Foydalanuvchi:Zilola Adhamova/И БОБ. “АН-НАҲДА” ҲАРАКАТИ ВА ЯНГИ АРАБ АДАБИЁТИ
Миср адабиётида маърифатпарварлик жараёни
tahrirЯнги араб адабиёти «Ан-Наҳда», яъни миллий юксалиш ҳаракати дастлаб, Мисрда ривожланди. «Ан-Наҳда» атамаси кенг маънода ишлатилиб, «уйғониш», «тикланиш», «юксалиш» деган тушунчаларни англатади.
«Ан-Наҳда» ҳаракати ХИХ асрнинг биринчи чорагида бошланиб, Миср ҳокими Муҳаммад Али ўтказган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, шунингдек, Европа
қасидалар) ҳамда диний-фалсафий, табиий фанларга оид адабиётни, фалсафа, филология, тарих, жуғрофия ва бошқа бир қатор фанларга мансуб бўлган илмий рисолаларни ўз ичига қамраб олади.
Янги араб адабиёти тушунчаси, ХИХ-ХХ аср бошигача етиб келган сира, мақома, қасида каби бадиий адабиётнинг анъанавий жанрлари асосида ҳамда Ғарб адабиётининг таъсирида энди шаклланиб келаёттан янги жанрлар - замонавий роман, ҳикоя, очерклар, эссе ва замонавий қасидалар билан боғланади.
“Ан-Наҳда” юксалиш даври маърифатпарварлик ҳаракати билан чамбарчас боғланиб кетади. Унинг дастлабки куртаклари ХИХ асрнинг бошлари, 1821 йилдаги «Булоқ» ҳукумат босмахонасининг очилиши билан боғлиқ. Бу босмахонада 1828 йилдан бошлаб “Ал-вақаиъу-л-мисрийа” (“Миср воқеалари”) номли биринчи Миср рўзномаси нашр қилина бошланди. Муҳаммад Алининг ҳокимлиги даврида (1805-1848) Мисрнинг Ғарбий Европа билан алоқалари жадаллашиб кетди. 1826 йилда ёш мисрликлардан 44 кишилик гуруҳ тузилиб, Францияга ўқишга юборилди. Уларнинг ичида ёш имом Рифаъа ат-Тахтавий (1801- 1873) ҳам бор эди. Йигирма олти ёшли имом машҳур ислом университети Ал-Азҳарни тутатиб, ислом бўйича яхши маълумотга
эришган бўлса-да, Парижга қилган олти йиллик сафари давомида бор имкониятини ғарб маданияти, унинг таълим тизими, адабиёти, театри, умуман, унинг ҳаётини ўрганишга бағишлади. Натижада унинг «Тахлис ал-ибриз фи талхис Бариз» ("Париж тавсифида соф олтинни ажратиб олиш” ёки қисқача "Париж тавсифи”) китоби вужудга келди.
Париждан қайтгандан сўнг у Мисрда таржимонлик ҳаракатини фаоллаштириб юборди. У тузган таржимонлик мактаби «Дар ал-алсун» (“Тиллар уйи”), кейинроқ Қоҳирадаги «Айн аш- Шамс» университетининг «Куллияту-л-алсун» («Тиллар факультети»)га асос бўлди. Рифаъа ат-Тахтавий машҳур француз қўшиғи “Марсельеза” ни араб тилига биринчи бўлиб таржима қилган шоирдир.
Таржимонлар уйида Европанинг мумтоз адабиёти намуналари, таълим тизимида фойдаланилаётган дарсликлар, қўлланмалар, илм ва техникага оид китоблар таржима қилиниб, асосан, “Булоқ” босмахонасида нашр этилар эди. ХИХ асрнинг 30- йилларидан бошлаб Мисрда политехника мактаблари очила бошлади. Улардан биринчи муҳандислар етишиб чиқди.
Муҳаммад Али даврида яшаган адиблардан Ҳасан Аттор, Муҳаммад Амин, Абдураҳмон ал-Жабартийларнинг номларини эслаш ўринлидир.
Абдураҳмон ал-Жабартийнинг «Миср Муҳаммад Али ҳукмронлиги остида (1806-1821)»[1] асари ХИХ аср бошларида Мисрдаги ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий аҳвол, шунингдек, араб дунёсида рўй берган ўзгаришларни ҳаққоний акс эттиради. Асар ўзининг фактлар, далил ва исботларга бойлиги билан аҳамиятга моликдир. Ал-Жабартий 1806-1821 йилларда бўлиб ўтган воқеаларнинг тирик гувоҳи сифатида уларга ўз муносабатини ёзиб қолдирган.
Таниқли филолог олим Иброҳим Дасуқий эса соф араб адабий тили - фусҳани соддалаштириб, кўпроқ ҳаётга татбиқ этишга даъват этди. Бу каби фактлар ана шу даврда Мисрда маърифатпарварликка хос ўз тарихига, миллий тилига қизиқиш жараёнлари фаоллашиб борганидан далолат беради.
Араб дунёсида маърифатпарварлик ҳаракати дастлаб Сурияда бошланган бўлса-да, Мисрда феодал тузумдан капиталистик муносабатларга ўтиш жараёни жадаллашиши натижасида кенгроқ тус олди. Маърифатпарварлар қолоқлик, жаҳолат, зулмдан ёруғликка чиқиш йўлидаги асосий омилни халқни маърифатга жалб этишда, унинг ақл-идроки, маънавий онгини оширишда кўрар эдилар.
Айни шу даврда, бир томондан, илғор ғарб мамлакатларининг илм-фан, технология соҳасидаги ютуқлари ва тажрибаларидан кенг фойдаланиш, иккинчи томондан, ўз миллий қадриятларини тиклаш ва ривожлантириш, ҳаётбахш анъаналарни сақлаб қолиш, сийқаси чиққан ва қотиб қолган мафкурадан, бидъатлардан қутулиш каби тамойиллар кенг тарқала бошлади.
Миср маърифатпарварлик адабиётида инсонпарварлик, миллат манфаати, рационал, яъни ақл-идрокка таяниб тафаккур қилиш ғояларининг пайдо бўлишига ХВИ-ХВИИИ асрлар француз маърифатпарварлик ҳаракати ғоялари катта таъсир кўрсатди. Шу билан бирга маьрифатпарварлик ҳаракатида халқнинг
технология соҳасидаги ютуқлари ва тажрибаларидан кенг фойдаланиш, иккинчи томондан, ўз миллий қадриятларини тиклаш ва ривожлантириш, ҳаётбахш анъаналарни сақлаб қолиш, сийқаси чиққан ва қотиб қолган мафкурадан, бидъатлардан қутулиш каби тамойиллар кенг тарқала бошлади.
Миср маърифатпарварлик адабиётида инсонпарварлик, миллат манфаати, рационал, яъни ақл-идрокка таяниб тафаккур қилиш ғояларининг пайдо бўлишига ХВИ-ХВИИИ асрлар француз маърифатпарварлик ҳаракати ғоялари катта таъсир кўрсатди. Шу билан бирга маьрифатпарварлик ҳаракатида халқнинг маданий меросига, ислом дини ва қадриятларига таяниб, уни ҳаёт билан боғлаш тамойилларини кўрамиз. Бунинг боиси шундаки, Мисрдаги маърифатпарварлик ҳаракати ХИХ асрнинг охирги чорагидаги ғарб истилочиларига қарши миллий озодлик ҳаракати билан чамбарчас боғланиб кетди. Йирик ғарб давлатлари - Франция ХВИИИ аср охирида, Англия ХИХ асрнинг охирги чорагида ўз манфаатини кўзлаб Мисрга кириб келди. Англия мустамлакачиларининг бу мамлакатда нафақат ўз сиёсати, балки мафкураси, маънавиятини тарқатишга уриниши халқ орасида қаттиқ норозилик кайфиятини уйғотди.
кириб келди. Улар сафидан Муҳаммад Абдуҳ, Адиб Исҳоқ, Мустафо Комил каби оташин нотиқ ва сўз усталари чиққан бўлиб, арабларга хос нутқ санъатини маърифатпарварлик даври ижтимоий-сиёсий муаммолари билан боғлиқ ҳолда ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшдилар. Шу билан бирга уларнинг матбуотда эълон қилинган мақолалари ижтимоий-сиёсий ва маърифий-ахлоқий масалаларни ёритадиган барча турдаги публицистика жанрларининг шакллланишига олиб келди.
Шундай қилиб, ХИХ асрда Миср бошқа араб мамлакатларига нисбатан анча ривожланган мамлакатга, араб дунёсннинг сиёсий, айниқса, маданий марказига айланди. Бу ерда 70-йилларда Усмонли турклар ҳукмронлигининг зулмидан қочган суриялик ва лубнонлик маърифатпарвар зиёлилар тўпланиб, Миср адабиёти ва санъатининг ривожланишига катта ҳисса қўшдилар.
Биз Миср маърифатпарвар публицистлари билан таништирувни, аввало, Жамолиддин ал-Афғонийдан бошлаймиз. Асли Афғонистондаги Астробод шаҳрида туғилган Ҳиндистонда таҳсил олган бу шахс замонасининг энг кўзга кўринган мусулмон маърифатпарварларидан ва диний ислоҳотчилардан ҳисобланади.
[1]Ал –Джабарти Абд ар-Рахман. Египет под властью Мухаммада Али (1806-1821), - М.: Изд-во восточной литературы. 1963.