Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими Зойир Мирзаев Қозоғистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамкулов ва элчихона вакиллари Алмаз Аубакиров, Галимжан Кистаубаевлар билан учрашиб, бир қатор масалалар юзасидан Andoza:Https://uza.uz/uz/posts/toshkent-viloyati-hokimi-qozogiston-elchisi-bilan-uchrashdi 482309фикр алмашди.

Йиғилганлар бугунги кунда Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари ҳамкорликда амалга оширилаётган устувор иқтисодий лойиҳаларга, жумладан, саноат, савдо-сотиқ, экспорт, импорт амалиётларини ташкил этилаётганига юксак баҳо берди. Айниқса, 2022 йил охирида Янгийўл туманида “RTS-SA” МЧЖ томонидан қиймати 300 миллион долларлик “Замонавий мультимодал логистика маркази”ни татбиқ этиш лойиҳасини алоҳида эътироф этди. Бу каби шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш, келгусида энергетика, тоғ-кон саноати, транспорт ва логистика, тўқимачилик, озиқ-овқат ҳамда бошқа тармоқларда ҳам ҳамкорликларни янада жадаллаштириш зарурлиги белгилаб олинди.