Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
CoderSIBot (munozara | hissa)
Qatorga koʻchirish toʻgʻrilandi
Tahrir izohi yoʻq
Qator 38:
 
Shu bilan birga internet 10 yil ichida juda tez tarqalib ketdi, uning [[ochiq arxitektura]]ga asoslanganligi, birovning mulki emasligi, markaziy boshqaruvning yoʻqligi uni organik rivojlanishiga sabab boʻldi. hozirda internet insoniyatning eng katta texnologik yutuqlaridan biri sifatida tan olindi.
 
== Интернет мулоқотда нутқ маданияти ==
(мақола)
 
Ғаниев О.
ТТЕСИ қошидаги академик лицей инглиз тили фани ўқитувчиси.
 
Аннотация
Ушбу мақолада Интернет мулоқотдаги тил соҳаси таҳлил қилинади.
Интернет – махсус коммунактив муҳит, тилни ифода этилишининг янгича йўналиши, шу сабабли тилда мулоқотнинг янгича йўналиши ва формалари пайдо бўлмоқда. Интернет мулоқотнинг янгича кўриниши пайдо бўлмоқда. Интернет мулоқот ёзма усулининг фарқланувчи жиҳатлари – ўзига хос тез ва қисқа ёзувчанлик, ажралиб турувчи суҳбатлашиш усуллари билан тил соҳасида янгиликдир. Шунинг билан бирга, Интернет мулоқотда ёзма адабиётлар мавжудлигига қарамасдан, янгилик ва юзма-юзакилик кўпайиб, жиддийлик камаймоқда.
 
Калит сўзлар:
Коммуникатив муҳит, амалга ошириш усули, коммуникатив жараён, Интернет мулоқот.
 
Бугунги кунда технологиянинг жадал суръатда ривожланиши, коммуникацияга ёрдами, компьютер хизматларининг оммалашиши илм-фан соҳасида янги изланиш ва ечимлар қилишга ундамоқда. XX аср сўнгида биз Интернет билан танишдик ва у ҳаётимизга кириб келди. Тилнинг функциялашуви, нутқ амалиёти каби мавзулар дунё ўргимчак тўрида пайдо бўлиши тилшуносларнинг изланиши учун янги долзарб мавзуларидан бирига айланди. Сунъий интеллект ва техник таржима соҳасида янгича қараш ва муаммоли мавзулар юзага келди.
Интернетнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши сабабли жамиятда ўзаро алоқанинг ўзгача модели, виртуал жамоалар шаклланиши, асосан онлайн ҳолатда коммуникация қилиш базаси орқали юзага чиқди. Алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, виртуал жамоа – янги кўринишдаги жамоатнинг туғилиши, қайсики умумий қизиқиш ва қарашлари бир хил бўлган бир-бири билан дўст ёки таниш бир қанча одамларни бирлаштирувчи жамоат формаси ва бу жамоат формалари турли соҳа ва қизиқишларга қараб турли хил гуруҳларда жадал суръатда кенгайиб бормоқда.
Ушбу жамоаларнинг онлайн тарзда мулоқот қилишларининг оқибатида Интернетда ўзаро мулоқотнинг ривожланиши тўғридан-тўғри кундалик ҳаётда ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Интернетдан фойдаланиш оқибатида жамоат формалари нафақат маълум бир кичик шаҳар ёки соҳа вакиллари орасида кенгаймоқда, балки узоқ масофадаги фойдаланувчилар ҳам айнан ўша шаҳар ёки соҳа вакиллари билан бемалол ўзаро коммуникатив алоқа даражасини кўтармоқда. Одамлар электрон почталар, ватсап (Whatsup), телеграм (Telegram) дастурлари орқали қўшнилари билан мулоқот қилиб, маҳаллий янгиликлардан тезроқ ва кўпроқ воқиф бўла бошлашди. Интернетдан фойдаланиш нафақат узоқ масофалардаги маълумотларни олишда, балки маҳаллий маълумот алмашинишида ҳам ёрдам бера бошлади. Бу маълумотлар кучли ёки кучсиз, моддий ёки маънавий мақсадга йўналган, шунингдек, одамларнинг ижтимоий даражалари кўра алоқалар йўлга қўйилганлиги билан фарқланади. Масалан, талабалар ўртасида, маълум бир ташкилот вакиллари ёки маҳаллий жамоанинг ўзаро ижтимоий тармоқдаги махсус кичик гуруҳлари мулоқоти жараёнида бу ҳолат фарқланмоқда.
Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, жамоат – ҳар хил қарашдаги одамларнинг ўзаро мулоқот қилишлари, бир-бирларини қўллаб-қувватлаши, маълумотлар алмашиниши, ўша гуруҳга алоқадорлик ҳисси каби ҳолатларни ўз ичига олади.
Информацион технологиянинг ҳаётимизга кириб келиши мулоқот тилининг маълум даражада ўзгаришига ҳам олиб келди. Бундан ташқари баъзи лингвист-таҳлилчиларнинг фикридан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, тил жараёнининг Интернетда бундай суръатда кескин ўзгариши тармоқли ёки электрон тилнинг юзага чиқиши, асосан инглиз тилида гапирувчилар учун янгича инглиз тили вужудга келиши билан якунланиши мумкин. Масалан, инглиз тилида қуйидагича янги Интернет сўзлар вужудга келган: e-language – электрон Интернет тили, e-talk – Интернетда суҳбат, wired-style – симда боғланиш усули, geekspeak – махсус луғат орқали Интернетда суҳбатлашувчилар тили, netspeak – тармоқда суҳбат, Internet language – Интернет тили ва ҳоказо.
Шунинг учун ҳам бу ҳолат бугунги кунда лингвистлардан электрон коммуникация аспектини алоҳида ўрганишни тақозо этмоқда.
Интернет тили ўзида ҳам ёзма, ҳам оғзаки тилнинг ўзаро аралашиб ишлатилиши акс эттирмоқда ва алоҳида компьютер технологиялари терминлари орқали ўзгача алоқа турини юзага келтирмоқда. Шу сабабли Интернет тили янги алоқа тили сифатида жамиятга жадал суръатда кириб келмоқда, дискурснинг янги типи – оғзаки-ёзма қоришиқ дискурс, яъни Интернетда коммуникация асосан ёзма равишда олиб борилади, лекин қўлланилаётган тил ўзида ўзига хос оғзаки норасмий тил характерини кўрсатмоқда. Яна бир неча ўзига хосликлар мавжуд, қайсики Интернет тилини ёзма нутқ маданиятидан фарқлайдиган. Маълумки, ёзма нутқ маданияти ўта эҳтиёткорлик, расмий, адабий сўзлар билан, қайта текширилиб, маълум қоидалар асосида тартибли ва равон қилиб ифодаланади. Бу муносабатдан келиб чиқадиган бўлсак, Интернет мулоқот тили ёзма нутқ маданияти қоидаларидан анчагина узоқда.
Электрон хатлар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, икки хил ҳолатга диққатни қаратамиз: яъни, бир қанча одамлар хатларини текширмасдан, грамматик, синтактик, луғавий маъноларини тўғри ёки нотўғрилигини ўйлаб ҳам кўрмасдан, электрон хатларини олувчиларга юборишади, бошқалари эса, ўзларида масъулият ҳис қилиб, ёзган хатларини яхшилаб текшириб чиқиб, қайта-қайта ўқиб бўлганларидан сўнггина жўнатишади. Интернет тили анъанавий хат юбориш тилига яқинроқ, яъни унда ёзма тил қоидаларига унчалик ҳам катта аҳамият берилмайди, ваҳоланки веб-саҳифаларда визуал элементлар – ҳар хил расм, диаграмма, анимация, хариталар каби элементлар Интернет тилида ўзига хос жозиба касб этади.
Интернет тили кўпроқ ёзма тил формасига яқинроқ, чатлар тили ёзма нутқдан кўпроқ фарқ қилади, виртуал дунё ва электрон хатлар тили муҳим аҳамият касб этади.
Интернет коммуникация тили ўзида оғзаки ва ёзма тил формаларини мужассамлаштирган ҳолда улардан фарқ қилади. Бу коммуникация тури бошқа коммуникация турлари амалга оширолмайдиган вазифаларни бажаради, шунинг учун уни янгича тил кўриниши сифатида ўрганиш керак. Д.Кристал бу коммуникациянинг янгича турини қуйидаги формула асосида ифодалайди: оғзаки нутқ+ёзма нутқ+компютерга тааллуқли белгилар.
Бу алоқа воситаси фақатгина ёзма ва оғзаки нутқнинг гибрид (чатишмаси) эмас, балки ундан кўра кўпроқ маъно англатадиган алоқа туридир. Интернетдаги электрон матнлар бошқа матнларга ўхшамайди. Бунда мўътадиллик, доимийлик, синхронлик йўқ, бир вақтнинг ўзида бир неча компьютерларда ҳар хил вазиятларда ишлатилади. Электрон матнлар ўз ичига бошқа матнларга тезда ўта олиш қобилиятига эга, яъни ўтувчан ссилка берилади ва осонлик билан бошқа маълумотга ўта оласиз. Бу ўзига хослик Интернет тилининг яна бир махсус томонидан дарак беради ва ёзма-оғзаки тил қоришмасининг электрон ўтувчанлик кўриниши янги Интернет тили – учинчи алоқа воситаси пайдо бўлганлигини ифодалайди. Интернетда ўзига хос тармоқ этикети, усули, босма хатоларга йўл қўйишлик, аралаш ҳарфлар (лотин-кирил), қисқартмалар (абривиатура), сўзларнинг кўчма маъноларини янги Интернетча турлари ва ҳоказо ҳолатларни қамраб олган. Масалан: сайтнинг бадиий фильмга берилган фикр-мулоҳазалар бандида қуйидаги ғайриоддий тил кўринишини кузатишимиз мумкин. Товарищ Behzod5555, ты в курсе что твои скриншоты, а так-же постер не выдают картинку, заливай на http://img.tas-ix.net/ (манба - http://tas-ix.net/viewtopic.php?t=107922).
Шунинг билан бирга Интернетда юзма-юзаки, енгил-елпи оғзаки нутқ ҳам ривожланмоқда. Яъни Интернетда турли мавзулар доирасидаги енгил-елпи матнлар ҳар хил ижтимоий тармоқларда кўпаймоқда. Сўзлар иложи борича қисқартирилиб, кўпроқ маълумот ифодалаш мақсадида ғалати кўриниш олмоқда. Масалан, NightWolf, СПС брат ! O'zingayam muborak bo'sin !!! (манба - http://alltor.me/viewtopic.php?t=56470)
Тармоқ фойдаланувчиларининг ҳаёти, иши, оиласи ва бошқа мавзулари доирасида Интернет аҳамияти ортиб, уларга ўта мустаҳкам боғланиб бормоқда. Бугунги кунга келиб 85% Интернет алоқа электрон почта орқали амалга оширилади, яъни фойдаланувчи маълумот алмашади, қариндошлари билан гаплашади, ишига оид мавзуларда касбдош ёки тармоқ гуруҳлари аъзолари билан ёзишмалар олиб боради. Ижтимоий тармоқларнинг оммалашиши натижасида матнларнинг ҳажми ўта кўпайиши билан бирга, аксинча матнларнинг сифати эса, анчагина пасайди.
Компьютер орқали алоқа маълум бир даража остида амалга оширилади: кўришиб гаплашиш (визуал контакт) ҳолати йўқ, анонимлик (номаълум шахс) ҳолати юқори, вербал ҳатти-ҳаракатнинг кучсизлиги, турли дин, урф, одатларнинг чегараларидан чиқиб кетиши, эмоционал алоқа кўринишнинг йўқлиги, эркин эмоционал матн туғилишининг бўғилганлиги ва бошқа салбий оқибатлари мавжуд. Бир қанча компьютер алоқаси назариячиларининг қарашларига мувофиқ, анонимлик ва “таъсирчанлиги”, “қурилиши” Интернет мулоқотни “ижтимоий чегаралардан” чиқиб кетаётганлигини ва буни алоҳида кўриб чиқиш лозимлигидан дарак бермоқда: оммавий нарса шахсийликка, маҳаллий нарса глобал нарсага, бегона нарса ўзингникига, шахсий нарсанг эса, ўз-ўзидан ҳаммага ошкорлигидан кўриниб турадики, Интернет мулоқот бугунги алоқанинг янгича, долзарб кўриниши.
Таъкидлаш жоизки, Интернет ва коммуникация ўртасидаги алоқа бир ёқлама эмас. Масалан: Интернет коммуникация жараёнини кучайтирмоқда, мулоқотнинг ментал томонини тезлаштирмоқда, узоқ масофадан туриб алоқа тезлигини оширмоқда, ижтимоий онгга сингмоқда, индивиднинг мослашуви ва ижтимоийлашишини ўзгартирмоқда, янгича ижтимоий гуруҳлар пайдо қилмоқда ва ҳар қандай мавзуда эркин суҳбатлашиш имконини бермоқда.
Бир вақтнинг ўзида Интернет алоқа коммуникатив жараённи сусайтирмоқда, одамни жамиятдан айирмоқда, маълумотларга ишончни пасайтирмоқда, шахсий ва оммавий масалалар чегарасини бузмоқда ва ҳоказо.
Шундай қилиб, Интернет коммуникация жараёни кўринишини қайта чизмоқда. Коммуникатив жараён параметрларига диққатни қаратган, билим бериш ва олишнинг янгича, айрича вазиятини бизга ҳавола этмоқда. Инсон мулоқотининг жамиятдаги янгича гуруҳи орқали одамларни ўзига жалб этмоқда. Тасаввур ва онгимизни турли даражаларда ўзгартириб, ҳар хил фикрлар туғилишига сабаб бўлмоқда, инсоннинг яратувчанлик қобилиятини ўстирмоқда.
Интернет махсус коммуникация муҳити сифатида ва илгари мавжуд бўлмаган тил жараёни сфераси ўлароқ ўзи билан мулоқотнинг янгича усулларини, нутқ маданиятининг янги ахлоқини ҳамда тил мавжудлигининг янгича формаларини ҳаётга олиб кирди. Интернет катта миқдордаги документлар билан тўлдирилган, матнлар, видео ва аудио маълумотлардан иборат ва деярли барча маълумотлар бошқа маълумотларга ўтказувчи ссилкалардан ташкил топган ҳамда бу ҳолатни шундай характерласак бўлади: интерфаоллик, бир чизиқлиликнинг йўқлиги, ўзига хослик.
Долзарб мавзу сифатида ўзимизнинг Интернет коммуниациядан мисол оладиган бўлсак, охирги пайтларда инглиз, рус ва ўзбек тилларининг қоришиқ, Интернетга икки хил кўриниши кириб келмоқда, яъни кирилл ёзувига асослангани ва лотин графикасидаги (қисман рус ва инглиз тили қоришмасида) кўриниши лингвистлардан айнан шу соҳада янги изланишлар олиб боришни тақозо этади.
Интернетнинг мулоқотнинг махсус, ўзига хослиги ва тилдан фойдаланиш усулининг ўзгариши дунё ҳамжамиятида янгича коммуникация ҳолати ва умумий коммуникация кўринишида ўз аксини топмоқда. Ёзма Интернет тилининг ўзига хос ўзбекона тури пайдо бўлмоқда ва бу ҳолат биздан алоҳида жиддий лингвистик ёндошувни талаб қилади. Ўзбек тилининг янгича тури – Интернет тили тури, қайсики ёзма ва оғзаки тилнинг ўзаро қоришмасидан иборат, гипперёзувчанлик, мулоқотнинг тез қониқтирилиши ҳолати кўзга ташланмоқда. Масалан: телеграмдаги гуруҳ аъзоларининг ёзишмаси, Vohid aka: Qizimning mushugi O’zi olgan rolik. Qumri litsey: видеоролик. Сам себе, респект. режессерга юворсела буларди сиз чакирмай турганизда. Шунингдек, бундай мулоқот турида матнлар тез ва кўп бўлиши билан бирга, бу ерда юзма-юзакилик ҳолати устун.
Ҳар хил давлатлар Интернет фойдаланувчилари тилида ушбу ҳолат жараёнда кузатилмоқда.
Масалан, ҳатто Англияда ҳам, яъни қаерда ўз тили Интернет тили бўлган жойда, янгича терминология муаммоларига шахсан лингвистларнинг ўзлари дуч келмоқда ва бу – “Веблиш” (Web+English) дея аталмоқда ва бундан деярли барча Интернет фойдаланувчилари фойдаланмоқда ва бу дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда.
Бугун, бемалол айта оламизки, Интернет, сўзсиз инсоният билган, энг катта маълумотлар базасини ўз ичига олган – электрон ҳудуд.
Унинг чексиз маълумотлар бера олиш қобилияти, узоқни яқин қилиши (маълумот алмашиш маъносида), тезлиги каби хусусиятлари одамларда ундан нафақат билим олиш жойи, балки мулоқот инструменти сифатида қўлланилишига олиб келмоқда. Виртуал дунёда одам шахси яширин бўлганлиги ушбу жараённи осонлаштираётган бўлиши ҳам мумкин ва бир пайтнинг ўзида инсонга психологик далда ҳам бўла олади.
Интернетдаги янги дунё ва янги ҳаёт тарзи мулоқот турининг янгича кўринишини ёки эскиларини шу кўринишга мослашувини талаб этмоқда: слэнг (шева), Интернет фойдаланувчилари томонидан ишлаб чиқилган, оммавий фойдаланиладиган лексикага айланмоқда; электрон янги ёзма эпистоляр жанрнинг туғилишига ўз тил спецификасига эга; турли компьютер ўйинлари орқали юзага келаётган мулоқот тури ҳам кенг тарқалиб, алоҳида катта сайтларнинг мулоқот тили даражасига чиқмоқда.
Интернет пайдо бўлиши билан омма орасидаги тил тақдири ўзгармоқда, яъни Интернет-омма мулоқоти давомида инсон образи матн орқали ифода этилмоқда, қайсики асосан ватсап (WhatsUp), телеграм (Telegram) ва бошқа турли Интернет чатлар, қаердаки инсон ўзининг ўй-кечинмаларини моҳирона ифодалашга ҳаракати орқали бу ҳолат ўзини яққол намоён этмоқда.
Бундан ташқари, ушбу чатларнинг суҳбатлашувчилари тўлалигича интонация, овоз, эмоционал бўёқлар ва нутқ тембрларидан ҳоли вазиятда ўз фикрларини ифода этишади. Айнан шу ердан нутқ алоқасининг энг нозик жойи кўринади, ахир психологларнинг фикрича, новербал лексика орқали мулоқотнинг 55%гина кутилган эффектни беради. Буни ҳисобга олган ҳолда айтишимиз мумкинки, Интернет мулоқот вербал алоқасиз бўла олмайди. Энди бу вазият ҳам Интернет мулоқотда айрича тарзда ўз ечимини топмоқда, ҳар хил бошқа йўллар, яъни инсоннинг ҳиссиётини ифодаловчи виртуал Интернет “смайликлар” (инг. Smile - кулги) орқали ўз ифодасини акс эттирмоқда ва бугунги кунда омма орасида Интернет чатларда жуда ҳам кенг қўлланилмоқда.
Интернет самараси ўлароқ матннинг интенсив интертекстуаллиги ривожланди. Матнлар бир мунча қисқа ва тез ўз ифодасини топа бошлади.
Интернетда шахснинг ўзини англаши, янги тармоқ ҳаёт тарзининг ривожланиши ўз навбатида бугунги кун тили ва мулоқоти вазиятининг ўзгаришига олиб келмоқда.
Ҳозирги давр Интернет мулоқоти биздан, нафақат тор доирада, балки кенг маънода бутун жамиятда мулоқот иштирокчилари учун жиддий тарзда тил услубининг янгича кўриниши ҳақида мулоҳаза қилишни тақозо этмоқда. Виртуал ҳақиқат янгилиги шундаки, инсонларнинг ўзаро муносабат ва мулоқот тарзи ўзгарди ва бу долзарб бўлган мавзу – тилни ифодалаш маданияти даражасига кўтарилди.
 
 
 
[[Turkum:Internet]]
== Фойдаланилган манба ва адабиётлар ==
1. Truchot C. The spread of English: from France to a more general perspective World Englishes. 1997. Vol. 16, №1. Р. 65-76 бетлар.
2. Crystal D.Language and the Internet. Cambridge: University press, 2001. 272-бет.
3. Правкина С.Н., Григоренко И.Н. Гипертекст как проявление текста в Интернете Вестник АГУ. Сер. Филология и искусствоведение. 2009. Вып. 4. 146-149 бетлар.
 
== Manbalar ==
{{manbalar}}