Olmaliq-kon-metallurgiya-kolleji
'Олмалиқ кон металлургия коллежи тўғрисида 'МАЪЛУМОТ'
Олмалиқ қурилиш техникуми -1953 Олмалиқ тоғ- маъданчилик техникуми-1980 Олмалиқ кон-металлургия касб-ҳунар коллежи-2004 Олмалиқ кон металлургия коллежи-2020 == Ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган Олмалиқ кон металлургия коллежи (кейинги ўринда -“Коллеж” деб аталади) мақоми, асосий мақсад ва вазифалари, хуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек рахбарларининг функционал вазифаларини ва жавобгарлигини белгилайди.
'2'. Коллеж - Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи таълим дастурлари асосида ўрта профессионал таълим босқичида кадрлар тайёрлайдиган таълим муассасалари хисобланади.
3. Коллеж ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа қонун хужжатлари асосида амалга оширади.
4. Коллеж Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Профессионал таълим тизимини янада такомиллаштиришга доир кўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 6 сентябрдаги ПФ-5812-сон Фармони ижросини таъминлаш бўйича “Олмалиқ КМК” АЖ нинг 2020 йил 25 сентябрдаги бошқарув кенгаши йиғилишининг № 71-19/ПП сонли баённомасига асосан комбинат маблағи томонидан молиялаштирилади.“Олмалиқ КМК” АЖ коллеж ўқувчиларининг касбий таълим жараёнида амалий кўникмаларини шакллантиришда кўмаклашади, меҳнат бозорида Халқаро таснифлагичнинг 4-даражасига мос келувчи мутахассисларга (кейинги ўринларда мутахассислар) бўлган эхтиёжни аниқлайди, битирувчиларни иш билан таъминлаш чораларини кўради. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги идоравий бўйсинувидан қатьий назар коллежларда таълим жараёнида давлат сиёсатини юритади ва уларга ўқув-методик рахбарлик қилади.
5. Коллеж юридик шахс хисобланади, ўзининг мустақил балансига, алохида мол-мулкига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва номи давлат тилида ёзилган муҳрга, штампга, давлат намунасидаги бланкаларига, Молия вазирлигининг Разначилигида ва унинг худудий бўлимларида шахсий хисоб варақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ва бошқа хисоб варақларга, реквизитларга эга бўлган, ўз номидан шартномалар тузадиган, мулкий ёки шахсий номулкий хуқуқларни амалга оширадиган, юклаган мажбуриятларни бажарадиган ҳамда суд, арбитраж органларида давогар ва жавобгар бўладиган таълим муассасаси хисобланади.
6. Коллежнинг расмий номланиши: а) давлат тилида: тўлиқ номи: “ Олмалиқ кон-металлургия коллежи” қисқартирилган номи - “ ОКМК” ; б) инглиз тилида: тўлиқ номи: “ Almalyk minning metallurgiya college”, қисқартирилган номи “АММС ” ; в) рус тилида: тўлиқ; номи: “Алмалыкский горно-металлургический колледж”, қисқартирилган номи - “АГМК ”.
7. Коллежнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент вилояти, Олмалиқ шахар, Улуғбек кўчаси, “33 ”-уй. Aвтомобилларни Таъмирлаш чилангари Пайвандловчи (електргазпайвандлаш ишлари) Электр стансиялари ускуналарини таъмирлаш. Электростансиялар електротехник жихозларини таъмирлаш. Электр ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича електро монтёр. Токар Технологик жихозлар монтажи (жиҳоз турлари бўйича) Чилангар Рангли металлар металлургияси Фойдали Қазилмаларни бойитишга тайёрлаш Фойдали қазилмаларни майдалш ва саралаш Фойдали қазилма конларини аниқлаш технологияси ва техникаси Геология Локомотивларни бошқариш машинист ёрдамчиси Электр ускуналарни таъмирлаш Йўл қурилиш ва кўтарма транспорт машина ва жихозларини ишлатиш (сохалар бўйича) Локомативларни бошқариш Фойдали қазилмаларни бойитишга тайёрлаш Кон ишлари машинисти Лаҳим ўтувчи Машинасозлик тизими ва дастгох жихозларини монтаж қилиш,созлаш,техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш Металлургия ишлаб чиқариш крани ва ускунари Рангли металлар металлургияси Бухгалтер