Fayl:Ўзбекистон Республикаси ИТТҲ МДА.jpg
Asl fayl (3 872 × 2 592 piksel, fayl hajmi: 4 MB, MIME tipi: image/jpeg)
Ўзбекистон Республикаси Илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари Марказий давлат архиви
tahrirЎтган асрнинг 60 – йиллари бошида тиббиёт соҳасини ривожлантириш, юқумли касалликлар тарихини ўрганиш, уларга қарши курашиш мақсадида ҳукумат тиббиёт ҳужжатларини архивда сақлаш ва қабул қилиш ишларини амалга ошира бошлади. Бу фаолиятлар эса биринчи бўлиб Ўзбекистонда тиббиёт ҳужжатлари архиви ташкил топишига олиб келди. Ўзбекистон Республикаси илмий техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий давлат 1962 йил 2 июнда ташкил этилган. Архивнинг ташкил этилишидан асосий мақсад тиббиёт хужжатлари асосида касаллик тарихларини ўрганиш, йўқ бўлиб кетган касалликлар – чума (вабо) холера, яшур каби касалликлар хақидаги ҳужжатларни архивда сақлаш, келажак ёш авлод бу ҳужжатлардан илмий ишлар, монографиялар ёзишда фойдаланишлари мақсадида имконият яратишдан иборат бўлган. Архив дастлаб жудаям кичик шахсий таркиб, яъни 4 та ходим билан фаолият юрита бошлаган. 1965 - йилда техник бўлим пайдо бўлиб, қўшимча равишда яна 4 нафар ходим қўшилган (бўлим бошлиғи, 2 та катта илмий ходим, 1 та техник ишчи.) 1960-йилларнинг ўрталарида ўлкамизда илмий-техник ҳужжатларга қизиқиш ортганлиги туфайли 1965 йил 26 март қарорга биноан архив номи ЎзССР тиббиёт ва техника ҳужжатлари Марказий давлат архивига ўзгартирилди. Ушбу қарор амалда ижро этилганидан сўнг республикамизда илмий техникавий ва тиббий ҳужжатларни ўрганиш, уларни давлат сақловига топширишни ташкил этиш амалга оширила бошланди. Бунга 1965 йилдаги архив маълумотларига кўра ушбу йилдаги ҳужжатларнинг умумий сони 30 мингдан ортиқни ташкил этганлигини ёрқин мисол қилишимиз мумкин. 1980 йил 18 сентябрда Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ва техникавий ҳужжатлар Марказий давлат архиви номи илмий – техникавий ва тиббиёт ҳужжатлар Марказий давлат архивига ўзгартирилган. Юртимиз мустақиллиги шарофати билан архивга Ўзбекистон Республикаси илмий – техникавий ва тиббиёт ҳужжатлар Марказий давлат архиви номи берилди. Архивимиз тарихи ҳақида сўз юритганда , соҳа ривожига ва мазкур архив фаолиятига катта ҳисса қўшган инсонларни ёдга олиш мақсадга мувофиқдир. Хусусан, тиббиёт ходими Тўхта Усмонов, Раъно Халилова, Мастура Хожиметова ва архивда анча йиллар катта илмий ходим бўлиб фаолият юритган Д.А.Иофе, Н.А Головина, Е.А.Бринчик ва бошқалар архив ишида самарали фаолият юритганлар. Архивнинг дастлабки фаолияти даврларида архивнинг иш режалари ишлаб чиқилган бўлиб, ўтган даврларда архив иши режалари мунтазам равишда бажарилиб, архив ҳужжатларидан фойдаланилган ҳолда 200 дан ортиқ мақолалар матбуотда чоп этилди, 100 дан ортиқ радиоэшиттириш ва телекўрсатувлар, шунингдек, кўплаб кўргазма ва экскурсиялар ташкил этилган. Шунингдек, архив учун янги бино лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиб, 1987-йилдан архив учун янги бино қуриш ишлари бошлаган. Ўтган йиллар мобайнида республикада архив иши ва иш юритиш соҳаси ривожланиб ва такомиллаштириб борилди. Хусусан, архивга ҳужжатлар қабул қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратилди. Масалан: 1992 йилга келиб архив фондидаги ҳужжатларнинг умумий сони 207 907 тани ташкил қилган, шулардан маъмурий ҳужжатлар – 7 778 та, илмий-техникавий ҳужжатлар - 33059 та, касаллик тарихи 9 4647 та, улардан маъмурий ҳужжатлар – 79 963 та, илмий-техникавий ҳужжатлар – 34 425 та, касаллик тарихи 94 647 та.
Бу вақтга келиб эса архивнинг асосий иш фаолияти илмий-техникавий ҳужжатлар билан ишлаш масалаларини кенгайтириш, илмий – маълумот аппаратини тузиш ва илмий техникавий ҳужжатларни халқ хўжалигида ҳар тарафлама оқилона фойдаланишни ташкил қилиш этиб белгиланди. 2004 йили архив янги бинога кўчирилди. Шу даврларда архивда 146 та ташкилот ҳужжатлари йиғилган бўлиб, шу жумладан, улардан 54 таси тиббиёт муассасаларига тегишли бўлган. 2002 йилда архивнинг 40 – йиллик юбилейи кенг нишонланган. Бу йиллар мобайнида архивда жуда катта ижобий ўзгаришлар амалга оширилди. Ўз фаолияти мобайнида архивда ташаббусли ахборотлар, ижтимоий-ҳуқуқий сўровлар ҳамда мавзули сўровлар ижро этилди, кўргазмалар, радио ва телекўрсатув, илмий-оммабоп мақолалар тайёрланган, минглаб нафар тадқиқотчиларга хизмат кўрсатилган.
Бугунги кунда архив фондида сақланиб келинаётган ҳужжатлар асосан қуйидаги йўналишлар бўйича туркумланади: - Саноат - Қишлоқ хўжалиги - Сув хўжалиги - Ўрмон хўжалиги - Транспорт - Қурилиш - Турар-жой коммунал хўжалиги - Маиший хизмат кўрсатиш - Соғлиқни сақлаш муассасалари. Архивда илмий техникавий ҳужжатлар, конструкторлик лойиҳалари ва бир қанча тарихий аҳамиятга эга ҳужжатлар сақланади. Жумладан: қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, туманларида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш тўғрисидаги лойиҳалари ва сметалари; сув хўжалиги соҳасида Республика бўйича хўжаликларни, халқни ичимлик суви билан таъминлаш ва ерларни суғориш ишлари ҳақидаги ҳужжатлар; ўрмон ҳўжалиги соҳаси бўйича чўл ерларни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари ҳақида; транспорт соҳаси бўйича кўприклар қуриш, йўлларни таьмирлаш тўғрисидаги ҳужжатлар; қурилиш соҳасида эса шаҳардаги турар-жойлар, бинолар қуриш, реконструкция қилиш ҳақидаги ҳужжатлар; пахта тозалаш, пахтани қайта ишлаш ва яна бир қанча машиналарнинг лойиҳалари; соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича илмий-текшириш институтларида олиб борилаётган илмий ишлар, тиббиёт соҳаси тарихини ривожлантиришга оид доимий сақланадиган бошқарув ҳужжатлари мавжуд. Бундан ташқари Республикада илм-фан соҳасини ривожланишига ўз ҳиссаларини қўшган атоқли шахслар– профессор ва олимларнинг шахсий фондлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг шахсий ҳужжатлари, фото суратлари, илмий ишлари қабул қилинади ва сақланади.
- Belgili roʻyxat qismi
- Belgili roʻyxat qismi
Fayl tarixi
Faylning biror paytdagi holatini koʻrish uchun tegishli sana/vaqtga bosingiz.
Sana/Vaqt | Miniatura | Oʻlchamlari | Foydalanuvchi | Izoh | |
---|---|---|---|---|---|
joriy | 10:31, 2017-yil 7-iyul | 3 872 × 2 592 (4 MB) | Mominov.uz | Cross-wiki upload from uz.wikipedia.org |
Fayllarga ishoratlar
Bu faylga bogʻlangan sahifalar yoʻq.