Таржимаи​ ҳол.

    Мен Ҳаёт Умр (Тўйқулов Бекзод Эргаш ўғли) 2000-йил Бухоро вилояти, Ғиждувон тумани Улфатбиби маҳалласи Рўстгўй қишлоғида туғилганман. Оилавий шароитимиз сабабли 2001-йил Навоий вилояти, Навоий шаҳрига кўчиб келганмиз. 2007-йил Навоий шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабига 1-синфга қабул қилинганман. 2014-йил Навоий шаҳридаги Ёшлар марказида ташкил этилган “Ёш лидерлар” тўгарагига бориб адабиётга, шеъриятга бўлган меҳрим яралган ва шеърлар машқ қилишни бошлаганман. 2016-йил мактабни яхши баҳоларга тугатиб, Навоий техника ва иқтисодиёт касб-ҳунар коллежига “Пайвандлаш ишлари техниги” йўналишига ўқишга қабул қилиндим. Касб ўрганиш бир қаторида шеърлар ёзиб Республика танловларига қатнашиб турдим ва 2016-йилнинг ноябр ойидан бошлаб маълум бир сабабларга кўра тўхтаб қолган, Ёшлар марказидаги “Ёш лидерлар” тўгараги фаолиятини юритишни бошладим ва ёшлар билан ишлаш билан бир қаторда туманларда “Ёш лидерлар” тўгарагининг филлиалларини очиб ижодга қизиқувчи ёшларни бирлаштириб, ижод қилишда давом этдим. 2018-йил Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Навоий вилоят бўлимига “Иш юритувчи” вазифасига ишга қабул қилиндим. 2019-йил Республика ёш ижодкорларининг “Зомин семинари”да “Назм” йўналиш иштирокчиси, Республика ёш ижодкорлар кенгаши томонидан ташкил этилган Хива-2019 “Ўзбекистон баҳори” ИИ анъанавий ижод фестивалида “Назм” йўналиши қатнашчига айландим. 2019-йил коллежни аъло баҳоларга тугатдим ҳамда олийгоҳ томон интилдим. Биринчи йил Ўзбекистон санъат ва маъданият институтига ўқишга топширдим афсуски ўқишга киролмадим ва ўқиш учун ҳаракатни туширмаган ҳолда ҳам олийгоҳга тайёргарлик кўриб ҳам ишлаб ижод қилиб турдим. 2019-йил декабр ойида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги “ИЖОД” жамоат фондига бош мутахассис лавозимига ишгақабул қилиндим. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси қошида ташкил этилган “Онажоним-шеърият” тўгарагининг Навоий вилояти филлиалига раҳбарлик қилиб фаолиятимни давом эттирдим. 2020 – йил Ўзбекистон Жаҳон тиллари университетининг Халқаро журналистика факултетига ўқишга қабул қилиндим. 

Отам: Жўраев Эргаш Тўйқулович 1972 – йил Бухоро вилояти, Гъиждувон туманида туғилган. Ҳозирда Навоий вилоятида жойлашган “Электрокимё” заводида​чилангар​вазифасида​ ишла​б​келмоқдалар.

Онам: Жумаева Моҳигул Гъуломовна 1973 – йил Бухоро вилояти, Гъиждувон туманида туғилган. Онам 2004-2019-йилгача УЖЁФБ (Уй-жой, ётоқхонлар фаолияти бошқармаси)да фаррош бўлиб ишлаган. 2019-йил апрел ойида вафот этган.

Укам: Тўйқулов Жавоҳир Эргаш огъли 2010 – йил Навоий вилояти, Навоий шарҳрида туғилган. Ҳозирда Навоий шаҳридаги 7-умум таълим мактабининг 4-синфида ўқийди.