Qishloq xoʻjaligi: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
"Қишлоқ ҳўжалиги аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларини етқазиб берувчи асосий манбади..." yozuvi orqali yangi sahifa yaratildi
(Farq yoʻq)

12-Aprel 2013, 04:47 dagi koʻrinishi

Қишлоқ ҳўжалиги аҳоли учун озиқ-овқат маҳсулотларини етқазиб берувчи асосий манбадир. Айни вақтда у кенг истемол махсулотлари ишлаб чиқарувчи саноатнинг бир қанча тармоқлари учун хом-ашё етказиб беради. Масалан,қишлоқ ҳўжалик хом -ашёсининг улуши(қиймат жихатидан)ип газлама саноатида барча моддий харажатларнинг 60-фоизини,қандолат саноатида салкам 70 -фоизни,ёғ ва сут саноатида қарийб 80- фоизни ташкил қилади. Буларнинг хаммаси шуни кўрсатадики,қишлоқ ҳўжалик ишлаб чиқаришни кўнгилдагидай суръатлар билан ривожланмаса,ҳалқ турмуш даражасини оширишнинг хеч қандай энг яхши программасини ҳам рўёбга чиқариб бўлмайди. Қишлоқ ҳўжалигининг ахамияти яна шу билан белгиланадики,ҳалқ ҳўжалигида банд бўлган ходимларнинг 27 фоизи шу соҳада меҳнат қилади. Қишлоқ ҳўжалигида мамлакат миллий даромадининг тахминан учдан бир қисми яратилади. Шу сабабли мамлакат бутун иқтисодиётининг ўсиш суръатлари,меҳнаткашлар фаровонлигини ошириш кўп жиҳатдан қишлоқ ҳўжалигининг ривожланиш даражасига боғлиқдир. Шу билан бирга социал-сиёсий жиҳатни ҳам хисобга олиш муҳимдир. Қишлоқ ҳўжалигини юксалтириш ишчилар синфи билан деҳқонлар иттифоқини мустаҳкамлашнинг энг муҳим шартидир. В.И.Ленин қишлоқ ҳўжалигининг аҳамиятини белгилар экан,мустаҳкам қишлоқ ҳўжалик базаси бўлмаса,ҳеч қандай ҳўжалик қурилиши булиши мукин эмас деб таъкидлаган.