Tatariston: Versiyalar orasidagi farq
Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
→Tarixi: Fixed typo Teglar: Qaytarildi Mobil qurilma orqali Mobil ilova orqali Android-ilova orqali |
→Xoʻjaligi: Fixed typo Teglar: Qaytarildi Mobil qurilma orqali Mobil ilova orqali Android-ilova orqali |
||
Qator 14:
Татаристон ҳудудида одам илк палеолит давридан яшай бошлаган. Тош даврининг барча босқичларига хос манзилгоҳлар топилган. 6—7-асрларда Татаристоннинг Турк хоқонлиги билан алоқаси кучайган. 9-асргача ҳозирги Татаристон ҳудудида мажор (мадяр) қабилалари яшаган. Кейинчалик уларни ВолгаКама булғорлари суриб чиқарган. 10—14-асрларда Татаристон Волга Кама Булғорияси таркибига кирган. 1236-йил мўғуллар бостириб келган ва у 1241-йилда Олтин Ўрда хонлигида қўшиб олинган. 14-аср охири — 15-аср бошларида Қозон татарлари шакллана борди ва Олтин Ўрда барбод бўлгач, Татаристон ҳудудида Қозон хонлиги ташкил топди (1438). Рус кўшинларининг юришлари (1545—52) натижасида Қозон хонлиги босиб олинди. 1708-йилда Қозон губернияси ташкил этилди. 18—19-асрларда ўлкада саноат ва маданият ривожланди. Мовут тўқиш, кемасозлик, кўнчилик, мис эритиш, совунгарлик корхоналари барпо этилди. 1804-йил Қозон университети очилди. 1861-йил деҳқонлар ислоҳотидан кейин деҳқонларнинг Бездна қўзғолони бўлиб, уни талабалар ҳам кўллаб-қувватладилар. Татаристон меҳнаткашлари 1905-07 йиллардаги инқилобда фаол қатнашдилар. 1917-йил феврал инқилобидан сўнг миллий демократик ташкилотлар, жумладан, таникли инқилобчи М. Вахитов бошчилигида Мусулмон социалистик қўмитаси тузилди. 1917-йил 26 октабр (8 ноябр)да Қозонда Шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918—19 йилларда Татаристон ҳудуди 2 марта оқ гвардиячилар қўлига ўтди. 1920-йил 27 майда РСФР таркибида Татаристон АССР ташкил этилди. 1990-йил 27 августда Татаристон Олий Кенгаши республиканинг давлат суверенитетини эълон қилди. 1992-йилдан Татаристон Республикаси деб атала бошлади, 1991-йил президент Лавозими таъсис этилди.<ref name=":0" />
==
Татаристон — Россия Федерацияси таркибида иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган республикалардан бири. Ялпи маҳсулотда саноатнинг улуши 46,2%, қишлоқ хўжалиги.ники 7,5%, қурилишники 8,2%, транспортники 5,1%.
Қишлоқ хўжалиги дончорвачилик йўналишида ривожланган. Бурдой, сули, гречиха, жавдар, арпа, қанд лавлаги, кунгабоқар, маккажўхори, картошка, сабзавот, техника ва емхашак экинлари етиштирилади. Ғарбда боғдорчиликка эътибор берилади. Чорвачилигида қорамол, чўчқа, қўй ва эчки, парранда боқилади. Қуёнчилик ва асаларичилик ривожланган.<ref name=":0" />
== Sanoati ==
|