Foydalanuvchi:Sitora Oblakulova Olimovna/qumloq

Аб, абун – араб. أَبٌ ота, падар (кўплик шакли – أَبُونَ، آباءٌ، أَبُوٌّ، أَبُوَّةٌ. Ўзаги أبو ). «Аб» сўзининг изофага киришган, аниқ ҳолатдаги бош келишик шакли – Абу (أبو).

1. Араблар, шунингдек, Ислом оламидаги бошқа халқлар кунялари таркибига кирувчи сўз. Мас.: Абу Али ибн Сино, Абу Райҳон ал-Беруний ва б. «Абу» б-н келган исм шахснинг отаси, «ибн» б-н келган исм эса шахснинг ўғли эканини билдиради.

Бир одамнинг бир нечта куняси бўлиши мумкин. Мас: Усмон ибн Аффонда 3 та куня бўлган: Абу Амр (أبو عمرو), Абу Абдуллоҳ (أبو عبد الله) ва Абу Лайло (أبو ليلى).

«Абу» сўзидан кейин қуйидаги исмлар келади: 1) одатда энг катта ўғилнинг исми; 2) баъзан кичик ўғил ёки қизнинг исми; 3) аждодига бўлган ҳурмат юзасидан набира ёки ундан кейинги авлодидан бўлган шахс исми; Мас.: Иброҳим (а.с.) одатда Абу Исҳоқ (Исҳоқнинг отаси) ёки Абу Яъқуб (Яъқубнинг отаси) деб номланган.

Куня бирор исталган сифатга нисбатан мажоз бўлиши мумкин, мас.: Абу-л-Фазл (أبو الفضل – «Фазилат отаси») ёки Абу-л-Хайр (أبو الخير – «Яхшилик отаси») ва ҳ.к.

Баъзан «абу» сўзи қўшилган бирикма лақаб сифатида қўлланилади: инсоннинг шахсий хусусиятига боғлиқ ҳолда, мас.: Абу-д-Давониқ (أبو الدوانق) – «Қийматсизлик (қадрсизлик) отаси» (دوانق – «майда пул», «чақа»). Бу сифат зиқналиги билан танилган аббосийлар халифаси ал-Мансурга нисба­тан берилган. Абу Ҳурайра – мушукча отаси (هريرة – мушукча), унга мушукларни яхши кўргани учун киноя билан берилган куня. Камситиш маъносидаги, мас. Абу Жаҳл (أبو جهل) – «жоҳиллик отаси», ёки бирор жисмоний хусусиятни кўрсатиш учун, мас. Абу Шома (أبو شامة) – «туғма холи бор одам» каби кунялар ҳам учраб туради.

«Абу» сўзининг кунядан ташқари «эга» маъносида қўлланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Мас.: Абу-н-наззора – кўзойнак эгаси (яъни кўзойнак тақиб юрадиган киши).

«Абу» сўзи, шунингдек, турдош от сифатида айрим жониворлар, ўсимлик­лар ёки уларнинг мевасига нисбатан бирикма шаклида қўлланади, мас., шер – абу форис (أبو فارس), хўроз – абу-л-яқзон (أبو اليقظان), узун тумшуғли ўрмон лойхўраги – абу мисалла (أبو مسلة) ёки абу минқор (أبو منقار), сакраш одатига кўра, бурга – абу-л-вассоб (أبو الوثّاب) деб номланган; ўсимликлардан чилибуха аччиқлиқлиги туфайли абу заъқа (أبو زعقة), каштан меваси пўсти мўйнага ўхшаш бўлгани учун абу фарва (أبو فروة) дейилган ва ҳ.к; жонсиз нарсалар номини ясайди, мас., абу риёҳ – шамол отаси (яъни қайси томондан шамол эсаётганлигини кўрсатувчи темир паррак – флюгер).

Шунингдек, «абу» ҳақиқий маъносини бутунлай йўқотиб, зу/зат (ذو/ذات ..га эга одам)га синоним бўлади. Мас.: юмор тариқасида (абу лиҳйа/абу лаҳйа – «соқолли одам», ёки эвфемизм (ёмон) абу-л-басир – кўр одам ва ҳ.к.) усулида одам, ҳайвон ёки бирор нарсанинг ўзига хослигини кўрсатиб берадиган ифодали ном ясайди.

Бу сўз воситасида Сфинкс ҳайкали – Абу-л-ҳавл ва Абу Қубайс – тоғ номи каби топонимлар ҳам ясалади.

Кўпгина адабий сўз ва атамалар қато­ри «Абу» сўзи ҳам ўзбек адабий тилида IX-X- асрлардан бошлаб туркий сўз ва атамалар б-н ёнма-ён, гоҳ уларнинг ўрнида қўлланила бошланган. Мас., Алишер Навоий қуйидаги шеърий байтида «бобо» сўзи ўрнида арабча «жадд» ва «ота» сўзи ўрнида «аб» сўзини қўллаган.

Дегач абжад, бошиға уйрулурлар –

Қамар бирла қуёш, яъни жаду аб.


2. Қадимий туркий тилидаги кўмакчилардан бири. Ёзувда иккинчи ҳарф «б» ёзилса ҳам, талаффузда «п» айтилади; «ап эзгу» («жуда яхши»), «ап ак» («оппоқ»)[1][2]

  1. Ибн Манзур. Лисāн ал-ъараб; A. J. Wensinck. «Kunya» EI2 (Ing.). V, 396-397; Ал-Жаҳиз. Байāн. 342; Маҳмуд Қошғарий. Девону луғотит турк. – Т.: 1960. I, 70; ЎзМЭ. – Т.: 2000. I, 13;. 
  2. „Иброҳим Алайҳиссалом“.