Янгиқўрғон тумани халқ таълими бўлимига қарашли 54-сонли умумий ўрта таълим мактаби ҳақида МАЪЛУМОТ

Наманган вилояти, Янгиқўрғон туманидаги Нанай қишлоғи ҳудудида 1991-йилгача 3 та мактаб мавжуд бўлиб, ўша вақтдаги «Фрунзе» номли совхоз чорвадорларининг фарзандлари 3 км масофадан 33-ўрта мактабга пиёда қатнаб ўқир  эдилар. “Нанай” совхози раиси Худойбердиев Бахриддин ака ташаббуси билан чорвадорлар фарзандлари ва «Дўстлик» маҳалла фуқароларининг болалари учун совхоз боғидан 70 сотих ер ажратилиб, совхоз томонидан ёрдам уюштирилди ва мактаб биноси қурилиши бошлаб юборилди. Шу йўл билан 54-сонли мактаб биноси қурилди. Уста Жўраев Ғанишер ака бошчилигидаги қурилиш жамоаси барчага ўрнак кўрсатиб жонбозларча хизмат қилди. Мактаб 1991-йилда илк бор 42 та ўқувчи билан бошланғич синф бўлиб очилди ва 44-мактабдан ажралиб чикди.

 Собиржон Алимқулов 2011-2012-йилларда мактаб Нанай ҚФЙ даги бошқа мактаблар учун “Компьютер саводхонлиги ” бўйича таянч тренер деб танланиб, жами 200 га яқин педагог ходимлар ахборот технологияларига оид билимларини ошириш учун хизмат қилди.

Алимқулов Собиржон-   ўқувчиси      Соттиқулова Гулчеҳра 2010- йил, Инатуллаева Анора 2014- йилда фан олимпиадасининг вилоят босқичида муваффақиятли иштирок этишган. 

2013-йилда Физика фани ўқитувчиси С.Алимқулов “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг босқичида фахрли 1-ўринни эгаллади.   

Вилоятда ўтказилган танловда физика ўқитувчиси Алимқулов Собиржон намунали дарс ишланмаси ва харакатдаги кўргазмаси билан барчага намуна бўлди ва биринчи ўринни олди, дарс ишланмалари «Таълим ва тафаккур» журналида ёритилди ва вилоят миқёсида оммалаштирилди.

Ўқитувчимиз Собиржон Алимқулов математика фани ойлиги доирасида ўтказган “Интеллектуал ринг” викторинаси вилоят миқёсида оммалаштирилиб, “ZiyoNet.uz” тармоғига жойлаштилди.

Ўқитувчимиз Собиржон Алимқулов Физика фани ойлиги доирасида ўтказган “Лаборатория дарсларида АКТ дан фойдаланиш” мавзусидаги намунали очиқ дарси туман халқ таълими бўлими вакиллари томонидан кузатилиб, намунали деб баҳоланди ва вилоят миқёсида оммалаштиришга тавсия этилди.

Ўқитувчиларимиз С.Алимқуловнинг мақола ва очерклари матбуотда ёритилиб келинмокда.

2014-йилда 8-синф ўқувчиси Инатуллаева Анора Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ташкил этган “Йилнинг энг яхши ўқувчи веб-сайти” кўрик-танловида фахрли 1-ўринни эгаллади ва Наманган вилояти телевидениесида махсус кўрсатув намойиш этилди.

Ўқитувчи Собиржон Алимқулов 2014-2021-йилларда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлиги ташкил этган “Йилнинг энг яхши ўқитувчи веб-сайти” , “Йилнинг энг яхши таълим муассасаси веб-сайти” кўрик-танловларида муваффақиятли қатнашиб, республика босқичида ғолиб чиқди.

Ўқитувчи Собиржон Алимқулов 2024-йил 54-сонли мактаб ўқитувчиларини Сингапур таълим тизимини жорий қилишга масъул этиб белгиланди, семинар ва ўқитувчи томонидан тренинглар орқали дарслар олиб борилмоқда.