Сопол дастурхонлар ХVIII асрларда ишлаб чиқарила бошлаган. Ҳунармандлар сопол дастурхоннинг мустахкам бўлиши учун оловда пишириб сўнг сирлаб ишлов беришган. Ўртача катталикдаги дастурхоннинг оғирлиги тахминан 7-10 кг атрофида бўлган ва у оддий гулдастали безак билан безатилган.Сопол дастурхонлар бир неча катталикда, саёз ва бироз чуқурроқ шакл бериб ишланган.
Сопол дастурхонлар турли мақсадларда фойдаланилган яъни таом учун идиш ва дастурхон сифатида қўлланилган. Устига турли таом, мева-чева ва ноз-неъмат тузаб қўйилган. Бир дастурхон атрофига 2 киши ўтирган.
Бугунги кунда ҳам сопол дастурхоннинг авлодларидан кенг фойдаланиб келинади. Сопол дастурхонларнинг бугунги кундаги номи чинни дастурхон бўлиб асосан Хитой халқ республикасида фойдаланилади ва ҳозир ҳам ишлаб чиқарилмоқда.