Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
„“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” давлат...“ yozuvi orqali yangi sahifa yaratildi
(Farq yoʻq)

18-May 2021, 13:36 dagi koʻrinishi

“Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг тизимига кирувчи ташкилот: телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини бошқариш бўйича Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг ишчи органи; рақамлаш, сигнализация пунктлари кодларини ажратиш, улардан оқилона фойдаланишни ҳисобга олиш ва назорат қилиш бўйича масъул орган; Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқларида халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизимининг оператори; мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари бўйича рўйхатга олиш тизимининг оператори; кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базасининг оператори ҳисобланади.

Вазифалар: Ўзбекистон Республикаси телекоммуникация тармоқлари, шу жумладан, операторларнинг телекоммуникация тармоқларини самарали ишлашини таъминлаш ва мувофиқлаштириш; телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизими ва операторларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимлари орқали кўрсатилаётган хизматлар сифати махсус ваколатли орган томонидан ўрнатилган талабларга мувофиқлигини операторларнинг телекоммуникация тармоқлари ҳолати ва тизимли мониторинг орқали амалга ошириш; Ўзбекистон телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларини мувофиқлаштирилган бошқаришнинг замонавий тизимини яратиш; телекоммуникация тармоқларини бошқариш тизимларини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда иштирок этиш; Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини оператив-техник бошқарувини, шунингдек, телекоммуникация тармоқлари ва ресурсларидан давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, мудофаа, хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари манфаатлари йўлида устувор фойдаланишни таъминлаш; кундалик шароитларда ва фавқулодда вазиятларда хорижий давлатларнинг телекоммуникация тармоқларини бошқариш миллий марказлари билан телекоммуникация тармоқларини бошқариш ва телекоммуникация ресурсларидан ўзаро фойдаланиш бўйича ҳамкорлик қилиш; кундалик шароитларда махсус истеъмолчиларни алоқа хизматлари билан максимал даражада қондириш учун телекоммуникация тармоғи ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш; маълумот йиғиш ва телекоммуникация ресурслари маълумотлар базасини, Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларининг рақамлаш режаларини юритиш; халқаро овозли трафикни ўтказиш тартиби бузилишига қарши ҳаракат қилиш тизимининг ишлашини таъминлаш; мобил қурилмаларни халқаро ўзига хос идентификация кодлари рўйхатга олиш тизимининг узлуксиз ишлашини ва такомиллаштиришини таъминлаш; кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базаси шаклланиши, ишлашини ва кузатиб боришни таъминлаш, шу жумладан, ундаги ахборот ва маълумотларни узатиш, йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек, кўчиб ўтган рақамларнинг марказлаштирилган базасига кириш учун рухсат беришни таъминлаш; Ўзбекистон телекоммуникация операторларининг тармоқларини тезкор-техник бошқариш, тармоқлар ҳолатининг тизимли мониторингини олиб бориш ва тақдим этилаётган хизматларнинг сифат кўрсаткичларига мувофиқлигини баҳолаш ва телекоммуникация операторлари тармоқларининг ишлаши бўйича хизмат кўрсатиш; фавқулодда вазиятларда Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини оператив-техник бошқарув режасини тайёрлашда иштирок этиш.

Раҳбарият

Директор в.б. - Шакиров Улугбек Анварович

Директорнинг биринчи ўринбосари в.б - Мелибоев Шерзод Бахтиёрович

Марказ тарихи

1992 йил

1992 йил 1 августда Ўзбекистон Республикаси Алоқа Вазирлигинигининг 1992 йил 29 июлдаги №168-сон буйруғига мувофиқ Оператив бошқарув хизмати ва Ҳудудий ишлаб чиқариш бирлашмаси базасида Халқаро ва Шаҳарлараро тармоқларни бошқариш маркази ташкил этилди.

2004 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 майда қабул қилинган “Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №215-сон қарорига мувофиқ Халқаро ва Шаҳарлараро тармоқларни бошқариш маркази Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази(ЎзТТБРМ)га ўзгартирилди. ЎзТТБРМ Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги таркибига кирувчи корхонадир.

2007 йил

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрда қабул қилинган “Устав фондида Давлат улуши бўлган корҳоналарнинг самарали бошқарилишини ва Давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №215-сон қарори билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги Низомига мувофиқ Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази “Ўзбекистон телекоммуникация тармоқларини бошқариш Республика маркази” Давлат унитар корхонасига ўзгартирилди.


Манзил: 100019, Тошкент ш., Олмазор тумани, Себзор даҳаси, 18А уй Изоҳ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси телекоммуникациялар тармоқларини бошқариш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 680-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланилаётган, сотиш ёки шахсий фойдаланиш учун олиб кириладиган ва ишлаб чиқариладиган мобил қурилмаларни рўйҳатга олиш тартиби тўғрисида”ги 680-сон қарори.