?» Мен айта олмадимки: - «Менинг ўқушимға халал беряпсизлар» деб. Кейи жавоб бермасалар ҳам кетавераман деб жазм қилдим. Соатимни бозорға олиб бориб, ўн сўмға сотиб, шуни зоди роҳила қилдим. Поездга билет олдим. Поездда бир мўйсафид одам ўзи Шаҳриҳонлик экан, ҳамроҳ бўлуб қолдим. Мендан сўрадики: - «қаерга бормоқчисиз?» Мен жавоб бердим: - «Бухорога». Яна сўради: - қайси мадрасага?». Мен айтдим: - «Билмайман». Яна сўради: - «Бухорода танишларигиз борму?» Мен айтдим: - «Йўқ». Мўйсафид ҳайрон бўлуб айтди: - «Бухоро шаҳри азимдур, Сиз ҳеч кимни билмасангиз кўчада қоласиз. Бу сизга бирон киши борманг деб маслаҳат бермадиму? Хайр эмди, сиз ман билан юринг, мен сизни улуғ жойга олиб бораман. Ўшал жойда истиқомат қилиб қоларсиз» деди. қиссаи кўтаҳ, Бухорога бордик. «Эшону Сайахсинни хонақолари» номи билан машҳур экан. Бу Бухорода Шаҳриҳонлик Эшон бор эканлар. Номлари «Худоберди», халифа экан. Бу мўйсафид Ҳазрати Эшонни биродарлари экан. Бу одам мени хонақоҳга олиб кириб қўйиб, ўзи йўқолиб кетди. Мен Асрни ва намоз Шомни ва Хуфтанни ушбу хонада ўқудим. Хуфтан намозидан сўнг Ҳазрат Эшон, ҳалқа қилдилар. Мен сураи «Таборак»ни қироат қилдим. Бу яхши натижа берди. Намоздан сўнг бир одам: - «қироат қилғон қори ким?» деб сўради. – «Мен» деб жавоб бердим. – «Юринг, Ҳазрати Эшон талаб қилаётирлар» деб, мени «Чиллахона»га олиб кирди. Ҳазратни зиёрат қилдим. Ҳазрати Эшон мени аҳволимни сўрадилар: - «Нима учун Бухорога келдингиз?». Мен: - «Ўқуғони келдим» дедим. – «қори муаттармисиз?» деб сўрадилар. Мен: - «қориман» деб жавоб бердим. – «Сураи «Музаммил»ни ўқиб беринг» дедилар. Мен ўқуб бердим. Ҳазрат кўп таҳсин қилдилар. Ҳазрат кичкина ўғулларини чақириб олиб келдилар. Ўғуллариға тавсия қилиб айтдиларки: - «Бу ўртоғингни ҳужрада бирга олиб боргин, бу ҳам «Шарҳи Жомий» ўқур экан». Яна менга айтдиларки: - «Ҳар кеча саҳар вақтида сизни сўфи уйқудан уйғотади, таҳорат қилиб мени олдимга чиқиб, сураи «Музаммил»ни тиловат қилиб берасиз», дедилар. Шу билан ҳар кеча саҳар таҳажжуд намози вақтида мени сўфи ўйғотиб олиб чиқар эди. Кундузи Эшонжон билан дарсга борар эрдим. Шул тариқа уч ой давом этди. Кейин менга бу жойда истиқомат қилиш қийин бўлу қолди. Шунинг учунки, Эшонжоннинг ҳужрасиға меҳмонлар кўп келар экан, менга дарсларимға машғул бўлишимға монеъ бўлуб қолди. Кейин Ҳазрати Эшондан руҳсат олиб доҳмалариға бориб, ўша ерда истиқомат қилдим, агарчи Эшонжоннинг ҳужрасида маишатим яхши эди. Истиқомат учун ҳам ҳеч нарсани кераги йўқ эди. Бовужуд шундоғ бўлсада, ўқушум яхши бўлмағони учун, гўрхонага кўчуб кетдим.
 
Эмди сиботимда таҳсилға кифоя қиладурғон ҳеч нарса йўқлиғи сабабидан қийналиб қолдим, лекин Парвордигорға таваккал қилдим, - «Ризқни Худо беради» деб истиқомат қила бердим. Бир кун дарсдан келиб турғон ҳолимда бир нонвойнинг дўконини олдидан ўтдим. Нонвой мени яақириб қўлимға икки дона нон берди Ўша куни оч эдим. Бу одамни дилиға Парварлигор фазл карами бирла ҳар куни менга иккита нон бериб турушиға илҳом қилди. Бу нонвой айтдики: - «Сиз ҳар куни мана шу ердан ўтуб иккита нон олинг», деди. Шу билан менга сабаби ризқ пайдо бўлди. Толиби илмларда бир қоида бор эди. Дарс бошлаш олдидан, ҳа бир кишиға солиқ солиб, пул тўплаб, мударрис домлаға дастурхон қилиб бормоқ одат эди. Шарҳи Муллодан марфуотни тамом қилиб, Мансуботни бошлаш учун пул керак бўлди. Мени зиммамға уч сўм солиқ тушди. Менда пул йўқ. Булмаса дарсға келишимға рухсат йўқ деб мени мажбур қилишди. Мен дарсдан чиқиб, ниҳоятда ғамгин бўлуб, кўзларимдан ёш оқиб, камбағалчиликдан Парвардигорға дилимда нола қилиб, ҳужрага кириб кетиб турган эдим, бошим ерға эгиғон ҳолда, ногоҳ тошни орасида бир нарса кўзимға ялтираб кўрунди. Олиб қарасам, хотунларни қўлидантушғон узук экан. Мен умрумда бу хилда узукни биринчи кўрушим. Муниқийматини ҳам билмайман. Дилимға калдики, агар бу узукни сотсам уч сўмға олса, тушғон солиқдан қутулар эрдим. Йўлимдан қайтиб, Лаби Ҳовуз Девонбегидвн узукфурушларга Кавказ халқидан бўлар эди. Шул жойға олиб келдим. Узукни кўрсатдим. қўлимдан олиб кўруб: - «қанчаға сотасиз деб сўради?»ман бу узукни қийматини билмағон сабабдан: - «Ўзингиз бир нарса қилиб бераберинг» дедим. Ул одам айтдики: - «Йигирма сўм бераман» деди. Мен йигирма сўмни эшитиб, ниҳоят даражада ҳайрон бўлуб қолдим – «Йўқ сотмайман», «Узугимни беринг» дедим. Ул айтди: - «Ўттиз сўм бераман, сотинг муни» деди. Мен яна: - «Сотмайман» деб узукни қўлидан олдим. Яна бир узукфуруш бул ҳолдин хабардор бўлуб, мени чақириб узукни кўрмоқни истади: - «қанча қилди?» деб сўради. Ман айтдим: - «Ўттуз сўм қилди», дедим. «Сотмадим» дедим. Бу одам айтдики: - «бундоғ бўлса, ман қирқ сўм бераман» деди. Мен: - «Сотмайман» дедим. қўлидан узукни олиб жўнаб қолдим. Яна чақириб: - «Эллик сўм бераман» деди. Хулосаи калом шулки, узукни нарҳи ошиб бориб,саксон сўмға борди. Шундан ошмади. Бу нимадан бўлғониға ўзим ҳам ҳайронман. Кейин маълум бўлдики., узукни ҳалқаси тиллодан экан кўзи олмосдан экан. Охири саксон сўмга сотдим. Ҳул вақтдаги менинг хурсандлиғим бениҳоя эди. Бир йиллик истиқоматни маишатини Парвардигор менға ато қилди. Шу билан солиқни тўладим. Шерикларимни ҳам зиёфат қилдим. Бир кун шерикларим мени ҳолимға таажжуб қилишиб: - «Сан бирор ердан ўғурлик қилдингму?» деб сўрар эди. Бухоронинг ҳавоси ёз мавсумида ниҳоятла иссиқ бўлар эди. Мадрасаларда дарс тўхтар эди. Толиби илмлар салқин жойларға чиқиб кетар эди. Ман ҳам қўқондға жўнаб кетдим. Ҳовлимизға келдим. Ота-оанларни зиёрат қилибкўрушуб, бир ой уйда турдум. Лекин шу даврда биринчи жаҳон уруши бўлуб турғон эди. Ҳукумат рабочиклар учун халқға бир беш уйдан бир кишини талаб қилишар эди. Дадамиз менга айтдиларки: - «Тезлик билан Бухороға қайтиб кет, чунки элликбоши сенинг ҳам номингни ёзибди». Мен яна Бухороға қараб жўнадим. Лекин ҳозир Бухорода дарс йўқ. Шерикларимдан тўрт киши Балх шаҳридағи Мозори Шарифға бормоқни қасд қилғон эканлар. Мен ҳам шулар билан бормоқни истадим. Ҳазрати Эшоннинг ҳузурларига кириб шу мақсадимни айтдим. Ҳазрати Эшон айтдиларки: - «Мозори Саҳида бизни муридлар бор, ўзи аҳли давлат одам. Бир омонат бераман, шу одамға олиб бориб берасиз. Ул одам сизни кўп ҳурмат қилади, жой беради» деб бир рисолаи форси Анфос номли ва кулоҳ дўппи омонат бердилар. Мозори Шарифға жўнадик. Аму дарёдан кема билан ўтуб, эшак кира қилиб, Мозори Саҳига бордик. Мозорда зиёрат қилиб бўлғондин кейин, шул мозорда ётиб қолдим. Шерикларим мендан ажраб кетди. Кундузи мозорни айланиб юргон эдим, бир болахонадан қори болаларни овози чиқиб турубди. Болахонага чиқдим. Бир мўйсафид домла ўтирган эканлар, йигирма чоғлик қори болалар қуръон ўқуб ўтирган эканлар. қори мендан сўрадилар: - «Сиз қаердан келдингиз?» деб. Мен айтдим: - «Бухородан келдим». – «қоримисиз?» деб сўрадилар. Мен: - «қориман» деб жавоб бердим. – «Бутун ҳифз қилғонмисиз?» деб сўрадилар. Мен: - «Мураттибман, бутун ҳифз қилғонман» деб жавоб бердим. қори домла айтдилар: - «Сураи Марямни бошдан қироат қилинг?» Мен бир саҳифа қироат қилиб бердим. қори домла менинг қироатимға кўп таҳсин айтдилар. Кейин айтдиларки: - «Сизга мана шу мозордан бир ҳужра олиб бераман, иккита қори болани хизматингизға қўяман, икки маҳал овқат олиб келиб беради, эрта билан чой-нон, ҳаммасини муҳайё қилади. Сизнинг вазифангиз шулки, мен ўз ишимға борганимда ўрнимда ўтираиб қори болаларға сабоқ берасиз». Мен айтдим: - «Мен ўқувчи толиби илмман, дарсим нима бўлади?» Кейин қори домла айтдилар: - «Бу мозорда дарс айтгувчи машҳур зот борлар. Шу зотға сизни топширамиз. Дарсингиз ҳам давом этади».
 
ХУЛОСА ШУЛКИ, МЕНГА БИР ҲУЖРАНИ очиб берди, икки қори болани муқаррар қилди. Улар менга овқатлар олиб келар эди. Ман қори домлани ўринларида гоҳқгоҳ бир жойға кетиб қолсалар қори болаларға таълим берар эрдим. Мени қори домла олиб бориб, машҳур домла (Ҳазрати муборак номлари Мирмуҳаммад Равс Саидзода) деб аталаркан. Шу домлаға топшурдилар. қози домла мендан сўрадилар: - «Бухорода нима дарсдан ўқуғонсиз?» деб. Мен: - То Шарҳи Муллоға қадар дарсларни ўқуганман» дедим. Мендан Кофияни мадҳаси исмдан имтиҳон қилиб кўрдилар. Мен ҳеч саволлариға жавоб беролмадим. Яна мендан илму Сарфдан савол қилдилар. Мунга ҳам жавоб беролмадим. Кейин «Эълолия қилғонмисан сарвларни» деди. Мен: - «Йўқ» деб жавоб бердим. қози домла айтдиларки: - «Ҳамма ўқуғон дарсларингиз бекор экан, бошдан ўқийсан. Ундан кейин мен сенга Мўзини, Занжони ўқитарман». Мени аъми қорини олдига юбордилар. Йигирма тўрт боб Мўзини эълол қилиш керак экан. Бир жамоа Сарфни ўқувчиларға менишерик қилиб қўйди. Эълол тожикча бўлар экан. Ман тожикчани камроқ билар эдим. Мен ниҳоят даражада қийналдим. Дафтарға ёзуб юруб ўқуғон дарсимни ёд қилар эдим. Олти ойда эълол қилиб тамом қилдим. Мен кўб ўз ҳолимдан таъсирланиб, Шарҳи Муллоғача ўқуғон бўлсамда, яна қайтиб мубтадийлар қаторида бошдан тушдим. Уч йил қилғон таҳсил ҳаммаси бекор бўлди. Эълолни тамом қилғондан кейин қози домланинг олдилариға келдим. қози домла қилиб кўрдилар: - «Яхши» деб баҳо бердилар. қози домла олдиларида Мўзини бошладим, андек вақтда Мўзини тамомқилдим. Кейин Занжони ўқудум, уни тамомқилиб, Марроҳил Арвоҳ ўқудум. Бир тарафдин Авомил ўқудум таркиби била ўқуб тамом қилдим, Ҳаракотўқудум. Кейин Ҳидоятул Наҳв ўқудум. Кейин Кофия ўқудум. Бир йилда шуларни ўқуб тамом қилиб, Шарҳи Мулло бошладим. Менинг бу ўқушум энди бошқача эрди. Дарсларни яхши тушунар эдим. Яхши фаҳмлаб ўқур эдим. Шу билан бирға Мантиқни Исоғувчи Мезонул Мантиқ, Мирқотил Мезонил Мантиқни, Шарҳи бадийи Мезон, Таҳзиб шарҳи билан Шамсия, қутбия, Суллам шарҳи билан, Бедил Шарҳи билан. Мирзо Бедилни қози домланинг ҳузурларида тамом ўқудум. Дарс нима эканиға энди тушундим. Шу вақтларда дадамиз мени истаб Бухороға келғон эканлар. Бухородан Мозори Шарифға борганимни эшитиб, Мозори Шарифға келдилар.
 
Энди бу орада Мирзо Муҳаммад қосимбойни топиб, Ҳазрати Эшоннинг омонатларини топшурдим. Мирзо Муҳаммад қосим хоннинг ўзининг солғон масжиди бор экан. Шу масжиднинг ҳужраларидан бировини менга бериб: - «Шу ерда истиқомат қилинг»- деди. – «Сизнинг тамоми заруриятларингиз бизнинг зиммамизда» - деди. Мозордан кўчуб, масжиднинг ҳужрасида истиқомат қилдим. Дадамиз келғонларида ушбу масжидда истиқомат қилар эдим. Мана шу йил ўн еттинчи йил бўлуб, инқилоб боши экан. Дададмиз менинг ҳолимни кўруб, хурсанд бўлуб: -«Мен сени олиб кетмоқ учун келдим. Энди кўрсам бу жойда тинч дарс ўқуб турубсан экан. Эмди мен сени олиб кетмайман. Шу ерда истиқомат қилаверасан»- дедилар. Мени ташлаб кетдилар, холос. Хуллас, икки йил Мозори Шарифда истиқомат қилдим. Рамазон ойларида Мозори Шарифда хатмға ўтдим. қози домламизнинг талаблари билан ҳовлиларида хатм қилдилар. Унда ҳам хатмға ўтдим. қози домламиз кўб шогирд қилмас эдилар. Шогирдлари 6-7 дан ошмас эди. Уларнинг ичларида муттадийси мен эдим. Бошқалар ҳаммалари Шарҳи Аъқоид ўқур эрдилар. қози домланинг шогирдларнинг ичларида бир афғон толиби илм бор эдилар. Машҳур Мулло Фақир деб аталар эдилар. Ўзи Шарҳи Аъқоид ўқур эди ва ажойиб тарки дунё жозибалик художўй зот эдилар. қози домламиз бу толиби илмни ниҳоятда ҳурмат қилар эдилар. Бир ажойиб вилоятға етғон зот эдилар. Кундузи дарсға келиб, дарс ўқуб бўлуб, кечси қабристонда ётар эдилар. Бу зотнинг сифатларини айтиб тамом қилиб бўлмайди. қози домламизға бир ҳодиса бўлуб қолди. У ҳам бўлса, Афғонистондан Бухоро томонға сургун бўлдилар, давлат томонидан. Шу ҳолда ҳамма талабаларға рухсат бердилар, магар уч кишиқа рухсат бермадилар. Бири Мулло Фақир: -«Мени бирла борасан» -дедилар. Менга рухсат бермадилар. Бухороға кетишга мажбур бўлдик. қози домламизнинг фарзандлари йўқ эди. Бир ўғиллари олим бўлуб, илмни тамом қилгандан сўнг ўн саккиз ёшида вафот қилган эканлар. Шу боланинг фироқида онаси ҳам вафот қилғондан кейин қози домла бир аёлни олдилар. Бундин ҳали бола бўлмағон. Шу аёлларини бирға олиб, у аёлнинг укаси қайнағалари бирла бизлар икки киши бешта отға минғон ҳолда Аму дарёдин ўтуб қаршиға келдик. қаршида бир уч кун туруб, Бухороға келдик. Ҳазрати Баҳоваддинни зиёрат қилиб, хотунларини бир шайхнинг уйиға қўйиб қози домламиз, мулло Фақир, мен уч киши Бухороға келдик. Бухорода Афғонистондан келиб қолғон бир киши, шу одамнинг ҳовлисида меҳмон бўлдик. Бу одам маддоҳлик қилар экан. Лаби Ҳовуз, Девонбегида сўз қилар экан. Ўтган толиби илмларға хабар бериб: - «Бир алломаи замон Афғонистондан келғон, ҳар ким дарс ўқуса, бизнинг уйға борсунлар» деб. Андек вақтда қози домла машғур бўлуб кетдилар. Амир Бухоронинг бир вазирлар бор эканлар. Мир Салим деган. қози домлаға мухдис бўлуб, бир ҳовлиға тушурди. қози домла аёлларини олиб келиб шу ҳовлида истиқомат қилдилар. Жамоа-жамоа бўлуб талабалар дарс бошладилар. қози домла тўрт ой Бухорода дарс айтганларида сўнг ёз бўлуб, Бухъоро иссиқ бўлуб кетди. Шунда мулло Фақир қози домладан руҳсат олиб, яна Афғонистонға қайтиб кетди. қози домла Бухоронинг ҳавоси иссиғи ёқмай, иситма касали бўлуб қолдалар.
 
Тошкентдан келғон савдогар бойлар қози домлани Тошкентға таклиф қилди. қози домла мени олиб Тошкентға кетдик. Аёллари Бухорода қолди. Тошкентнинг ҳавоси ёқиб, касалдан тузук бўлуб қолди. Ҳалиги таклиф қилғон бойлар қози домладан илтимос қилишди. Тошкентда турунг дейишди. Кўкалдош мадрасасида дарс айтишға муқаррар бўлдилар. Кейин ҳовли топиб бердилар. Аёлларини ҳам олиб келдилар. Шу вақт Афғонистон подшоси ўлдурулуб, ўрниға боласи Омонуллоҳ деган ўғли подшоҳ бўлди. Бу подшоҳ Совет ҳукумати билан битим тузуб, консул юборди. Тошкентға консул қози домлани чақириб, подшоҳнинг фармонини берди. қози домлани қайтиб Афғонистонға подшоҳ талаб қилди. Консул айтди: - «Сизға йўл ҳаражоти берамиз, қайтиб Афғонистонға борасиз». Шу билан қози домла хотунларини қайноғалари билан қолдириб, мениолиб икки отға миниб Кобулға жўнадик. қобулға борғондан кейин қози домлани подшоҳ ҳузурига чақириб, Жалолобод шаҳриға «қози» қилиб юборди. Мен бирла қози домла Жалолобод шаҳриға келдик. Кобулда тургон вақтимизда қози домлани отлари бор эди. Саройға бойлағон. Ман минғон отни сотдик. қози домла минғон отни қолдирдик. Бир кун шу турғон саройға Мулло Фақир кириб келди. қози домлани зиёрат қилди. қози домладан илтимос қилдики: - «Мени турғон қишлоқда ҳам ҳашак сероб, қорини ҳам олиб, отини ҳам олиб қишлоқға борсам, бир ой олиб турсам, от ҳам яхши семириб қолар эди». қози домла: - «Хўп» деб руҳсат бердилар. Кобол шаҳридан, бир ўттиз километр ташқарида, тоғнинг ичида «Сабз» деган қишлоқ экан. Шу қишлоқда бир ой турдик. Обу ҳавоси жуда яхши экан, салқин, тоғдан сув тушади, ниҳоятда совуқ, тутлар пишғон вақти экан. Мулло Фақир масжидда ибодан қилиб ўтирар экан. қишлоқ халқи бола-чақаси билан мухлис экан. Бир ойдан кейин қайтиб Кобулға келдик. Мулло Фақир яна хайрбод қилиб ажраб қолди. қози домла Жалолободға қози бўлғонидан кейин йўлда бир қишлоқда Нақиб Соҳиб деган бир Пир бор экан. Ўзлари араб Боғдадданкелғон эканлар. қози домла Нақиб Соҳибни зиёрат қилмоқ учун шу қишлоқға келдилар. Пир боғларида ўтирган эканлар. Бу Пирға подшоҳ ҳам мурид экан. Кириб зиёрат қилдик. қози домла Нақиб Соҳиб билан арабча сўзлашдилар. Бир соат суҳбат қилдилар. Кейин рухсат олиб Жалолободға жўнадик. қишлоқ аҳлининг ҳикоя қилишича бу зот «Соҳиби Каромат» эканлар. Жалолободда қози домламизға давлат тарафидан ҳовли берилди. қози домламиз кундузи маҳкамаға борар кечқурун мен овқат тайёрлаб турар эдим. Эрта била менинг дарсимни айтиб маҳкамага кетардилар. Шу тариқада тўрт ойдан кейин қози домланинг аёллари ҳам подшоҳнинг харажоти билан Тошкентдан етиб келдилар. қози домламизнинг хос ҳузурларида мендан бошқа ўқувчи йўқ. қози домламиз шундоғ адолатлик қози бўлдиларки, иккинчи Абу Юсуф десак бўлар эди. Адолатлари шу даражада эдики, мен бир кун бозорға бориб, қози домланинг отлариға беш-ўн боғ беда олдим. Бирон ҳаммол бўлса, кўтартириб олиб кетаман деб турғон эдим. Бир одам келиб: - «Мен олиб боруб бераман» деб бедани кўтариб бормоқчи бўлди. – «Неча пул оласиз?» десам, - «Йўқ, қози домлаға хизмат қиламиз» деб, бедани ьекорга обормрқчи бўлди. Бедани кўтартириб, ҳовлиға олиб келдим. Бедани ерға қўйиб турудик, қози домла чиқдилар. Кўруб, чақириб олдилариға: - «Неча пулға баҳо қилдинг». Мен айтдим: - «Бу одам бекорға олиб бораман» деди. қози домланинг котиблари турган эди. Сўрадиларки: - «Бозордан ҳрвлиғача кўтариб келғон бедаға қанча ижара берилади?» Котиб айтдики: - «Икки танга бўлади», деди. Менга айтдилар: - «Икки танга тўла» дедилар. Мен икки танга бердим, ул одам олмади. Котибға айтдилар: - «Ур дедилар икки тарсаки, урдилар, олмайсанми? Ол пулни иккинчи бул кўчада қадамингни қўймайсан, агар қадамингни қўйсанг, сени қамаб қўяман». Мен ҳайрон қолдим. Ул одам: - «Хўп» деб икки тангани олиб жўнаб қолди. Кейин мен ҳайрон бўлдимки, бу одам яхшилик қилса жазо берилди, сабаби, бу одамнинг маҳкамада жанжали кетияпти. Бу шунинг учун алоқа қилмоқ учун бедангни кўтариб лоиб келғон бу ерға. қози домла маҳкамаға боратурғонларида олдиларида икки аскар йўлдаги одамларни: - «У ёққа тур, бу ёққа тур», деб кетар эди. Маҳкамаға қози ўтуб кетгунча, кўчада машина, араба тўхтайди. қозининг ҳайбати бу ерда кўрунуб туради. Кийимлари, бошларидаги кийимлари ҳаммасибошқача кўрунуб турар эди. Бу Жалолобод шаҳрида энг юқори турғон амалдор ниоб – тўртта қози бўлар эди. Энг юқори қози бизнинг қози эдилар. Рамазон ойи келди. Ноиб соъларнинг ўртасида хатм бошланди. қози домламизни хатмға таклиф қилиб, қоғоз келди. қози домла менга айтдилар: - «Сен ҳам мени бирла боргин, хатмни томошо қилиб келасан». Ўрданинг дарвозасининг тагига келғонда қози домлани ичкариға рухсат берди. Менга рухсат бермади. Тўхтатиб қўйди, чунки менда чақирув қоғози йўқ эди. қози домла лашкарға айтдилар: - «Менинг кавшимни ушлаб турадурғон хизматкорим бўладур» дедилар. Ичкариға кирдим. Ўрданинг ўртасида масжид бор экан. Масжидда намоз ўқуғувчилар ҳаммаси улуғ одамлар. Хулоса шулки, хатмға ўтуб турғон қори ниҳоятда хом экан. Ўтуб туруб кўп хато қилар экан. Орқасида сомеъ йўқ. Ман луқма беришға мажбур бўлдим. Бир тасбеҳда кўп ерда хато қилди. Ман луқма бердим. Тасбеҳ тамом бўлғондин кейин шаҳарнинг ҳокими мени таклиф қилди. Биллоҳ, то охири хатмни тамом қилдим. Хатмда турғонлар кўп хурсанд бўлуб, рози бўлушди.
 
[Давоми бор...]
Манба: http://uzislam.com
 
== Your recent contributions. ==