Ofiyst siddiqiy

tahrir

Гарвард университетини фахрий диплом билан битирган муслима қиз Офият Сиддиқий

Мана сизга “Аёллар ҳуқуқлари”, дея жар солаётган Ғарбнинг асл башараси

Покистоннинг Карачи шаҳрида туғилган Офият Сиддиқий, АҚШнинг энг машҳур университетларидан бири Гарвард университетини фахрий диплом билан битирган ягона доктордир. У Массачусетс Технология Институтида тиббиётдан таълим олди. Унинг турли университетлардан олган 144та фахрий дипломи ҳам бор. Неврология соҳасида ишлаб, нейрохирург (мия жарроҳи) сифатида дипломга эга бўлди. Табобат соҳасида унга тенг келадиган доктор ҳатто АҚШда ҳам топилмайди…!

Ўқишни битиргандан сўнг ўз юртига қайтиб, ҳижобга кирган доктор инсониятни биологик қуроллар ҳалокатидан қутқарадиган янги дастур устида ишлай бошлади. Ҳамма бало Офият Сиддиқийнинг турмуш ўртоғи унинг махфий ишларини америкаликларга маълум қилган кундан бошланди. Чунки, агар у ўз ишини муваффақиятли якунласа, миллиардлаб доллар эвазига яратилган АҚШнинг биологик қуроллари бир пулга қиммат матоҳга айланиши таъйин эди. Шунинг учун АҚШ разведкаси унга “мазкур дастурни тўхтатишни ва уни чала ҳолатида бўлса ҳам, катта пул эвазига ўзларига сотишни” таклиф қилди, аммо у “ҳануз тамомламадим”, дея бу таклифни рад этди.

Шундан сўнг 2003 йилда онасини зиёрат қилиш учун Исломободдан Карачига бораётган Офият Сиддиқий аэропортда уч фарзанди билан бирга ғойиб бўлди. Кейинроқ эса, Покистон полициясининг ёрдами билан АҚШ разведкаси томонидан ўғирлаб кетилганлиги маълум бўлди. Аэропортда мажбуран уколдан ҳушини йўқотган Офиятхоним АҚШ ва Афғонистоннинг шармандали юзи бўлган Баграм қамоқхонасида ўзига келди. Уни эркак маҳбусларнинг орасига ташлашди. Соқчиларнинг узлуксиз азоблашлари ва маҳбусларнинг зўрлашлари сабабли унинг чинқириқлари кечаси билан қулоқларни ларзага соларди. Қийноқлар туфайли битта буйраги ва ичакларининг бир қисмидан ажралди. Руҳан қийноққа солиш учун бир неча кунлаб даҳшатдан қичқираётган фарзандларининг овозлари эшиттирилди. 7 ёшли фарзандининг қонга беланган расмини кўрсатишди, қизи Марямнинг касалликдан вафот этганлигини айтишди. У беш йилдан ортиқ қамоқхонанинг бир кишилик камерасида ёлғиз сақланди.

Афғонистондаги Толибон томонидан гаровга олиниб, қўйиб юборилган ва кейинроқ мусулмон бўлган машҳур Инглиз журналисти Ивонн Ридлининг билдиришича, Офият Сиддиқийга нисбатан қўлланга қийноқларга ҳатто энг кучли эркаклар ҳам дош бера олмас эди. Нью-Йоркда биринчи судга чиққанда аҳволи ўта оғир, мустақил оёқда туролмас, ҳатто ўтирганда ҳам бир кишига суяниб туриши керак эди. Жуда озиб кетган, танасида қонаб турган жойлари ҳам бор эди.

Қўлга олинган пайтда берилган номаълум дорининг таъсиридан психологияси бузилган ва йўқолган фарзандларининг ғами билан қаттиқ руҳий тушкунликка тушган ҳамда қийноқлар туфайли оғир жароҳатлар олган Офият Сиддиқий жиддий даволанишга мухтож бўлган бўлсада, АҚШ бунга асло изн бермади.

Мана сизга “Аёллар ҳуқуқлари”, дея тинмай жар солаётган Ғарбнинг асл башараси.

Офият Сиддиқийнинг онаси рамазон ойларининг бирида у билан телефон орқали гаплашиш имконига муяссар бўлди. Офиятхоним суҳбат чоғида онасига шундай деди: “Мен тушимда тез-тез Пайғамбар соллоллоҳу алайҳи васалламни кўриб турибман. Бир кўрганимда мени Оиша розияллоҳу анҳонинг ёнларига олиб бориб, “қизимизни ёнингга ол”, дея марҳамат қилдилар”.

Манба: Yeni Safak

Шомаҳмуд таржимаси. 146.158.23.120 15:47, 3-Oktyabr 2023 (UTC)

„Ofiyat Siddiqiy“ sahifasiga qaytish.