StarkUZ
Сочида бўлиб ўтган АТОМЭКСПО-2019да қандай келишувларга эришилди?
Дўстлар, сизга маълумки биз жаҳонда энергетика соҳасида рўй бераётган сўнгги янгиликларни кузатиб борамиз. Сизлар билан эса ўтган ҳафта Сочи шаҳрида ташкил этилган АТОМЭКСПО-2019 халқаро форумида Ўзбекистонга оид баъзи маълумотлар билан ўртоқлашмоқчимиз. Хабарларга кўра, Ўзбекистон ҳамда Россия кўптармоқли нурлантириш марказини ташкил этиш имкониятларини ўрганиб чиқишган. Бу ерда тиббиёт жиҳозлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нур ёрдамида қайта ишлаш хизматлари кўрсатилиши кўзда тутилади. Агарда мазкур лойиҳа амалга ошса, Ўзбекистон ядро технологияларидан ҳам тиббиётда, ҳам мева ва сабзавотларнинг сақланиш муддатини узайтиришда фойдаланиши мумкин. Бу усул жаҳон мамлакатлари орасида кенг қўлланилиб, мамлакатларнинг экспорт ҳажмини ошишига хизмат қилиб келмоқда.