Kondensator: Versiyalar orasidagi farq

Kontent oʻchirildi Kontent qoʻshildi
qisqartmalarni toʻliqlash (p1, v0.5)
Tahrir izohi yoʻq
Qator 8:
 
{{stub}}
Элетр сиғими. Икки ўтказгичнинг электр заряди тўплай олиш қобилиятини ифодалайдиган физик катталик киритамиз.Бу катталик электр сиғими дейилади. Икки ўтказгич орасидаги кучланиш U ўтказгичларнинг сиртидаги электр зарядига (бирида +q заряд, иккинчисида –q заряд )пропорционалдир .
Икки ўтказгичнинг электр сиғими деб, улардан биридаги электр заряднинг бу ўтказгич билан қўшни ўтказгич орасидаги потенциаллар айирмаси нисбатига айтилади:
Q
C=--------
U
Ўтказгичларга +q ва –q зарядлар берилганда U кучланиш қанчалик кичик бўлса, ўтказгичларнинг электр сиғими шунчалик катта бўлади.
Агар икки ўтказгичга +1 Кл ва –1Кл заряд берилганда улар орасида 1 В потенциаллар айирмаси ҳосил бўлса, бу икки ўтказгичнинг сиғими бир бирликка тенг бўлади. Бу бирлик фарад (Ф) деб аталади. 1Ф= 1Кл/В.
1Кл заряд жуда катта бўлгани учун 1Ф га тенг сиғим ҳам жуда катта бўлади. Шунинг учун амалда кўпинча бу бирликнинг улушлари микрофарад (мкф) = 106Ф ва пикофарад(пф)= 10-12 Ф ишлатилади.
Конденсатор. Икки ўтказгичдан иборат бўлган системалар конденсаторлар деб аталади. Конденсаторлар икки ўтказгич бўлиб, бу ўтказгичлар орасидаги қалинлиги уларнинг ўлчамларидан жуда кичик бўлган диэлектрик қатлам қўйилади. Бу ҳолда ўтказгичлар конденсатор қатламлари дейилади.
Икки концентрик сферадан иборат бўлган сферик конденсаторда бутун майдон қатламлар орасида бўлади.
Конденсаторнинг заряди деганда қопламалардан биридаги заряднинг абсолют қиймати тушунилади.
Ясси конденсаторнинг электр сиғимини ҳисоблаб чиқарамиз.Унинг ҳар бир пластинкасининг юзини С билан, пластинкалар орасидаги масофани d билан белгилаймиз. Ясси конденсаторнинг электр сиғими бу миқдорларга боғлик бўлиши керак. Пластинкаларнинг юзи қанча катта бўлса, уларда шунчалик кўп заряд йиғиш мумкин. qС . Иккинчи томондан пластинкалар орасидаги кучланиш ( 7.28) формулага асосан, пластинкалар орасидаги масофага пропорционал. Шунинг учун сиғим
 
Q С
C=-----~ ----
U д
 
Ундан ташқари, кучланиш майдонининг кучланганлиги каби, муҳитда 8 марта камаяди:
1
Ụ~----
8
Бинобарин, пластинкалар орасига диэлектрик қўйилган бўлса, у ҳолда сиғим
С8
С~------
D
 
Ясси конденсатор учун С=-------
Д
Конденсаторларнинг қўлланилиши. Конденсаторнинг энергияси одатда унча катта бўлмайди. У бир неча жоулдан ортиқ эмас. Бунинг устига заряднинг муқаррар равишда оқиб кетиб туриши туфайли у энергия узоқ сақланиб қолмайди. Масалан, электр энергияси манбаи сифатида аккумляторлар ўрнини босолмайди. Конденсаторларнинг муҳим хоссаси бор. Конденсатор энергияни бирор муддат давомида тўплай олади, қаршилиги оз бўлган занжир орқали зарядсизланганда эса ўзидаги энергияни деярли бир зумда беради. Унинг худди шу хоссасидан амалда фойдаланилади.
Масалан, Фотографияда қўлланиладиган ярқиллама лампа олдиндан махсус батареядан зарядланган конденсаторнинг зарядсизланишида берадиган ток билан ёнади. Ёруғликнинг квант манбалари бўлмиш лазерлар газ разряд трубкаси воситасида ишга солинади: электр сиғими катта бўлган конденсаторлар батареяси зарядсизланганда газ разряд ярқ этиб ёнади.